Ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 1.45 Mb.
bet33/151
Sana31.03.2023
Hajmi1.45 Mb.
#1313261
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   151
Bog'liq
СПОРТ ВА ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАР ВА УНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ

Ўйин қоидалари. 1. Қўлларни фақат “Қопқон ёпилди!” ишорасидан сўнг тушириш мумкин.
Педагогик аҳамияти. Ўйин болаларда жамоа бўлиб ташкилий равишда ҳаракат қилишни тарбиялайди. Ташкилий равишда бир вақтда ва сигнал бўйича шеърни айтиш ва ўйинбошига бўйсунишни талаб қилади. Ўйин эпчил ва тезкорликка ўргатади.
Методик кўрсатмалар. Ўқитувчи “ҚОПҚОН ЁПИЛДИ!” ишорасини ўз вақтида бериши учун “сичқон”ларнинг қопқон орасидан қандай югуриб ўтганини диққат билан кузатиб туриши, шунингдек қопқон орасидан югуриб ўтишга ҳайиқиб турган “сичқон”ларга далда бериши лозим. Ўйин қизиқрок ўтиши учун айтиладиган сўзларни ўқувчиларга олдинроқ яхшилаб ёдлатиш лозим.


ТАҚИҚЛАНГАН ҲАРАКАТ
Ўйинга тайёрланиш. Ўйинчилар айлана ҳосил қилиб турадилар. Онабоши доира ўртасида туради.
Ўйин тавсифи. Ўйинчилар билан онабоши барча ҳаракатларини такрорлаш, аммо аввал кўрсатилган ҳаракатларни такрорламаслик хақида олдиндан келишиб олдилар. Кейин онабоши турли ҳаракатлар бажаради, ўйинчилар эса унинг ҳаракатларини такрорлайдилар. Шунда онабоши қўққисдан бирор тақиқланган ҳаракатни амалга оширади. Ана шу ҳаракатни такрорлаган ўйинчига жарима очкоси берилади ёки у доира ўртасига туширилиб, онабоши ролини бажаришга мажбур этилади. Жарима очкоси олган ўқувчи ўйнаб ёки кўшиқ айтиб бериши, топишмоқ топиши, бир оёқда айлана бўйлаб ҳаккалаб юриши ҳам мумкин. Шундан кейин ўйин яна давом эттирилади.
Ўйин қоидалари. Ўйинчиларга ўқитувчи “Кўзларингни оч” дегунча кўзини очиш ман этилади. Агар у кўзини очиб юборса, ўйин яна давом эттирилади. 1. Ўқитувчилар тақиқланган ҳаракатдан бошқа ҳаракатларни бирга бажаришлари шарт. Такрорламаган ўқувчи мағлуб. 2. Ютқазган ўйинчи ўйинни давом эттириб, у ҳар бир хатоси учун бир қадам олдинга чиқади ёки унга жарима очкоси берилади.
Педагогик аҳамияти. Ўйин болаларда диққат-эътибор, кузатувчанликни тарбиялайди, шунингдек координация, ҳаракатланиш, ўзини тута билишни ривожлантиради.
Методик кўрсатмалар. Ўйинни ашула жўрлигида ўтказган маъқул. Уни ўтказишда ўқитувчилар хушёрликка ўргатилади. Ўйинни доирада, сафда ҳам ўтказиш мумкин.



Download 1.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling