Ўрта махсус, касб-хунар


Газ, нефт, сув пайдо бўлиши белгилари


Download 5.05 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/112
Sana16.08.2023
Hajmi5.05 Mb.
#1667485
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   112
Bog'liq
Нефт ва газ қудуқларини бурғилаш

Газ, нефт, сув пайдо бўлиши белгилари. Очиқ фонтан, грифон, 
ёнғинларни бир неча километр узоқликдан хам билиш мумкин. (уларнинг 
шовқини жуда ҳам баланд бўлади). Технологлар учун энг катта қизиқиш эса 
газ, нефт, сув пайдо бўлишини энг биринчи (билинар – билинмас) 
белгиларидан билиб олиш ва 10 минут олдин бўлса хам буни олдини олиш 
учун чора тадбирлар кўриш масаласи қизиқтиради. 
Газ, нефт, сув пайдо бўлиши белгилари қанчалик олдин аниқланса, уни 
олдини олиш шунчалик осон бўлади. 
Газ, нефт, сув пайдо бўлишининг бошланиши: - қабул қилувчи 
идишларда суюқлик хажмини ортиб кетиши, бурғилаш эритмаси таркибида 
нефт плёнкаси ва газ пуфакчаларининг ҳосил бўлиши, эритма зичлигининг 
пасайиб кетиши, реологик хоссаларнинг ва фильтрат кимёвий таркибининг 
ўзгариши, циркуляция тўхтатилганда қудуқ устидан эритманинг тошиб 
қуйилиши, привенторнинг чиқариш қувурида факелнинг ёниши, газокаратаж 
станциясининг сигнали ва кўрсатмалари, қудуқ устида босимнинг 
ортишидир. 
Нефт ва газ пайдо бўлишида энг катта хавф – ёнғин чиқиши, ёнувчи 
аралашманинг ҳаво билан аралашиши ва захарланишдир, энг хавфлиси 
олтингугурт гази чиқишидир. Унинг энг кичик концентрацияси (0,001 
мг/дм³)да хам махсус химояловчи воситаларсиз ишлаш мумкин эмас. Бундан 
ташқари олтингугурт гази қисқа вақт ичида бурғилаш ускунаси ва асбобини 
коррозияга учрашига, бурғилаш ва химоя тизмаларини синиб кетишига олиб 
келади. Нефт, юқори минералли қатлам сувлари, намокоблар катта дебит 
билан чиқса – бурғилаш майдони атрофидаги территорияни ифлослантиради, 
ўсимликлар дунёси барбод бўлади. Сув таркибида олтингугурт гази бўлса,


104 
Телеграм каналимиз: @ng_uz (Neft va Gaz KITI) 
бурғилаш бригадаси ишчилари ва яқин атрофдаги аҳоли учун катта хавф 
туғдиради. 
Намокоблар ҳосил бўлиб, чуқурликдан юқорига чиқиши натижасида туз 
кристаллари ҳосил бўлади. Намокобнинг суюқ ҳолатдан – паста ҳолатига 
кейин эса қаттиқ ҳолатга ўтиши натижасида – қудуқдаги халқа оралиғини 
ёпиб қўйиши, циркуляциянинг йўкотилиши, бурғилаш тизмасининг қисилиб 
қолиши ва қудуқни ишдан чиқаришга (йўқотишга) олиб келади. 

Download 5.05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling