Ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 1.45 Mb.
bet32/151
Sana31.03.2023
Hajmi1.45 Mb.
#1313261
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   151
Bog'liq
СПОРТ ВА ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАР ВА УНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ

Педагогик аҳамияти. Ўйин болаларда жамоа бўлиб ҳаракат қилиш, чамбаракни бир-бирига аниқ, тез узатишни ўргатади. Ўйин ҳаракат реакцияси, тезликни тарбиялашга ёрдам беради.


ТЕЗ-ТЕЗ АЙЛАНТИРИШ
Ўйинга тайёрланиш. Ўйинчилар 3-4 командага бўлинадилар. Командалардаги ўйинчилар сони 10-12 нафар. Биринчи рақамли ўйинчилар қўлларида калта арғамчи ушлаб турадилар.
Ўйин тавсифи. Ўқитувчининг сигналидан кейин улар 10-20 марта сакрайдилар ва арғамчини иложи борича тезроқ айлантиришга ҳаракат қиладилар.
Худди шу ҳаракатларни иккинчи рақамли ва бошқа барча ўйинчилар ҳам такрорлайдилар. Ҳар бир ўйинчи белгилаб қўйилган миқдорда сакраши керак. Масалан, арғамчи тўртинчи сакрашда оёқка илиниб қолса, олдинги уч марта сакраш ҳисобланади, ўйин қайтадан бошланганида ҳисоб тўртинчи сакрашдан бошланади. Тўрт, беш, олти ва ҳ.к. Вазифани биринчи бўлиб бажарган команда ютган ҳисобланади.
Педагогик аҳамияти. Болаларда ўйин арконни биргаликда аниқ, тез айлантиришга ўргатиб, сакраш қобилиятини тарбиялайди.
БИРГАЛИКДА САКРАШ
Ўйинга тайёрланиш. Ўйинчилар тенг икки гуруҳга бўлинадилар.
Командалар майдон ўртасидаги чизиқда тизилиб турадилар. Ҳар бир команданинг иккитадан ўйинчиси узун арқонни ўйинчиларга қулай йуналишда айлантиради.
Ўйин тавсифи. Ўқитувчининг сигналидан кейин биринчи ўйинчилар югуриб бориб арқондан 3-5 марта сакраб чиқиб кетадилар. Сўнгра айнан шу ҳаракатларни кейинги ўйинчилар ҳам такрорлайдилар. Ўйин вазифасини камроқ хатолар билан ва биринчи бўлиб тугатган команда ғолиб ҳисобланади.
Педагогик аҳамияти. Болалар ўйинда ташкилий равишда ҳаракат қилишга ўргатилади. Сигнал бўйича сакраш, ҳаракат қилишга ўргатади. Ўйин эпчиллик,чаққонлик, тез ҳал этиш, мулоҳаза билан иш кўришни тарбиялайди.


ҚОПҚОН
Ўйин тавсифи. Ўйинчилар икки гуруҳга бўлинадилар. Бир гуруҳ-дагилар айлана бўлиб тизилади ва қопқон вазифасини бажаради. Иккинчи гуруҳдаги болалар “сичқон” бўлиб айланадан ташқарида турадилар.
“Қопқон” гуруҳидаги болалар қўл ушлашиб қуйидаги сўзларни айтиб айлана бўйлаб юрадилар.
“Вой, қурғурлар, бу сичқонлар, жонга тегди у беорлар, нима кўрса –шуни ейди ҳамма ёқни, шип - шийдон қилади.
Шошманг, сизлар, баднафс зотлар, қўлга тушмайин қолмассиз.
Уянгизга қўйдик қопқон, ҳаммангизни тез ушлармиз”.
Улар сўнгги сатрдаги сўзларни айтиб турган жойларида тўхтайдилар ва қўлларини ушлаган ҳолда юқорига кўтарадилар. Шу пайт “сичқон”лар қопқон орасидан югуриб ўта бошлайдилар. Раҳбарнинг “Қопқон ёпилди!” ишораси билан айлана ҳосил қилиб турган ўқувчилар чўққайиб ўтирадилар ва қўлларини пастга туширадилар. Бу ҳолат қопқон ёпилганини билдиради. Шунда айлана ичидан чиқолмай қолган “сичқон”лар тутилган ҳисобланади. Ўйин ҳамма сичқонлар қопқонга тушгунича давом этади. Сўнгра икки гуруҳдагилар ўрин алмашадилар ва ўйинни такрорлайдилар.

Download 1.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling