Ўрта махсус касб-ҳунар таълими тизими кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc
Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши
Download 0.83 Mb.
|
Автореферат
Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши. Дастурий воситалар асосида талабаларнинг касбий фаолиятга тайёргарлигини такомиллаштириш юзасидан ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:
“Дастурий инжиниринг” таълим йўналиши талабаларига математик, табиий-илмий, умумкасбий ва ихтисослик фанлари интеграцияси асосида таълим беришда дастурий воситалардан (Matlab, Mathcad, C++, Delphi7, MS Excel, MS Access) фойдаланилган, дастурий инжиниринг таълим йўналиши талабалари учун “Физикадан масалалар ва уларни ечишда дастурий воситалардан фойдаланиш намуналари” номли ўқув қўлланма ишлаб чиқилган ва таълим жараёнига татбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 9 февралдаги 133-сон буйруқ, №133-011 рақамли гувоҳнома). Мазкур ўқув қўлланмадан таълим жараёнида фойдаланиш таълим сифатини ошишига ва талабалар касбий компетентлигининг ривожланишига хизмат қилган; бўлажак дастурчиларни педагогик дастурий воситалар, математик дастурий пакетлар ва дастурлаш тилларидан фойдаланиб, лойиҳавий-конструкторлик ва илмий-тадқиқот касбий фаолиятига тайёрлашнинг методик тизими модели ишлаб чиқилган, методик тизим моделидан талабаларни касбий фаолият турларига тайёрлашда фойдаланилган ва Тошкент ахборот технологиялари университети филиалларига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 89-03-2653-сонли маълумотномаси). Мазкур модел бўлажак дастурчиларни касбий фаолиятга тайёрлашни такомиллаштиришга хизмат қилган; дастурлаш тилларининг инновацион муҳитидан фойдаланиб, талабалар-нинг лойиҳавий-конструкторлик ва илмий-тадқиқот касбий компетен-цияларини шакллантирувчи педагогик дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқилган ва таълим жараёнига жорий этилиб, тажриба-синовдан ўтказилган, талабалар №1/1-Ф рақамли “Саноат корхоналарининг атроф-муҳитга таъсирини мажмуавий мониторингини ишлаб чиқишда ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш” номли илмий лойиҳага жалб этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 89-03-2653-сон маълумотномаси). Мазкур ишлаб чиқилган дастурий маҳсулотлар бўлажак дастурчиларни лойиҳавий-конструкторлик ва илмий-тадқиқот касбий фаолиятига тайёрлашга ва педагогик тажриба-синов натижаларининг сифат даражасини ошишига хизмат қилган. Download 0.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling