Ўрта махсус, касб-хунар
Download 5.05 Mb. Pdf ko'rish
|
Нефт ва газ қудуқларини бурғилаш
- Bu sahifa navigatsiya:
- Назорат саволлари.
Қатламни очиш усуллари: Махсулдор қатламни очишни иккита энг
асосий усулини кўриб чиқамиз: 1. Қудукдаги босим қатлам босимидан юқори Р с Р пл бўлганда қатламни очиш; 2. Қудуқдаги босим ва қатлам босими тенг бўлганда ва Р з Р пл бўлганида, бунда қатламга депрессия ҳосил қилинади Р 2 = Р к -Р з буерда: Р к - контурдаги флюидлар босими. Биринчи усулда бурғилаш жараёнида қатламда нефт, газ, сув пайдо бўлишларининг олди олинади. Иккинчи усул билан қатламни очишда нефт, газ, сув пайдо бўлишлари кузатилиши мумкин. Бундай ҳолларда қатлам босими Р з Р пл Р к чегарасида бўлади. Иккинчи усул билан махсулдор қатламни очишда қатлам ифлосланишининг олди олинади, шунинг учун бу усул жуда самарали ҳисобланади, аммо унинг қўлланилиш области чегараланган. Шунинг учун хам кўп холларда махсулдор қатламни очишда биринчи усул қўлланилади. Махсулдор қатламни очиш усулини танлашда асосий ҳисобга олинадиган факторлар: - коллектор тури, уни ташкил этган тоғ жинсларининг мустахкамлиги, қатламнинг қалинлиги ва қуввати, сув билан тўйинган қатламчаларнинг мавжудлиги, тахминий қатлам босими. Назорат саволлари. 1. Бурғилаш режими деб нимага айтилади? 2. Бурғилаш режимининг асосий катталикларини айтинг. 3. Бурғилаш режими қандай лойихаланади? 4. Нима учун бурғига ўқ бўйлаб оғирлик берилади? 5. Бурғига бериладиган ўқ бўйлаб оғирлик қандай аниқланади? 6. Бурғилашнинг механик тезлигига бурғилаш эритмасининг таъсири қандай? 7. Энг катта механик тезликка қандай эришиш мумкин? 8. Ўқ бўйлаб бериладиган оғирликнинг бурғилаш тезлигига таъсири қандай? 9. Қудуқнинг махсулдорлигига бурғилаш эритмасининг таъсири қандай? 10. Қудуқнинг махсулдорлигини сақлаб қолиш учун қандай чоралар кўрилиши керак? |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling