Ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 1.45 Mb.
bet40/151
Sana31.03.2023
Hajmi1.45 Mb.
#1313261
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   151
Bog'liq
СПОРТ ВА ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАР ВА УНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ

Педагогик аҳамияти. Ўйин болаларда диққат, ҳаракат тезлиги ва реакцияни, интизомни тарбиялашга ёрдам беради ва у фаол дам олиш турларидан ҳисобланади. Ўйиннинг ўзига хос ҳаракатлари – давра бўлиб қарама-қарши ким ўзарга югуриш ва сўнг дам олишдан иборат.


ЧЎНҚА ШУВОҚ
Ўйинга тайёрлаш. Ўйинни ўтказиш учун спорт майдони ҳамда спорт залида иштирокчиларнинг сонига мувофиқ битта ёки иккита 2 метр кенгликдаги доира ҳосил қилиниб, унинг марказига 60 см узунликдаги ёғоч қозиқ қоқилади. Қозиқнинг тепа қисмига бўшроқ, аммо ҳолда тушиб ё чиқиб кетмайдиган қилиб 1 метр арқон, ундан 5 см пастроққа эса бир тутам оддий ўт боғланади, қозиқ ёғоч эса тиккасига ер ёки полнинг бирор тирқишига ўрнатилади. Унинг тепа қисмига боғланган арқон бўш томонининг учини бошловчи ушлаб туради.
Ўйин тавсифи. Қозиқ атрофида арқонни ушлаб олган бошловчи ўт-шувоқни юлиб олиш ниятидаги ҳужумчилардан ҳимоя қилади ва уларни қўли ёки оёғи билан ҳайдайди, яъни ўтни юлиб олишларга йўл қўймайди. Ўйинда бошловчидан ташқари тўрт-беш киши ҳужумчи вазифасини ўтайди. Кўпроқ ўт юлиб олган ўйинчи ғолиб чиқади. Ўтни юлиб олишга йўл қўймаган бошловчи ҳам ғолиб чиқиши мумкин.
Қоидалар. 1. Ҳимоячининг қўли ёки оёғи теккан ҳужумчи ўйинчи ўйиндан чиқди деб ҳисобланади ва унинг ўрнига бошқа ўйинчи тушиши мумкин. 2. Ўйинни команда бўлиб ўтказиш мумкин.
Педагогик аҳамияти. Ўйин тез ҳаракатланиш, югуриш, эпчиллик, сезгирлик малакаларини мустаҳкамлайди ва ривожлантиради. Ўйин болалар сезгирлиги, масофани тўғри чамалаши, диққат-эътибори, ҳаракатни ўзаро мувофиқлигини ривожлантиради. Ўйинни ўзига хос ҳаракатлари ўт-шувоқни тез юлиб олиш ва югуриш.


ЕЛКАДА КУРАШИШ
Ўйинга тайёрланиш. Ўйиннинг оддий курашдан фарқи курашиш фақат юқорида, яъни иккинчи қаватда олиб борилади. Ўспиринлар, юқори синф ўқувчилари шерик бўлиб, вазнига қараб иккинчисининг елкасига чиқиб олиши шарт.
Елкада курашиш учун спорт зали ёки майсазор талаб этилади. Иштирокчилар келишиб олганидан сўнг белгиланган ўйинчилар жамоаларга бўлинадилар ва мат-тўшак солинган спорт залига 2 х 2 бўлиб чиқишади.
Ўйин тавсифи. Ўртадаги ҳакам ҳуштак чалиши билан курашчилар кураша бошлайдилар. Рақибини биринчи бўлиб тўшакка ағдарган жуфтлик ютган ҳисобланади ва командасига очко келтиради. Кўп марта йиқитган шериклар ғолиб деб топилади.
Қоидалар: елка курашда фақат юқоридагилар олишиб, пастдаги ўйинчининг вазифаси устига минган ўйинчининг тиззаларидан маҳкам тутган ҳолда курашга кўмаклашиш, холос.

Download 1.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling