Ўрта махсус, касб-хунар
Қудуқ деворида ўпирилишлар ҳосил бўлиши, бурғилаш
Download 5.05 Mb. Pdf ko'rish
|
Нефт ва газ қудуқларини бурғилаш
- Bu sahifa navigatsiya:
- Олдини олиш ва бартараф этиш
- Қудуқ деворида ўпирилишлар ҳосил бўлиши
Қудуқ деворида ўпирилишлар ҳосил бўлиши, бурғилаш
тизмасининг қисилиб қолиши. Тарнов ҳосил бўлиши кўп марта кўтариб-тушириш операцияси вақтида ва бурғилаш тизмасини харакатлантириш (айлантириш) натижасида – химоя тизмаси билан ёпилмаган қудуқ деворининг бир томони емирилишига айтилади. Бурғилаш тизмасининг элементлари қудуқ деворининг вертикаль бўлмаган жойларида юмшоқ тоғ жинсларига ишқаланиши натижасида тарнов ҳосил бўлади. Тарнов ҳосил бўлганда қуйидагилар кузатилади. 1) Бурғилаш қувурларини қудуқ девори билан алоқа қилиш майдони катталашади; 2) Илмакда оғирлик ортиб кетади, бурғилаш тизмасини кўтариб– тушириш вақти чўзилади; 3) Тизмани эркин айлантириш учун қувват ортиқча сарфланади, роторли бурғилашда бурғига кам қувват берилади; 107 Телеграм каналимиз: @ng_uz (Neft va Gaz KITI) 4) Тизманинг боғлиқлиги сезилади (индикатор тарозиси орқали аниқланадиган ўқ бўйлаб оғирлик бурғига тўлиқ етиб бормайди, бурғининг иши ва аҳволини назорат қилиш қийинлашади; 5) Ўтиришлар содир бўлади, қайсики бунда элеватор ўз-ўзидан очилиб кетиши ва тизмалар тушиб кетиши мумкин; 6) Бурғилаш тизмаси қудуқ деворларига ёпишиб қолиши, қисилиб қолиши ёки синиб кетиши мумкин. 7) Қудуқни мустаккамлашда химоя тизмаларининг ёпишиб қолиши ва цементлаш ишлари сифатсиз бўлиши мумкин. Олдини олиш ва бартараф этиш: Тарнов ҳосил бўлишини олдини олишни асосий чораси – юмшоқ, ўпирилишга молик бўлган тоғ жинсларини бурғилаб ўтишда қудуқ стволини жуда хам вертикаль холда сақлашдир. Агар тарнов ҳосил бўлиб бўлган бўлса, унинг янада катталашишини олди олинади. Энг охирги чора чуқур тарновлар ҳосил бўлган оралиқни цемент эритмаси билан тўлдирилади. Қудуқ деворида ўпирилишлар ҳосил бўлиши: Тоғ жинслари мустахкамлигини, чидамлилигини йўқотиши билан қудуқ деворининг бузилиши - ўпирилишлар дейилади. Кўриниши: 1) аргеллит, сланецли тупроқ, қум, тупроқли қумтошлар ва бошқа тоғ жинсларининг тўкилиши; 2) қудуқ стволининг бўкиши, қисқариши натижасида. Ўпирилишларнинг асосий сабаби – қудуқни бурғилашда очиладиган тоғ жинсларининг етарли мустахкамликка эга эмаслигидир. Тоғ жинсларининг бўкиши - кальций ва каустик содалари, УЩР, ТЩР билан қайта ишланган бурғилаш эритмалари билан тупроқли қатламларни бурғилашда содир бўлади. Тоғ жинсларининг бўкиши ва тупроқли қобиқни катталашиши натижасида қудуқ диаметри тораяди - натижада бурғилаш тизмасининг қисилиб қолиши ва тортилишлар, поршенли-эффект, сальниклар ҳосил бўлиши кузатилади. Ўпирилишларни олдини олиш ва бартараф этиш учун - бурғилаш эритмасининг тури, таркиби ва катталикларини р, В, О, Т, n, Т о ва физик- кимёвий таркибини тўғри танлаш керак. Download 5.05 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling