Дастур номи
|
Бизнесни ташкил этиш ва юритиш
|
Ажратилган соат
|
40
|
Ўқитувчининг машғулотида қатнашиб ўзлаштирилиши лозим бўлган мавзулар сони
|
12
|
Дастурнинг мақсади
|
Ўқувчиларда бизнес фаолиятининг амалий асосларини ўргатиш орқали тадбиркорлик компетенцияларини шакллантириш.
|
Ўзлаштириш (ўқитиш) натижалари
|
шуғулланиш мумкин бўлган муайян тадбиркорлик фаолияти турининг афзаллик ва устун жиҳатларини аниқлаш;
ўз шахсий бизнесини ташкил этиш учун зарур бўлган бизнес муҳитни таҳлил қилиш;
бизнесни бошлашнинг ҳуқуқий ва молиявий жиҳатларини баҳолаш;
турли тадбиркорлик стратегиялари самарадорлигини баҳолаш ҳамда мақбул вариантини танлаш;
ўз шахсий бизнес-режаларини ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш;
шахсий бизнесни ташкил этиш, уни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда лицензия олиш.
|
Билимлар
|
тадбиркорлик фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий шакллари;
бизнес-режа, унинг вазифаси ва асосий бўлимлари;
тадбиркорлик субъектларида маркетинг фаолиятини ташкил этишнинг услубий асослари;
банкдан кредит олиш ва расмийлаштириш тартиби;
тадбиркорлик субъектларини солиққа тортиш тартиби.
|
Кўникмалар
|
тадбиркорлик фаолиятининг таъсис ҳужжатларини расмийлаштириш;
шахсий бизнесни ташкил этиш ва уни давлат рўйхатидан ўтказиш, лицензия олиш;
бизнес-режа ишлаб чиқиш, шахсий бизнес фаолиятини юритиш ва уни бошқариш;
даромад ва харажатлари тўғрисидаги маълумотларни шакллантириш ва ҳисоблаш, молиявий ҳолатни аниқлаш, таҳлил қилиш ва тегишли қарор қабул қилиш;
ўз бизнес фаолиятини юритиш учун маркетинг тадқиқотларини ўтказиш ва таҳлил қилиш;
“Start-up” лойиҳаларини ишлаб чиқиш;
Кредитлар, шу жумладан, микрокредитларни расмийлаштира олиш ва кредит рискларини камайтириш;
солиқ ва кредит имтиёзларидан фойдалана олиш;
ўзини-ўзи банд қилиш, иш излаш, тегишли малака ва маълумотга эга ходимларни жалб этиш йўлларини билиш, ишга ёллашга оид ҳужжатлар билан ишлай олиш.
|
|