VI БЎЛИМ
КОМАНДАЛАРГА БЎЛИБ ВА БЎЛИНМАЙ ЎЙНАЛАДИГАН ЎЙИНЛАР
КИМ ЧАҚҚОН
Ўйинга тайёрланиш. Ўйинчилар икки командага бўлинадилар. Командалар 3 м оралиқда сафланади. Ҳар бир команданинг бошида биринчи бўлиб турган ўйинчилардан 10 м олдинда биттадан байроқча ўрнатилади. Командалар олдидан старт чизиғи ўтказилади ва чизиқ устига волейбол ёки баскетбол тўпи, гимнастика таёқчаси ва биттадан газета қўйилади.
Ўйин тавсифи. Командалар олд сафларида турган ўйинчилар ўқитувчининг сигнали билан тўпни иккала тиззалари орасига олиб, газетани бошларига ёпиб, таёқчани ушлаган ҳолда байроқчалар томон интиладилар, байроқчага етиб боргач, унинг атрофидан айланиб ўтадилар ва ўз командаси жойига қайтиб, ҳамма буюмларни навбат кутиб турган ўйинчиларга топширадилар. Бу ўйинчилар ҳам худди шу ҳаракатларни такрорлайдилар. Фарқи шуки, бир жуфт ўйинчилар байроқчани олиб келса, бошқа жуфтлик уни турган жойига қўйиб келади. Ўйин шу тариқа давом этади. Мусобақани олдин тугаллаган команда ютган ҳисобланади. 1. Юриб кетаётган ўйинчи бирор нарсани тушириб юборса, ўзи уни ердан олиши ва юришда давом этиши керак. 2. Нарсаларни қабул қилиб олишда старт чизиғидан ўтиш мумкин эмас.
Педагогик аҳамияти. Ўйин болаларда ҳаракатда чаққонлик ва тезкорликни ривожлантиришга ёрдам беради. Бу ўйинда қатнашчилар ўз командаларини ҳимоя қилишлари ва ўзаро келишган ҳолда ҳаракатланишлари керак; ўйин қатнашчиларида зиммасидаги мажбуриятни, жамоаси олдида жавобгарликни хис қилиш, ўртоқлик ҳисларини ривожлантириш мақсади қўйилган. Ўйиннинг ўзига хос жиҳатларидан бири – тез югуришдир.
ИНСИЗ ҚУЁН
Ўйинга тайёрланиш. Ўйинчилар икки шеригини майдон ўртасида қолдириб, жуфт-жуфт бўлиб майдонда тарқаладилар ва қўл ушлашиб бир-бирларига юзма-юз турадилар. Ўртада қолганлардан бири “бўри”, иккинчиси “қуён” бўлади.
Ўйин тавсифи. Онабоши сигнал бериши билан “бўри” “қуён”ни қувлаб кетади. “Қуён” “бўри”дан қутилиш учун қўл ушлаб турган қуёнлардан бирининг олдига келиб туради. Унинг кетидан “қуён” қочиб кетади, “бўри” эса қочган “қуён”ни қувлай бошлайди. Агар “бўри” “қуён”га етиб олса, улар ўрин алмашадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |