Ўрта махсус, касб-хунар
Download 5.05 Mb. Pdf ko'rish
|
Нефт ва газ қудуқларини бурғилаш
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бурғилаш эритмаларини шлам ва газдан тозалаш.
Циркуляцион системанинг технологик схемаси. Циркуляцион системанинг технологик схемаси қуйидагиларни бажариш шарт: 1) Берилган катталиклардаги бурғилаш эритмасини тайёрлаш; 2) Эритмани шлам ва газдан тозалаш; 3) Эритманинг катталикларини бошқариб туриш; 4) Берилган режимда эритмани айлантириш (циркуляция); 5) Эритманинг асосий катталикларини назорат қилиб туриш; 6) Сифатли эритма захираларини сақлаш. 49- расм. Циркуляцион системанинг технологик схемаси. 1-бурғи; 2-қудуқ; 3-металл ариқча; 4-тебранма ғалвир; 5-тиндиргич; 6-гидроциклон жихози; 7-газ ажратгичлар; 8-қабул қилувчи идиш; 9-қўшимча қабул қилувчи идиш; 10-1 ва 2-чи насослар; 11-хайдовчи тармоқ. 89 Телеграм каналимиз: @ng_uz (Neft va Gaz KITI) Бурғилаш эритмаларини шлам ва газдан тозалаш. Қидирув йўли билан олиб бориладиган бурғилаш жараёнида ювувчи суюқликларни тоғ жинси бўлакларидан ўз вақтида ва сифатли тозаланиши - бурғилаш жараёнининг самарадорлигини таъминлаб беради. Ювиш эритмаларида шламларнинг йиғилиб қолиши унинг сифатини ёмонлаштиради. Бунинг натижасида эритманинг тупроқланиши ёмонлашиб, қудуқ деворларида қалин қатлам ҳосил бўлиб, ўпирилишлар кузатилади. Шлам аралашган ювиш эритмалари ишлатилганда халқа ҳосил бўлиб, бурғилаш тизмаси қисилиб қолади, бурғилаш насосларининг емирилиши ва бошқа жихозларнинг ишдан чиқиши содир бўлади. Ювиш эритмасининг зичлиги оширилганда, бурғилаш тезлиги камаяди ва эритманинг ютилиши кучаяди. Табиий суюқликлардаги йирик заррачалар бурғилаш жараёни даврида бурғилаш қувурининг ишлашига қарши таъсир кўрсатиб, нохуш асоратларга олиб келади. Тузилмага эга бўлмаган ва паст қовушқоқликка эга бўлган ювиш эритмалари шламлардан осонроқ тозаланади. Қовушқоқликнинг ортиши ва тузилишга эга бўлган эритмаларда тозаланиш жараёни ёмонлашади. Бундай суюқликлар қудуқда айланма харакат қилаётганда, қазилганда ажралган жинсларни мувозанат холатда ушлаб туриш ва уни ташқарига олиб чиқишда ёрдам беради, лекин ювиш эритмаларини қўшимча моддалардан тозалаш жараёнини қийинлаштиради. Ювиш эритмаларини шламдан тозалашни қуйидагича синфлаш мумкин: 1.Табий-тарнов турида ёки тиндиргичларда; 2. Мажбурий; 3. Гидравлик-центрифугалаш ёки гидроциклонлар ёрдамида; 4. Механик усул – элак ёрдамида; 5. Юқорида саналган йўлларнинг қўшилиши. Download 5.05 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling