Битирув малакавий иш – таълим олувчи, жумладан тингловчининг муайян таълим босқичида олган билими, кўникмаси ва малакасини ёзма ва оғзаки компетентлигини баҳолаш воситасидир. Лекин мазкур баҳолаш воситаси таълим муддати ва мақсадига қараб турлича намоён бўлади. Профессионал таълими тизими раҳбар кадрларининг малакасини ошириш тингловчиларнинг 1 ойлик (144 соат) курсига қўйиладиган талаблар биноан ташкил этилади ва олиб борилади.
Битирув малакавий ишни тайёрлаш ва уни презентация қилишдан мақсад – муайян таълим муассасасида таълим-тарбия сифати ва самарадорлигини ошириш учун унинг раҳбари томонидан ўзи бошқараётган муассасанинг малака ошириш мобайнида олган билим ва кўникмалари орқали таълим жараёнини замонавий талаб асосида ташкил этиш, келажак истиқболларини белгилай олишини баҳолаш ҳамда расмийлаштириш.
Ушбу мақсадга эришмоқ учун битирув малакавий ишни бажаришда тингловчи олдига қуйидаги вазифалар қўйилади:
ўзи фаолият юритаётган таълим муассасасининг кадрлар тайёрлашда тутган ўрнини аниқлаб олиш;
малака ошириш мобайнида олган билим ва кўникмалари орқали таълим муассасасига доир тўпланган материалларни таҳлил қилиши, таълим муассаса фаолиятни баҳолаши ва ютуқ-камчиликларни аниқлай олиши;
малака ошириш мобайнида олган билим ва кўникмалари асосида таълим муассасанинг келажак ривожлантириш концепцияси ва чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиши ҳамда сифат ва самарадорлигига таъсир этувчи омилларни аниқлаб олищи ва унга эришиши учун коллежнинг келажак истиқболини белгилаш, унинг мазмун ва моҳиятини очиб бериши.
Юқорида кўрсатиб ўтилган вазифларни қай даражада бажарилганлиги ДАК (давлат аттестация комиссияси) олдида тақдимот қила олиши.
Малакавий ишнинг амалий аҳамияти – битирув малкавий ишни тайёрлаш, уни расмийлаштириш ва ҳимоя қилиш мобайнида раҳбар ва ходим, ўзи фаолият юритаётган таълим муассасасида таълим жараёнини сифатли ташкил этиш, келажакда таълимни истиқболини бир ойлик малака ошириш мобайнида олган билим ва кўникмалари орқали баҳолаш, кейинги йилларда таълим муассасанинг олдида турган вазифаларни англаб етиши ва тактик режасини ишлаб чиқиш ҳамда уни ҳимоя қилиш имконияти туғилади. Битирув малакавий иш ва тақдимот (презентация)нинг электрон варианти тингловчига малака ошириш курсини ўташдан сўнг ўзининг таълим муассасасида (масалан, Педагогик кенгашда) муҳокама қилиш ва оқилона қарорларни қабул қилишга имкон яратади.
Do'stlaringiz bilan baham: |