Ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 1.45 Mb.
bet39/151
Sana31.03.2023
Hajmi1.45 Mb.
#1313261
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   151
Bog'liq
СПОРТ ВА ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАР ВА УНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ

Педагогик аҳамияти. Бу ўйин моҳияти–баскетбол ва қўл тўпи ўйинига тайёрлашдан иборат бўлиб, у чаққонлик ва тезлик, сезгирликни тарбиялашга ёрдам беради. Ўйиннинг ўзига хос ҳаракатлари–волейбол тўпини нишонга куч билан отиш. Тўпни ирғитиб узатиш ва олиб олиш.


КЕНГУРУЧА САКРАШ
Ўйинга тайёрланиш. Ўйинчилар тенг икки командага бўлинади. Командалар бир кишилик қаторга сафланадилар. Саф бошидаги ўйинчилар тиззалари орасида тўлдирма тўпни ушлаб турадилар (волейбол, баскетбол, футбол тўпи бўлиши мумкин).
Ўйин тавсифи. Ўқитувчи сигнал бериши билан биринчи турган болалар икки оёқда олдинга сакраб, белгилаб қўйилган жойни (6-8 м), яъни устунча, ғўлача, байроқча ёки тўпни айланиб ўтади. Сўнг яна сакраб ортга қайтади ва тўпни иккинчи ўйинчига узатади. Иккинчи ўйинчи ҳам шу ҳаракатни такрорлайди. Бирор ўйинчи тўпни тушириб юборса, ўйин қайтадан бошланади. Тўпни тушириб юборган команда эса жарима очкоси берилади. Эстафетани биринчи бўлиб тугатган команда ютган ҳисобланади.
Ўйин қоидалари. 1. Сакраб югуришда тўпни тиззалари орасидан тушириб юборган ўйинчи командасига беш жарима очкоси берилади. 2. Тиззалари орасига олинган тўпни қўлга олиш ёки қайтиб келаётиб, тўпни юмалатиш мумкин эмас.
Педагогик аҳамияти. Ўйин ўқувчиларда ҳаракатлари учун жамоа олдида масъулият сезиш ҳиссини тарбиялаб, сакраш, тезкорлик, шароитга баҳо бериш, тўпни олиб юриш малакаларини ўстиришга ёрдам беради.


ТЕЗ ЮГУРИШ
Ўйин тавсифи. Ўйинчилар аввал қўл ушлашиб, айлана ҳосил қиладилар ва қўлларини пастга тушириб, эркин турадилар. Онабоши даврани ташқаридан айланиб ўтаётиб, қўлини ўйинчилардан бирининг елкасига теккизиб, истаган томонига қараб қочади. Онабоши қўл теккизган ўйинчи ҳам давра бўйлаб югуради. Улардан қайси бири даврани тезроқ айланиб чиқиб бўш ўринга биринчи бўлиб туриб олса, қўлини юқори кўтариб: “Мен тезроқ югурдим” дейди. Шундан кейин даврада тизилган ўйинчилар югурган ўйинчиларнинг номларини айтиб дейдилар:
- “Карим Ботирдан ўтди ва маррага тез етди”.
Иккинчи бўлиб келган ўйинчи ютқазган ҳисобланиб онабоши бўлади.
Ўйин қоидалари. 1.Югуриб айланаётган пайтда даврада турганларга тегиш мумкин эмас. 2.Югурувчилар ўзаро дуч келганларда бир-бирининг ўнг томонидан ўтишлари шарт.

Download 1.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling