131
Телеграм каналимиз: @ng_uz (Neft va Gaz KITI)
72-расм. Аввалги белгидан ўтиб ёки етмасдан қотирилишларнинг
ҳолатларини аниқлаш схемаси.
Юқоридаги усул нафақат биринчи тушириш
учун балки навбатдаги
туширишларда хам қўлланилиши мумкин.
Навбатдаги туширишларда, белгиларда қочиш фарқи алохида қоғозга
ёзиб борилади. Қоғозда шартли ноль ўрнатилади ва
унинг чап томонидан
қувурларнинг белгидан ўтиб қотирилишлари ўнг томонидан эса етарли
даражада қотирилмаганлиги ёзиб борилади.
Қиялантирувчи мосламага қудуқ тубида йў
налиш бериш: Беш
градусдан ортиқ бурчак остидаги қудуқ тубига эга бўлган қудуқларда хам
вертикал қудуқдаги каби бурғилаш тизмасини тушириш мумкин. Ушбу
ҳолатларда қиялантирувчи мосламани қудуқ тубида керакли йўналишга
қаратиш учун Шаньгин-Кулигин, Амбарцумов, Лошкарев-Мяникокс
усуллари ёки ЗИ-1 инклинометри ёрдамида амалга ошириш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: