“Аудитни ҳужжатлаштириш” номли 6 сонли аудиторлик миллий стандарти талабларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқариш заҳиралари ҳисоби бўйича бирламчи ҳужжатларни тўғри расмийлаштирилганини текшириш натижаларига кўра аудиторнинг ишчи ҳужжатини лойиҳалаштириш талаб этилади. Ушбу масалани ечишда 7.8 - масала талабларига риоя қилиш зарур.
“Аудитни ҳужжатлаштириш” номли 6 сонли аудиторлик миллий стандарти талабларини ҳисобга олган ҳолда ҳисоб рақами бўйича операцияларни текшириш натижаларига кўра аудиторнинг ишчи ҳужжатини лойиҳалаштириш талаб этилади. Ушбу масалани ечишда 7.8 - масала талабларига риоя қилиш зарур.
- Масала
“Аудитни ҳужжатлаштириш” номли 6 сонли аудиторлик миллий стандарти талабларини ҳисобга олган ҳолда номоддий активлар бўйича амортизацияни ҳисоблаш тўғри бажарилганини текшириш натижаларига кўра аудиторнинг ишчи ҳужжатини лойиҳалаштириш талаб этилади. Ушбу масалани ечишда 7.8 - масала талабларига риоя қилиш зарур.
– МАВЗУ: АУДИТОРЛИК ҲИСОБОТИ ВА ХУЛОСАСИНИ ТАЙЁРЛАШ
ТЕСТ САВОЛЛАРИ: Хўжалик субъектининг бухгалтерлик ҳисоботи бўйича тайёрланган аудиторлик хулосаси, бу:
а) солиқ ва мажбурий тўловларни тўғри ҳисобланганлиги ва ўз вақтида тўланганлиги тўғрисидаги ҳисобот;
б) бухгалтерлик ва статистика ҳисоботларининг ишончлиги тўғрисида аудиторлик ташкилотининг фикри;
в) бухгалтерлик ва статистика ҳисоботлари кўрсаткичларининг тўғри ҳисобланганлигига кафолатдир;
г) амалдаги қонунчилик талабларидан муҳим четланишларни бартараф этиш бўйича тавсиялар.
Аудиторлик ҳисоботининг таҳлилий қисми, бу:
а) бюджетга солиқ ва мажбурий тўловларни тўғри ҳисобланганлиги тўғрисидаги ҳисобот; б) аниқланган қонунбузарликларни бартараф этиш бўйича тавсиялар;
в) ички назорат тизими ҳолатини текшириш натижалари ҳақида ҳисобот;
г) хўжалик субъектининг ички назорат тизими, бухгалтерлик ҳисоби ва ҳисоботи ҳолатини текширишнинг умумий натижалари тўғрисида ҳисобот.
Do'stlaringiz bilan baham: |