Ўрта махсус, касб-хунар


Бурғилаш тизмасининг ёпишиб қолиши, тортилиши ва


Download 5.05 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/112
Sana16.08.2023
Hajmi5.05 Mb.
#1667485
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   112
Bog'liq
Нефт ва газ қудуқларини бурғилаш

Бурғилаш тизмасининг ёпишиб қолиши, тортилиши ва 
қисилиб қолиши. 
Бурғилаш тизмасининг тортилиши (затяжка) деганда - тизмани 
кўтарганда илмакда оғирликнинг ортиши тушунилади. Тизманинг ўтириши 
(посадка) - индикатор тарозисида кўрсатиладиган, илмакда оғирликни тўлиқ 
камайишидир. 
Бурғилаш тизмасини тушириш жараёнида қудуқ деворини қисилган, 
тарнов ҳосил бўлган участкаларида илмакда оғирликни камайиши 
кузатилади. 
Бурғилаш тизмасининг қисилиб қолиши деганда - уни қудуқдан кўтариб 
олишни иложи бўлмаганидаги шароит тушунилади. 


108 
Телеграм каналимиз: @ng_uz (Neft va Gaz KITI) 
Бурғилаш тизмасининг ёпишиб қолиши деганда - тарнов ҳосил бўлган 
оралиқларда ўтиришлар, қудуқнинг жуда қийшайган жойларида тизманинг 
ёпишиб қолиши тушунилади. 
Қисилиб 
қолган 
оралиқни 
топиш 
учун 
махсус 
асбоб 
(прихватоопределитель) каротаж кабелига боғлаб қудуққа туширилади. 
Бурғилаш тизмасини қисилиб қолиши қудуққа бегона предметлар тушиб 
кетганда ҳам содир бўлиши мумкин. 
Цемент эритмасини халқа оралиғида ҳисобланган вақтдан олдинроқ қотиб 
қолиши натижасида химоя кувурлари қисилиб қолиши мумкин. 
Олдини олиш ва бартараф этиш: Қисилиб қолишларни олдини олиш 
учун - ўпирилишлар, ютилишлар, тарнов ҳосил бўлиши, нефт, газ, сув пайдо 
бўлиши, қудуқ стволининг кескин қийшайиши каби мураккабликларни содир 
бўлишига йўл қўймаслик керак. 
Бурғилаш тизмасининг қисилиб қолишни олдини олиш учун (қудуқ-
қатлам системасида босим ўзгариши натижасида ) - зичлиги паст бўлган 
бурғилаш эритмалари билан қудуқни ювиш керак, қайсики бунда қудуқдаги 
босим кичик бўлиши керак. 
Қисилиб қолишларни олдини олишни яна бир йўли – бурғилаш эритмаси 
таркибида мойловчи материалларни оширишдир. 
Нефт қўшиш (5-12%), смад (1-4%), техник спирт (Т-66, Т-80), графит (0,5-
1,5%) қўшиш амалга оширилади. 
Қудуқ кесимида юқори ўтказувчан қумтошлар, тупроқ, сув асосидаги 
эритмада бўкиши мумкин бўлган тоғ жинслари бўлса, бу тоғ жинсларини 
бурғилашда нефт асосидаги эритмаларни қўллаш натижасида қисилиб 
қолишларни тўлик олди олинади. Қисилиб қолишларни олдини олишда 
асосий ролни бурғилаш эритмасини яхши тозалаш ва қудуқ стволини 
шламдан тозалаш ўйнайди: қалин, қўпол, юқори ўтказувчан, ёпишқоқ 
қобиқни йўқотиш; бурғилаш тизмасини вақти-вақти билан айлантириш ва 
кўтариб-тушириб, харакатлантириб туриш керак. 
Энергия узиб қўйилганда, двигателлар таъмирланаётган вақтда ёрдамчи 
двигател ёки қўлда бурғилаш тизмасини айлантириб, кўтариб-тушириб 
харакатлантириб туриш керак. Тизмани кўтаришни иложи бўлмаганда, 
бурғилаш тизмасини қисилиб қолишини олдини олиш учун энг охирги чора, 
айрим ҳолларда - тизмани қудуқ тубига ўтирғизишдир. Негаки бунда ҳосил 
бўладиган эгилиш тўлқинлари, таъмирлаш ишлари тугагандан кейин тизмани 
кўтариб олишга ёрдам беради. 
Бурғилаш тизмасини тушириш жараёнида ўтиришлар кузатилса, тизмани 
тушириш тўхтатилади ва ўтиришлар кузатилган оралиқни қайта ишлаб 
(бурғилаб) чиқилади. 
Қисилиб қолишлар содир бўлганда зудлик билан уни бартараф этиш 
чоралари қўлланилади. Негаки вақт ўтиши билан қисилиб қолиш кучайиши 
ва бошқа оралиқлар ҳам қисилиб қолиши мумкин. Бурғилаш тизмаси 
қисилиб қолганда энг биринчи тадбир унинг тарқалиб (кенгайиб) кетишига 
йўл қуймаслик. Шу мақсадда техник рухсат этиладиган нормалар чегарасида 
бурғилаш тизмасини харакатлантириш, ротор билан айлантириш, айлантириб 


109 
Телеграм каналимиз: @ng_uz (Neft va Gaz KITI) 
бўлмаса, вақти-вақти билан рухсат этиладиган айлантирувчи момент ҳосил 
қилиш керак (ротор билан уриш керак). 
Агар циркуляция йўлга қўйилган бўлса, қудуқни ювишни давом 
эттириш лозим. Эритма таркибига мойловчи материаллар қўшиш керак ва 
рухсат этилган катталиккача бурғилаш эритмаси зичлигини пасайтириш 
керак. 
Циркуляция йўқолса хавф ортади: халқа оралиғи шлам билан тўлиб 
қолади, бурғи тешиклари ва турбобур, тескари клапанлар шлам билан тўлиб 
қолади; циркуляцияни йўлга қўйишда ютилишлар содир бўлиши мумкин. 
Нефт ва кислотали ванна қўйиш учун албатта циркуляцияни йўлга 
қўйиш зарур. 
Қисилиб қолган бурғилаш тизмасини озод қилишдан олдин бурғилаш 
ускунасининг аҳволи синчиклаб текшириб чиқилади (асослар, минора, тал 
системаси, чиғир ва унинг қотирилган қисмлари, тал канати ва унинг аҳволи) 
ва бурғилаш насослари, индикатор тарозисининг созлиги, илгакка 
бериладиган рухсат этилган кучланиш аниқланади; насосларда ўрнатилган 
втулка ва химояловчи клапанларда қанча босим бериш мумкинлиги 
аниқланади. Агар циркуляция йўқ бўлса ва уни йўлга қўйишни бурғилаш 
насослари ёрдамида амалга ошириб бўлмаса, анча юқори босимга эга бўлган 
цементлаш агрегати насосларидан фойдаланилади. Бурғилаш тизмалари 
орқали катта босимли насослар ёрдамида бурғилаш эритмасини хайдаш учун 
- боғланиш элементлари тез ечиладиган металл қувурлардан ва цементлаш 
ускуна учидан фойдаланилади (агар кутиладиган босим катта бўлса). Агар 
бунда хам бурғилаш тизмалари орқали эритмани хайдаб бўлмаса 
(циркуляция чиқмаса), турбобур ёки ОБҚ устидан бурғилаш қувурини 
перфорация қилиш йўли билан тешилади ва очилган тешик орқали 
циркуляция йўлга қўйилади. Циркуляция йўлга қўйилгандан кейин катта 
босим остида, қувур орти оралиғини тўлиқ тозалангунча ва босим нормал 
ҳолатга тушгунича ювилади. 
Бир размерли тизманинг қисилиб қолган жойини ва озод қисилиб 
қолмаган қисми узунлиги Lx ни Гук қонунига асосан топилади: Тизма 
оғирлигидан катта бўлган Р
1
ва Р
2
куч билан тортганда иккита узайтма 
(удлинений) орасидаги фарқга δ = Δ 

Download 5.05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling