Ўрта махсус, касб-хунар


Download 5.05 Mb.
Pdf ko'rish
bet77/112
Sana16.08.2023
Hajmi5.05 Mb.
#1667485
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   112
Bog'liq
Нефт ва газ қудуқларини бурғилаш

Назорат саволлари 
1. Қандай сабабларга кўра қудуқлар ўз-ўзидан қийшаяди? 
2. Тик вертикал қудуқларни бурғилашда қудуқ стволининг 
қишайишини олдини олиш учун қандай чоралар кўрилади? 
3. Қудуқ стволининг эгилганлик нуқтаси қандай тавсифланади? 
4. Гироскопик эффект деганда нимани тушунасиз? 
5. Қудуқ қийшайишини олдини олиш учун техник воситалар қандай 
танланади? 
6. Қудуқ қийшайишини олдини олиш учун бурғилаш тизмасининг 
остки қисм жамланмаси қандай танланади? 
7. Қудуқларни қийшайганлиги қандай ўлчанади? 
8. Инклинометрларни ишлаш принципини тушунтириб беринг. 
9. Петросян асбобининг тузилиши ва ишлаш принципини тушунтириб 
беринг. 
10. Қия йўналтирилган қудуқлар қандай бурғиланади? 
11. Қандай шароитларда қия йўналтирилган қудуқлар бурғиланади? 
12. Қия йўналтирилган қудуқларнинг кўринишлари қандай бўлади? 
Уларни тушунтириб беринг.
13. Турбобур усули билан бурғилашда қўлланиладиган қийшайтирувчи 
мосламаларни айтинг. 
14. Қийшиқ боғловчилар қандай шароитларда ишлатилади? 
15. Р-1 мосламасининг тузилишини ва ишлаш принципини тушунтириб 
беринг. 
16. ОТ ва ОТС ларнинг бир-биридан фарқи нимада? Уларни қандай 
мақсадларда қўлланилади? 
17. 
Қийшиқ қувурли бурғилаш тизмасининг жамланмасини 
тушунтириб беринг. 
18. Қийшиқ боғловчили бурғилаш тизмасининг жамланмасини 
тушунтириб беринг. 


134 
Телеграм каналимиз: @ng_uz (Neft va Gaz KITI) 
XI БОБ. МАХСУЛДОР ҚАТЛАМЛАРНИ ОЧИШ 
 
Махсулдор қатламни очиш ҳақида тушунча. 
 
Қудуқларни бурғилаш жараёнини энг асосий сўнги ва маъсулиятли 
босқичларидан бири махсулдор қатламни очишдир. 
Махсулдор қатлам икки усулда очилади: Бирламчи очиш – қудуқларни
бурғилаш жараёнида нефт ва газ мавжуд бўлган барча қатламларни аниқлаш 
ва уларнинг ҳар бирини саноат миқёсида баҳолашдан иборат. Кўп холларда 
бу вазифалар намуна олиш ёрдамида, хамда конда геофизик усулларни 
қўллаш ёрдамида ечилади. 
Иккиламчи очиш деганда, қудуққа химоя қувурлари туширилиб
цементлангандан кейин, махсулдор қатлам билан қудуқ орасида 
гидродинамик алоқа ўрнатиш тушинилади. Махсулдор қатламни очиш 
усулини танлаш – қатлам босимини катталигига, махсулдор қатламни 
мустахкамлигига, қатламни ўтказувчанлигига ва бошқа сабабларга боғлиқ. 
Шу билан биргаликда очиқ фавворани олдини олиш талаблари хам 
бажарилиши лозим; махсулдор қатламга шлам (колматация) қаттиқ фаза,
бурғилаш ва тампонаж эритмаларини сизиб киришига йўл қўймаслик лозим; 
қудуқда очилган оралиқлар сувсиз узоқ муддат кафолатланган ҳолда 
ишлатишини ва қудуқдан максимал нефтгаз оқимини олиш лозим. Бу 
шартларни бажарилиши «ягона техник қоидалар» бўйича бурғилаш ишлари 
олиб борилишини таъминланиши кўрсатмасида нефтгаз ёки
газконденсатли, чуқурлиги 1200 метргача бўлган қудуқларни бурғилаш 
жараёнида гидростатик босим қатлам босимидан 10-15%, ундан юқори
чуқурликларда гидростатик босим 3-10% юқори бўлиши керак. 
Махсулдор қатламни очиш жараёнида бурғилаш эритмасини сифати 
мухим ўрин тутади. Бурғилаш эритмаларини қаттиқ фазаси қатламдаги 
сизиш каналларини камайтириш мумкин, эритмани суюқ фазаси эса (сув) 
гилли минералларни бўкиб, шишиб қолиши туфайли қатламни ғоваклиги ва
ўтказувчанликни камайишига олиб келади.
Нормал ва аномал юқори босимли қатламлар мавжуд оралиқларда 
химоя қувури лойихадаги чуқурликкача туширилади ва қувур орти хамда 
қудуқ девори орасидаги бўшлик цементланади. Қатламни қувур ички қисми 
билан туташтириш (иккиламчи очиш) ўқли, кумулятивли ёки суюқлик-қум 
оқимли перфораторлар ёрдамида амалга оширилади. 

Download 5.05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling