Ўрта махсус таълим вазирлиги
Download 1.45 Mb.
|
СПОРТ ВА ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАР ВА УНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- БОЙЎҒЛИ Ўйин тавсифи.
- Ўйин қоидалари.
- Методик кўрсатмалар.
Методик кўрсатмалар. Командалар сафда ўзаро юзма-юз турганида, рақибларига қарши, кучлар тенг келганида, уларга жой алмаштириш таклиф қилинади. Қизларни қизларга қарши қўйиш керак. Ўқитувчи тортиш қоидаларига аниқ риоя қилиши лозим.
Бу ўйинни танаффуссиз бир дақиқагача давом эттириш мумкин. Шунча вақт ўтганидан кейин қисқа танаффус берилади ва ўйин яна бир марта такрорланади. Тирноғи ўсган болалар ўйинга қўйилмайди. БОЙЎҒЛИ Ўйин тавсифи. Майдончада “бойўғли” яшайдиган жой ажратилади. Ўйинчилардан бири “бойўғли” бўлади. “Бойўғли”дан бошқа ўйинчилар майдончага тарқаладилар. Улар “қўнғизча”, “капалак”, “бақа” ва “кичик қушча” ролларини бажарадилар. “Бойўғли” ўз уясидан жой олади. Ўйин раҳбари “Қоронғи тушяпти!” дейиши билан “қўнгизча”лар ва “капалак”лар кетаётган жойларида тўхтайдилар ёки бирор буюмнинг ортига беркиниб, , жим қотадилар. “Бойўғли тушаяпти” сўзи айтилгач, у “ов”га чиқади. У қайси ўйинчи қимирлаётганини сезса, шунинг олдига боради ва қўлидан тутиб, уясига олиб кетади. Бир оз ўтгач, ўйин раҳбари “Кун чиқди!” сигналини бергандан сўнг ҳамма “қўнғиз”, “капалак”, “бақа”лар, шунингдек “бойўғли уя”сига қамалган ўйинчилар яна майдончага чиқиб, эмаклайдилар, сакрайдилар ва турли ҳаракатлар қиладилар. Ўйин шу зайлда давом этади. “Бойўғли” қўлига бир марта ҳам тушмаган ўйинчи энг чаққон ва эҳтиёткор ўйинчи ҳисобланади. Бир оз ўтганидан сўнг янги “бойўғли” тайинланади. Ўйин қоидалари. 1.“Бойўғли” фақат бир ўйинчини узоқ вақт таъқиб қилиши мумкин эмас. 2.“Бойўғли”нинг қўлидан чиқиб қочишга рухсат этилмайди. Педагогик аҳамияти. Ўйин болаларда, тўхташ имкониятини тарбиялаб, шу билан бирга зийраклик, қаътийлик, дадилликни ўстиради. Ўйин ҳар бир ўйинчига ижодий ташаббускорлигини намоён қилишга ёрдам беради. Болалар ўйинда ташқилий равишда жамоа бўлиб, сигнал бўйича ҳаракат қилишга ўрганадалар. Ўйиннинг ўзига хос ҳаракатлари – югуриш, сакраш ва рақс тушиш қоидалари. Методик кўрсатмалар. Ўйин раҳбари болаларга “капалак”, “қўнғиз” “хавф” туғилганида ҳаракатсиз, қотиб туриш билан чекланмай, балки ўз рангига мос жойларни топиб (дарахт шохлари ва буталар тагига, дарахт пўстлоғининг чуқурчаларига) беркинишларини айтиб қўйиши ҳам фойдали. Ўйинни мусиқа жўрлигида ўтказса ҳам бўлади. Ўйиннинг ўзига хос ҳаракатлари – ўйинчи истаги билан бажариладиган ҳаракатлар, бир жойдан иккинчи жойга ўтиш, сакраб-сакраб юриш ва тўхтаб туришдир. Download 1.45 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling