Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 2016 йил “ ” даги сонли буйруғига 2-илова


Download 82.29 Kb.
bet1/21
Sana07.01.2023
Hajmi82.29 Kb.
#1082119
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
БМИ буйича тавсиянома 2022.05-АА


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
ПЕДАГОГИК ИННОВАЦИЯЛАР, КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ БОШҚАРУВ ҲАМДА ПЕДАГОГ КАДРЛАРНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА УЛАРНИНГ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ИНСТИТУТИ
Профессионал таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрлар малакасини ошириш курси тингловчилари учун


БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШНИ бажариш бўйича


У С Л У Б И Й Т А В С И Я Н О М А


Toшкент-2022
Ушбу услубий тавсиянома Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти Илмий Кенгашида муҳокама қилинган


Тузувчи:

Авлияқулов А.К. –“Таълимда бошқарув” кафедраси доценти, п.ф.н


















Мазкур услубий тавсиянома Профессионал таълим муассаса раҳбар ва педагог кадрлар малакасини ошириш курси тингловчилари учун “Битирув малакавий иш”ни бажариш ва уни тақдимот қилишга тайёрлаш учун методик тавсиянома ҳисобланади.


МУНДАРИЖА



Т/р

Мавзулар номи

Бет

Сўзбоши

4


Битирув малакавий иш: тушунчаси, турлари мазмуни ва моҳияти

6


Битирув малакавий иш мавзуси, раҳбарнинг функционал вазифалари ва тингловчининг масъулияти

7



Вақтни тақсимлаш ва ишни режалаштириш

9


Битирув малакавий иш тузилмаси

9


Битирув малакавий ишнинг таркиби ва уни баён этиш қоидалари

13


Битирув малакавий ишни расмийлаштириш қоидалари

20

6.1.

Умумий қоидалар

20

6.2.

Ҳарфий аббревиатураларни (қисқартмаларни) ёзиш тартиби

21

6.3.

Жадваллар, расмлар ва графикларни расмийлаштириш қоидалари

21

6.4.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхатини расмийлаштириш қоидалари

21

6.5.

Иловаларни расмийлаштириш қоидалари

23

7.

Битирув малакавий иш ҳимояси

23

7.1.

Битирув малакавий ишни ҳимояга тайёрлаш

24

7.2.

Битирув малакавий ишни ҳимоя қилиш тартиби

26

8.

Битирув малакавий ишни баҳолаш мезонлари

27

9.

Давлат аттестация комиссияси (ДАК)

27

10.

Сертификат ёки маълумотнома бериш

28

11.

1-илова. Раҳбар хулосаси



29

СЎЗБОШИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йилги Парламентга Мурожаатномасида,-“Умуман, ҳар қандай жамият тараққиётида унинг келажагини таъминлайдиган ёш авлоднинг соғлом ва баркамол бўлиб вояга етиши ҳал қилувчи ўрин тутади. Шу сабабли биз ислоҳотларимиз кўлами ва самарасини янада оширишда ҳар томонлама етук, замонавий билим ва ҳунарларни пухта эгаллаган, азму шижоатли, ташаббускор ёшларимизга таянамиз.”,- деб таъкидлаган эдилар.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги "2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси" ПФ-60-сон, 2019 йил 6 сентабрдаги "Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштирнишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-5812-сон Фармонлари, Ўзбекистони Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 февралдаги " Профессионал таълим муассасаларининг бошқарув ҳамда педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 106-сон, 2020 йил 7 августдаги "Ўзбекистон Республикасида узлуксиз бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим тизимини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиклаш тўғрисида" 466-сон, қарорлари ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблардан келиб чиққан ҳолда малака ошириш тизимини ислоҳ қилиш ва ривожлантириш мақсадида ишлаб чиқилган.
Услубий тавсиянома профессионал таълими тизимининг раҳбар педагог кадрларни Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтида малакаларини ошириш давомида олган билим, кўникма ва малакалари асосида ўзи фаолият юритаётган таълим мауссасасида таълим жараёнининг сифат ва самарадорлигини атрофлича таҳлил қилиш, унинг камчилик ва муаммоларини аниқлаш, касбий таълимни ислоҳ қилиниши натижасида профессионал таълим муассасалари истиқболини белгилаш ва тизим олдида турган долзарб вазифалардан келиб чиққан ҳолда чора-тадбирларни белгилашга қаратилган.
Шунинг учун ҳам ушбу услубий тавсиянома профессионал таълими муассасалари раҳбарларининг бир ойлик ўқув курси давомида тингловчилар тайёрлаши керак бўлган лойиҳа асосида битирув малакавий ишини бажариш технологияси ишининг мазмун ва моҳиятини очиб бериш, режалаштириш, тайёрлаш, тақдимот қилиш ва уларни ҳимоя қилиш билан боғлиқ бўлган жараёнларни талаб даражасида, юқори савияда бажариш учун “Нима қилиш керак?” деган саволга жавоб беришга қаратилгандир.
1. БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШ: тушунчаси, мақсади, вазифалари ва амалий аҳамияти

Ўзбекистон Республикаси таълим тизимининг алоҳида бир босқичи – таълим муассасаси раҳбар ва педагог кадрларнинг малакасини ошириш орқали уларни замон талабларига мос равишда тайёргарлик даражасини баҳолашдан ўтказишдан иборат.


Мазкур услубий тавсиянома айнан профессионал таълими тизими раҳбарларининг якуний аттестациялаш турларидан бири –битирув малакавий ишни тайёрлаш, ўтказиш ва баҳолашга кўмаклашиш билан боғлиқ бўлган жараённи ёритишга бағишлангандир.

Download 82.29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling