Ўрта махсус, касб-хунар
Эритма тайёрловчи блок (БПР)
Download 5.05 Mb. Pdf ko'rish
|
Нефт ва газ қудуқларини бурғилаш
- Bu sahifa navigatsiya:
- Гидравлик аралаштиргич.
- Фрезер оқимли тегирмон.
- Назорат саволлари.
Эритма тайёрловчи блок (БПР)
Иш унумдорлиги оддий эритма учун 60 м 3 /с, оғир эритмалар учун 30 – 60 м 3 /с гача. Блокдаги сиғимлар сони 2 та. Иккала сиғимдаги хажми 50м 3 . Ўлчами : кўчириш вақтида 2500 х 2800 х 4000. Иш вақтида 7500 х 2800 х 7200. Оғирлиги 1200 кг. 58-расм. Бурғилаш эритмасини тайёрлайдиган СТҚ-70 технологик тизим қурилмаси. 1-тозалаш фильтри; 2-хажмий қурилма; 3-юк трубкасининг найи; 4-хом-ашёнинг массасини аниқловчи миқдорий кўрсатгич; 5-пойдевор ёки асос; 6-бирлаштирувчи бўғин; 7-аэрацияловчи қурилма; 8-хом-ашё; 9-шарнирли гидроаралаштиргич. Гидравлик аралаштиргич. Тайёр суспензияли эритмани тайёрловчи иш унумдорлиги 70-90 м 3 /соат. Хажми: Варонкадаги – 0,175 м 3 . Бакдаги 1,0 м 3 . 99 Телеграм каналимиз: @ng_uz (Neft va Gaz KITI) Ўлчами 2800 х 1600 х 1900 мм. Оғирлиги 1120 кг. Гидромониторли қоргич. Иш унумдорлиги 40 м 3 /соат. Резервуар хажми 14 м 3 . Ўлчами 1770 х 3700 х 2900 мм. Оғирлиги 8300 кг. Фрезер оқимли тегирмон. Иш қобилияти 10-12 м 3 /соат. Оғирлаштирилган эритма учун 30-35 м 3 /соат. Ўлчами 1950 х 1530 х 1410 мм. Гил қоргич (МГ-4). Сиғими 4 м 3 . Двигател қуввати 21,5 кВт. Ўлчами 3700 х 3015 х 1445 мм. Оғирлиги 3565 кг. Назорат саволлари. 1. Бурғилаш эритмаларининг асосий технологик вазифаларини айтинг. 2. Бурғилаш эритмаларини қандай синфларга ажратиш мумкин? Уларни тушунтириб беринг. 3. Сув асосида тайёрланадиган бурғилаш эритмаларининг ишлатиш шароитлари. 4. Нефт асосида тайёрланадиган бурғилаш эритмаларининг ишлатилиш шароитлари. 5. Циркуляцион системанинг технологик схемасини тушунтириб беринг. 6. Циркуляцион системанинг вазифаси нимадан иборат? 7. Бурғилаш эритмаларини тозалашнинг қандай усуллари мавжуд? 8. Ювиш эритмаларини шламдан тозалашни қандай синфларга ажратиш мумкин? Уларни айтинг. 9. Бурғилаш ускуналарини механик усулда қандай тозаланади? 10. Бурғилаш ускуналарининг насос-циркуляцион системасига қандай талаблар кўйилади? 11. Бурғилаш насосининг иш жараёнини тушунтириб беринг? 12. Бурғилаш эритмасини тайёрлашда қандай ускуналар ишлатилади? 13. Гидроциклоннинг ишлаш тартибини тушунтириб беринг. 14. Газ ажратигичнинг ишлаш жараёнини тушунтириб беринг? 15. Тебранма ғалвирнинг тузилиши ва ишлаш тартибини тушунтириб беринг. 16. Тозалаш системасидаги сиғимлардан қандай фойдаланилади? 17. Қум ажратгичнинг тузилиши ва ишлаш тартибини тушунтириб беринг. 18. Лой ажратгич нима учун ишлатилади? Уларни тушунтириб беринг. 19. Гидроциклон нечта турга булинади? Уларни тушунтириб беринг. 20. Эритма тайёрловчи ускунанинг иш жараёнини тушунтириб беринг. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling