Ўрта махсус, касб-хунар


Қия йўналтирилган қудуқларни бурғилаш


Download 5.05 Mb.
Pdf ko'rish
bet76/112
Sana16.08.2023
Hajmi5.05 Mb.
#1667485
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   112
Bog'liq
Нефт ва газ қудуқларини бурғилаш

Қия йўналтирилган қудуқларни бурғилаш
технологиясининг узвийлиги. 
Қия йўналтирилган қудуқларни бурғилашда, уларнинг юқори қисмини 
одатий усул билан бурғиланади. Бурғилаш режими эса одатдаги вертикал 
қудуқларидаги бурғилаш режимидан фарқ қилмайди. Қудуқнинг вертикал ва 
эгилиш қисмлари бир хил ўлчамдаги бурғилар ёрдамида ўтилади. Агар 


132 
Телеграм каналимиз: @ng_uz (Neft va Gaz KITI) 
қудуқнинг вертикал қисмида куракли бурғилардан фойдаланишга тўғри 
келган бўлса хам эгилиш қисмида уч шарошкали бурғилардан фойдаланиш 
тавсия этилади. Қаттиқ тоғ жинсларида биринчи бурғилаш рейси даври 
бурғининг чидамлигидан келиб чиқади, юмшоқ тоғ жинсларида эса қудуқ 
ўқи азимути ва эгилганлигини аниқлаш билан чекланади. 
 
 
73-расм. Амбарцумов асбоби. 
1-эксцентрик юк; 2-темир арқон; 3-стакан; 4-мухр.
 
Одат бўйича биринчи туширишда қудуқда 5 градус қиялик бурчагини 
таъминлашга харакат қилинади, ундан кейин эса қудуқ туби 
йўналтиргичларидан фойдаланиш мумкин бўлади. Агар ўлчовлар қудуқ 
етарли даражада эгилмаётганлигини кўрсатса, кейинги туширишда янада 
кескинроқ бурчак ҳосил қилувчи қиялантирувчи мослама туширилади ва агар 
қудуқ меёридан ортиқ эгилган бўлса – сустроқ четлаштирувчи мосламалар 
туширилади. 
Қийшайиш азимути лойихавийдан кичик кўрсаткичларга фарқ қилган 
ҳолатларда уни кейинчалик тўғрилашга харакат қилиш мумкин. Агарда 
айрим сабабларга кўра, қудуқдан олинган азимут лойихадагидан кескин фарқ 
қилса қудуқ тугатилади ва қайта бошидан бурғиланади. Қия йўналтирилган 
қудуқларни сифатсиз лой аралашмалари билан бурғилаш қатъиян ман 
этилади.
Катта эгилишларда оғирликнинг бир қисми қудуқ деворига тушиши 
сабабли, индикатор тарозиси бурғига бериладиган оқирликни камайтириб 
кўрсатади.


133 
Телеграм каналимиз: @ng_uz (Neft va Gaz KITI) 
Қудуқ стволини мустахкамлаш, қудуқни герметиклигини аниқлаш, 
қудуқни ўзлаштириш ва каротаж ишлари вертикал қудуқлардагидан фарқ 
қилмайди. 
Қия 
йўналтирилган 
қудуқларни 
бурғилаш 
жараёнини 
жадаллаштириш ва эгилиш азимутини таъминлаш учун қуйидаги асосий 
талабларни бажарилиши шарт:
1) қудуқ стволини эгилганлигини ва азимутини биринчи ўлчашда 
хатоликка йўл қуймаслик лозим;
2) бурғилаш тизмасини биринчи марта йўналтириб туширганда барча 
мавжуд қоидаларга амал қилиниши лозим;
3) иш вақтида фақат соз асбоблардан фойдаланилиши шарт;
4) инклинометр ёрдамида қудуқни эгилганлигини ва азимутини хар 50-
75 метрда аниқлаб турилиши лозим;
5) барча резьбали бирикмалар фақат машина калитлари ёрдамида 
қотирилиши шарт. 

Download 5.05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling