Ўрта махсус, касб-хунар
Download 5.05 Mb. Pdf ko'rish
|
Нефт ва газ қудуқларини бурғилаш
61-расм. Петросян асбоби. Эгилиш бурчагини аниқлаш учун қуттини ярмигача 20% концентрацияли фтор кислотаси билан тўлдирилади ва ярим цилиндрга ўрнатилади. Йиғилган асбобни узун желонка ичига жойлаштирилади, икки четидан амортизация учун иккита пружина ўрнатилади. Шу ҳолатда асбоб канат ёрдамида бурғилаш тизмаси ичига туширилади. Ўлчаш чуқурлигига етгач, асбоб 10-15 минутга тинч қолдирилади ва кейин кўтариб олинади. Агар қудуқ қийшайган бўлса асбоб қувурлар ичида эгилган ҳолатни эгаллайди. Ярим цилиндр бурилади, қуттининг шишали пластинкаси юзаси қудуқни қийшайган текислиги билан бирлашади, фтор кислотасининг горизонтал сатхидан эса пластинкада из колади. Ушбу из билан пластинкани остки чеккаси орасидаги бурчак қудуқнинг эгилиш бурчагига тенг бўлади. 122 Телеграм каналимиз: @ng_uz (Neft va Gaz KITI) 62-расм. 927 чи қудуқ бўйича инклинограмма (Озарбайжон). Қия йўналтирилган қудуқларни бурғилаш. Қудуқ устига нисбатан вертикал кўринишдан узоқлашган маълум нуқтага махсус йўналтирилган қудуқлар қия йўналтирилган қудуқлар деб номланади. Қия йўналтирилган қудуқлардан қуйидаги ҳолатларда фойдаланилади: - моноклинал туридаги қия эгилган қатламларни очишда, хамда эгилувчан узилма ёки иккита параллел узилмалар оралиғидаги нефт ва газ қатламларини очишда; - қудук стволини узилма зонасидан махсулдор горизонтга йўналтиришда; - туз гумбазлари остида жойлашган нефт қатламларини очишда; -ўпирилиш зоналарини ва бурғилаш эритмасини кескин ютилиши мавжуд булган зоналарини четлаб ўтиш зарурияти бўлганда; - океан, денгиз, кўл, дарё, канал, ботқоқлик остидаги нефт қатламларини очишда; - ўрмон ва қишлоқ хўжалиги экинларини сақлаб қолиш зарурияти бўлганда; - бир майдондан бир нечта қудуқ стволлари билан махсулдор қатламни очишда; - бир жойда ўрнатилган (дамба, эстакадалар) бурғилаш минорасидан бир нечта қудуқни махсулдор қатламга ўтказишда; - кескин ўзгарувчан иқлим остида жойлашган махсулдор қатламларни очишда; 123 Телеграм каналимиз: @ng_uz (Neft va Gaz KITI) - қудуқдаги халокатни бартараф этишнинг иложи бўлмаганда, янги ствол билан ёнбошдан бурғилаб ўтишда; - ёнаётган фаввораларни ва очиқ фаввораланишларни бартараф этишда; -махсулдор қатламни бурчак остида очишда ва капитал харажатларини камайтириш мақсадида текислик майдонларида бир нуқтадан бир нечта қудуқ бурғилашда; -саноат ва уй-жой иморатлари остида жойлашган махсулдор қатламларни очишда. Download 5.05 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling