Ўрта махсус, касб-хунар


Вертикал қудуқнинг қийшайишини олдини олиш


Download 5.05 Mb.
Pdf ko'rish
bet67/112
Sana16.08.2023
Hajmi5.05 Mb.
#1667485
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   112
Bog'liq
Нефт ва газ қудуқларини бурғилаш

Вертикал қудуқнинг қийшайишини олдини олиш. 
Замонавий техника даражаси қудуқларни эгилиш бурчаги  2
0
дан 
ошмаслигини таъминлаши мумкин. Қудуқни қийшайишига қарши курашиш 
ишларини қудуқни бурғилашга тайёрлаш даврида бошлаш керак. Роторни 
горизонтал ҳолатга келтириш, минорани марказлаштириш, йўлланма 
қувурни марказлашганлигини ва вертикаллигини батафсил текшириш
бурғилаш ва бошқарувчи қувурларни тўғри чизиқлигини (текислигини) 
текшириш ишларини олиб бориш лозим. Бурғилашнинг бошланғич даврида 
бошқарувчи қувурни юқори қисмини эгилиш ва тебранишлардан сақлаш 
лозим. Кейинги бурғилаш даврларида қудуқни ўз-ўзидан қийшаймаслиги 
учун қуйидаги профилактик тадбирларни ўтказиш керак: бурғилаш 
тизмасининг остки қисмини тегишли равишда териш ва тоғ жинсларининг 
тавсифлари ва ётиш шароитларига асосан бурғилаш режимини ўзгартириб 
туриш; 
Бурғилаш тизмасининг остки қисмини теришда қудуқни қийшайишини 
олдини олиш мақсадида калибраторлар, марказлаштирувчи стабилизаторлар, 
кенгайтиргичлар, калта ОБҚлардан фойдаланиш. Бурғилаш ишларини олиб 
боришда қудуқларни қийшайишини олдини олиш мақсадида дунё бўйича 
қуйидаги принципларга таянган БТОҚЖ ни қўллашади: 1) осилтириш; 2) 
бурғилаш тизмасини остки қисмини марказлаштириш; 3) айланадиган 
массани гироскопик эффектидан фойдаланиш. 42,а-расмда осилтириш 
принципига асосланган БТОҚЖси кўрсатилган. Бу ерда бурғи 1 ёнида 
имкони борича оғиррок массани барпо этишга харакат қилинган. Лекин ўқ 
бўйича бериладиган оғирлик остки қисмнинг жамланмасини эгилишига олиб 
бормаслиги лозим. Ўқ бўйлаб бериладиган оғирликни чеклаш, ўз навбатида, 
тоғ жинсларини емирилиши унумдорлигини таъминлолмайди. Одатда 


118 
Телеграм каналимиз: @ng_uz (Neft va Gaz KITI) 
қўлланиладиган ўқ бўйича оғирликлар бурғилаш қувурлар тизмасининг 
остки қисмини спирал шаклига келтиради. Тўғри чизиқли қувурни эгилишга 
ундаган ўқ бўйича оғирлик – биринчи тартибдаги критик (чегара) оғирлиги 
деб номланади.
Иккинчи ва ундан юқори тартибдаги оғирликлар мавжуд. Бу ерда 
бурғилаш тизмасининг остки қисмини марказлаштиришга асосланган 
БТОҚЖ ларини қўллаш тавсия этилади. Ушбу жамланмаларнинг икки тури 
мавжуд: маятникли (тебранма) (42-расм в, д) ва қаттиқ (тебранмас) (42-расм 
л, к).
Маятникли жамланмаларда марказлаштирувчиларни бурғидан тегишли 
масофада ўрнатиш эвазига самара олинади. Жамланманинг таъсир этиш 
самараси бир-бирига ўхшамаслиги марказлаштирувчиларни бурғидан хар 
хил масофада ўрнатилганлиги билан тушунтирилади.
Қаттиқ жамланмалар қудукларни катта ўқ бўйича оғирликлар остида 
бурғилашда қўлланилади. Қувурларни қийшайишини олдини олиш учун 
марказлаштирувчилар 4,5,8 ва стаблизаторлар 6 ҳамда бурғи устки 
барқарорлаштирувчи мосламаларни ўрнатилади.
50-расмдаги 
жамланмалар, асосан ротор усулида бурғилашда 
қўлланилади. Қудуқ туби двигателлари билан бурғилашда хам қаттиқ 
жамланмаларни қўлланади ва уларда бурғи ва двигатель устида 
марказлаштирувчи мосламаларни ўрнатилади.
Гироскопик эффектни фақат турбобур билан бурғилашда қўлланади. 
Гироскоп вазифасини имкони борича катта диаметрдаги ОБҚ бўлаги 
бажаради. Айрим ҳолларда бурғи ва ОБҚ бўлаги орасида калибратор – 
марказлаштирувчи ўрнатилади.
Танланган БТОҚЖси бурғилашни оптимал режимида қийшайиш 
жадаллигини кичрайишини таъминлаши шарт. Қудуқни қийшайишини 
олдини олиш учун техник воситаларни танлашда бурғилаш оралиқлари учун 
аниқ геологик шароитларни ҳисобга олиш лозим.
Бу ерда қуйидагиларни ҳисобга олиш тавсия этилади:
а) реактив – турбинали бурғилаш агрегатлари (РТБ диаметри 920 мм ва 
ундан катта) ва роторли-турбинали бурғилар (РТБ диаметрлари 760, 640, 590, 
490 ва 445) ўз ичига пасайган оғирлик марказини, реактив харакати ёки 
роторни айланма тизимини олган, айнан оғир геологик шароитларда, 
қудуқни табиий қийшайишига мойиллиги бор шароитида, катта диаметрли 
(450мм ва ундан катта) чуқур ва ўта чуқур қудуқларни юқори оралиқларини 
вертикал ўтишда унумли ҳисобланади.
б) зинали бурғилаш жамланмаси, бир вақтнинг ўзида диаметри 295 мм 
бурғи билан пилот қудуқни ўтишни ва уни кенгайтиргичлар ёрдамида 394 мм 
гача кенгайтириш имконини беради, табиий қийшайишга мойил геологик 
кесимларда, чуқур қудуқларни юқори оралиқларини 394 мм диаметрида 
ўтишга мўлжалланган:
в) пилот-қудуқларни бурғилаш ва уларни номинал диаметрга қадар 
кегайтиришни табиий қийшайишга мойиллиги йўқ тоғ жинсларда қўллаш 
мақсадга мувофиқдир:


119 
Телеграм каналимиз: @ng_uz (Neft va Gaz KITI) 
г) Юқори қаттиқлашган ва оғирлик маркази пасайтирилган БТОҚЖ лардан 
юмшоқ тоғ жинсларда, орасида қаттиқ тоғ жинслари қатламчалари 
учрайдиган шароитларда калибрловчи ва марказловчи элементларни қудуқ 
деворлари билан контактга кирмаган холда фойдаланиш тавсия этилади:
д) Хар хил бурғилаш усулларида калибратор, марказлаштирувчи ва 
барқарорлаштирувчилар билан тузилган қаттиқ БТОҚЖлардан фойдаланиш 
чидамли тоғ жинсларида жамланмани таянч элементларини қудуқ деворлари 
билан контакти таъминланганда яхши самара беради:
е) БТОҚЖни чидамлилигига ўқ бўйича оғирликдан кўра айланиш 
частотаси кўпроқ таъсир этади:

Download 5.05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling