Аудиторнинг ишчи ҳужжатларидаги маълумотлар махфий ҳисобланадими?
а) ҳа;
б) йўқ;
в) бу масала аудиторга боғлиқ; г) тўғри жавоб йўқ.
Аудиторнинг ишчи ҳужжатларига рақам бериш тартиби ва ҳужжатлар тузиш тизими ким томонидан белгиланади?
а) аудиторлик ташкилоти томонидан;
б) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан; в) статистика органлари томонидан;
г) аудиторларнинг профессионал жамоат ташкилотлари томонидан.
Аудитор текширув ўтказгандан кейин ҳисоб кўрсаткичларининг тўғрилигини исботловчи ва тўрт гуруҳга бўлинган маълумотларга эга бўлди. Улар:
моддий-ишлаб чиқариш заҳираларининг инвентаризация ёзувлари;
бирламчи ҳужжатлар, 1500 - “Материалларни тайёрлаш ва харид қилишни ҳисобга олувчи счетлар” ва 1600 - “Материаллар қийматидаги фарқларни ҳисобга олувчи счетлар” бўйича аналитик ва синтетик ҳисоблар рўйхати;
бирламчи ҳужжатлар, 6000 - “Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счетлар” бўйича аналитик ва синтетик ҳисоблар рўйхати;
ўтказилган аудиторлик текшируви натижасида олинган, мол етказиб берувчилар билан тузилган солиштирув далолатномалари.
Талаб этилади:
Далилларни ишончлилик даражасига кўра ажратинг.
- Масала
Аудитор текширув ўтказгандан кейин қуйидаги манбалардан олинган ҳужжатларга эга бўлди:
аудитор томонидан ҳисоб тўғри олиб борилгани текширилиши натижасида тўпланган ҳужжатлар;
учинчи шахслардан олинган ёзма тасдиқлар;
мижозлардан ички маълумотлар асосида олинган оғзаки тасдиқлар;
мижозлардан ташқи маълумотлар асосида олинган оғзаки тасдиқлар.
Талаб этилади:
Ушбу далилларни ишончлилик даражасига кўра ажратинг.
Do'stlaringiz bilan baham: |