Ўрта махсус, касб-хунар
Download 5.05 Mb. Pdf ko'rish
|
Нефт ва газ қудуқларини бурғилаш
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қудуқларнинг қийшайганлигини ўлчаш.
60-расм. Қудуқнинг қийшайишига қарши курашиш учун бурғилаш тизмасининг остки қисми жамламаси. 1-бурғи; 2-ОБҚ; 3-бурғилаш қувури; 4-резина куракли марказлаштирувчи; 5-квадрат шаклдаги марказлаштирувчи; 7-бурғи устидаги барқарорлаштирувчи мослама; 8-марказлаштирувчи. 120 Телеграм каналимиз: @ng_uz (Neft va Gaz KITI) ж) Барча мавжуд бурғиларни, қудуқни қийшайиши жадаллигини камайтиришдаги тартиби қуйидагича: куракли, бир шарошкали, олмосли, уч шарошкали, кўп шарошкали. ГТН да хар бир оралиқ учун белгиланган БТОҚЖни тури, улардаги элементларни ва уларни ўлчамлари, ҳамда бурғилаш режимларини кўрсатиш лозим. БТОҚЖни айнан кондуктор остидан оралиқ тизмасининг башмагидан ёки бурғилашнинг бошидан бурғилар диаметри жамланманинг диаметрига мос равишда қўлланилиши шарт. Жамланмасиз ўтилган қудуқ стволига жамланмани туширишдан аввал ўтилган оралиқга пухта қайта ишлов бериш лозим. Қайта ишланмаган қудуқ стволида, жамланмани қисилиб қолишига йўл қўймаслик учун, унга жамланмани тушириш қатъиян ман этилади. Бурғилаш асбобини кўтариш даврида бурғиловчи, калибраловчи ва таянч элементларини кўздан кечириб, уларни ўлчамларини аниқлаб бурғилаш журналига қайд этиш лозим. Калибрловчи ва марказлаштирувчиларни рухсат этилган емирилиши диаметр бўйича 2-3 мм дан ошмаслиги, тўртбурчак ОБҚларники эса 1,5 – 2 мм дан ошмаслиги керак. Элементлари жойлаштирилган жамламаларни ўта эхтиёткорлик билан тушириш ва уларни қудуқ тубига ўтирғизиб қўймаслик керак. Қудуқларнинг қийшайганлигини ўлчаш. Бурғилаш жараёнида қудуқ стволининг йўналишини белгиланган оралиқларда аниқлаб туриш лозим (хар 50 метрда). Хозирги даврда қудуқларни қийшайганлигини аниқлаш учун инклинометр ва фтор кислотали (плавиковая, HF) асбобларидан фойдаланилади. Фтор кислотали асбоблар фақат бурчагини аниқлашга имкон беради ва бурғилаш бригадаси томонидан хар ўтилган 25-30 метрда вертикал қудуқнинг эгрилигини аниқлаш учун қўлланилади. Бурғилаш ишлари охирида ёки хар бир белгиланган оралиқларда каротаж гурухи аъзолари томонидан ва бурчаклари инклинометр номли махсус асбоб ёрдамида аниқланади. Инклинометрлар эгилиш бурчаги ва азимут ларни жадвал тарзда хар бир 25 ёки 50 метр чуқурликда аниқлаб беради. Ўлчов натижалари график тарзда қудуқ стволини горизонтал текисликка тушадиган проекциясини хар хил миқёсларда чизилади. Ушбу графикларни инклинометрлар деб номлашади. Ушбу графикларда одатда магнит меридиани йўналишлари, горизонтал миқёс ва умумий чекланиш кўрсатилади. Бундан ташқари, хар бир нуқтадаги чуқурлик ва эгилиш бурчаги кўрсатилади. Петросян асбоби - фтор кислотали асбоблар орасида энг кенг ривож топган (62- расм), у қопқоқлари бор пўлат корпусли (1) кўринишга эга, асбоб ичида учли ўқларда (4) ярим цилиндр (3) ўрнатилган, ярим цилиндрнинг оғирлик маркази вертикал ўқга нисбатан силжитилган, шунинг учун асбоб эгилганда ярим цилиндр ўқларда (4) бурилиб ўз оғирлик марказини энг 121 Телеграм каналимиз: @ng_uz (Neft va Gaz KITI) пастки ҳолатга келтиради. Ярим цилиндр ичида тўғри бурчакли қутти (5) жойлашган, унга резинали қопқоқ (6) орқали шиша пластинкаси ўрнатилади. Асбобни бурғилаш тизмаси ичида марказлаштириш учун резина халқалари (2) мавжуд. Download 5.05 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling