Туробов Мамаражаб Содиқ ўғли Мактабда ўқувчиларнинг математик қобилиятларини ривожлантириш методикаси (5-6-синфлар мисолида) Магистратура талабаларига диссертация


Download 31.35 Kb.
bet1/2
Sana31.01.2023
Hajmi31.35 Kb.
#1142868
TuriДиссертация
  1   2
Bog'liq
Денов тадбиркорлик ва педагогика хисобот Ибрагимов Н Ш


Термиз Давлат университети, Физика-математика факультети Алгебра ва геометрия кафедраси катта ўқитувчиси, ф.ф.д., Ибрагимов Нодир Шапулатовичнинг 2021-2022 ўқув йилида амалга оширган ишлари юзасидан
ХИСОБОТ
1. 2022 йил март ойидан Денов тадбиркорлик ва педагогика институти
70540101-Математика (йўналишлар бўйича) мутахассислиги 1-курс магистрлари Н.Н.Эсанова, Н.Ш.Шодиев ва М.С.Туробовларга магистрлик диссертация ишларини бажариш юзасидан раҳбар этиб тайинландим ва мазкур талабалар билан шахсий режа ишлаб чиқилди ва тасдиқланди.
2. Магистратура талабаларининг 3 нафари билан илмий раҳбар сифатида қуйдаги магистрлик диссертация мавзулар юзасидан илмий тадқиқот олиб борилмоқда
.



Талабанинг исми шарифи

Магистрлик диссертация мавзуси

1

Эсанова Назира Назаровна

Мактаб ўқувчиларининг тўгарак машғулотларида математик қобилиятларини ривожлантириш методикаси (7-синф мисолида)

2

Шодиев Нуриддин Шарофович

Таълим жараёнида математикага иқтидори бор ўқувчиларни адемик лицейларга йўналтириш методикаси

3

Туробов Мамаражаб Содиқ ўғли

Мактабда ўқувчиларнинг математик қобилиятларини ривожлантириш методикаси (5-6-синфлар мисолида)

3. Магистратура талабаларига диссертация мавзулари юзасидан тавсиялар ва керакли илмий адабиётлар берилди. Мавзу юзасидан тезис ёзиш ва илмий конференсияларга қатнашиш бўйича топшириқ ва тавсиялар берилди.


4. Танланган мавзу бўйича библиография ва ахборот ресурслар, кутубхона фондлари ва электрон ресурслари билан танишиш ва библиографик рўйхат тузиш, тадқиқот учун зарур бўлган усул ва йўналишлар рўйхатини шакллантириш бўйича танлаб олинган усул ва йўналишларни ўрганиб чиқиш, улардан асосий ва ёрдамчиларини тадқиқот ўтказиш учун танлаш бўйича тавсиялар ва топшириқлар берилди.
5. Талабаларга магистрлик диссертациясининг мавзулари бўйича мундарижасини шакллантирилиш бўйича мисоллар асосида маслаҳат ва тушунчалар берилди.
6. Диссертация мавзусининг долзарблиги, илмий янгилиги ва амалий аҳамиятга эгалигини асослаш, диссертация мавзуси бўйича мавжуд вазиятлар классификацияси ва нуқтаи назарлар қиёсий таҳлилини амалга ошириш, хулосаларда муаммонинг ўрганилганлик даражаси, илмий (назарий) жиҳатдан янгилик аломатлари, тадқиқот мавзусини долзарблигини акс эттириш, замонавий ҳолатдаги масалалар таҳлилини амалда кўриш, хулосаларда амалий (қўшимча) жиҳатдан янгилик аломатлари, тадқиқот мавзусининг долзарблигини акс эттириш бўйича тавсиялар берилди.
7. Магистрлик диссертация мавзусидаги маълумотлар ва адабиётлардан фойдаланиш тартиби, диссертацияда қараладиган муаммо ва уларни ечиш услубларини ўрганиш ва талабаларнинг магистрлик диссертация мавзуларига яқин бажарилган диссертация мавзуларини таҳлил қилишлари юзасидан маслаҳат ва топшириқлар берилди.
8. Бириктирилган магистратура талабаларининг диссертация мавзулари бўйича Андижон Давлат Университетида “Замонавий математиканинг назарий асослари ва амалий масалалари” мавзусида ўтказилган Республика илмий-амалий анжуманида қуйидаги мавзулар бўйича маъруза тезислар чоп этилди:




Download 31.35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling