Ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 1.45 Mb.
bet27/151
Sana31.03.2023
Hajmi1.45 Mb.
#1313261
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   151
Bog'liq
СПОРТ ВА ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАР ВА УНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ

9-11-СИНФЛАР
Бу ёшда кўпчилик ҳаракатли ўйинлар махсус тренировка (машғулот) хусусиятига эга эканлигини ҳисобга олган ҳолда, алоҳида спорт турлари машғулот вазифаларига мос келадиган, ўқувчиларга уни ўргатиш билан боғлиқ у ёки бу спорт малакаларини мустаҳкамлашга ва такомиллаштиришга ёрдам берадиган ўйинларни ўтказиш керак.
Спортга бўлган қизиқишни назарда тутиб, спорт ўйинлари, шуғулланувчиларнинг сони кўплиги сабабли жисмоний тарбия дарсида ўтиш мураккаб, шунинг учун спорт ўйинларига яқин, ҳаракатли ўйинларни машғулот учун танлаш тавсия қилинади. Машғулотда бир вақтнинг ўзида кўп сонли ўйинчилар қатнашиши мумкин. Муҳими, ўйиндаги техник ва тактик усуллар у ёки бу спорт ўйинларига ўхшаши керак. Масалан, «Тўпни илиб олиш», «Тўп учун кураш» - баскетболга, «Учувчи тўп», «Икки тўп» - волейболга, «Доирада оёқда тўп тепиш», «Рақиб ҳимояси ўртасидан» футбол ўйинига тайёрлайди. Бу ўйинларда тактик усуллари ва тўпни эгаллаш техникасини, техник ва тактик усулларни такомиллаштиришни ўзида шунингдек, спорт ўйинларини эгаллаш учун зарур бўлган сифатни тасаввур қилади.
Бу ёшдаги 6-7-синф ўқувчилари кўпроқ ўйинларни ўқувчилар жисмоний имкониятларининг ўсиб бориши билан бирга ўзлаштириб, мураккаблаштирилган ҳолда фойдаланиш мумкин.
Ҳаракатли ўйинларни танлашда жисмоний имкониятларидаги, ўғил ва қиз болалар қизиқишларидаги фарқни ҳисобга олиш зарур, у кичикроқ ёшдагилар билан таққослаганда бир мунча катта бўлади. Жисмоний машқлар билан алоҳида-алоҳида шуғулланиш жисмоний имкониятлар ва қизиқишлардаги фарқни намоён этади. Ўсмирлар ва қиз болаларга ҳаракатли ўйинлар биргаликда ўргатилишини назарда тутиш зарур. Ўйинни биргаликда ўтказганда турли командаларда ҳар хил топшириқлар беришда ва айрим ҳолларда қизлар сони бир хил бўлиши талаб этилади.
«Рақиблар» ўзаро учрашганларида ўйинни шундай ташкил қилиш керакки, бунда қизларга қарши қизлар, ўғил болаларга қарши ўғил болалар ўйнашсин. Алоҳида ўйин эстафеталарда ҳар бир командадаги қизлар сони бир хил бўлганида уларнинг вазифасини енгиллаштириш мумкин.
Ўйинда 15-18 ёшли қизлар учун чуқурликка сакраш, яъни тананинг кескин тебраниши ёки ларзага келиши, силташ билан кечадиган ҳаракатли, шунингдек катта куч юкламаси билан айниқса елка камарига таъсир этадиган машқларни бериш тавсия қилинмайди. Куч ишлатиладиган ўйинлар ўсмирлар ва қизлар билан алоҳида-алоҳида ўтказилиши зарур.
9-11-синф ўқувчилари билан ўтказиладиган ўйинда фақат спорт ўйинларига оид жиҳозлар ёки асбоб-анжомлар ишлатилади. Асбоб-анжомлар, жиҳозлар, майдончани тайёрлаш ўқувчиларнинг ўзларига юкланади.
Янги ўйинни тушунтириб, ўйин мақсадига тезлик билан ва муфассал эришиш учун ўқувчиларнинг ўзларига тактик усулларни белгилаш, ўйин техникаси ва тактикасини қисқагина қилиб ва ўйин қоидасини алоҳида кўриб чиқиш каби имкониятларни бериш керак.
Ўқувчиларни командаларга бўлишда, ҳаракатли ўйин содда ва куч ишлатиш жиҳати мураккаблигига ҳам қатъиян бўлинишни талаб қилмаса, унда фигурали юришдаги ҳисоблаш усулидан фойдаланиш мумкин. Ҳаракатли ўйин мураккаб бўлса, командаларга ўқувчиларнинг ўзлари ажралганлари маъқул, чунки улар ўз кучларини яхши биладилар ва осонлик билан тенг кучли командаларга бўлинишлари мумкин. Юқори синф ўқувчиларида спорт ўйинлари бўйича доимий команда мавжуд бўлгани каби мураккаб ҳаракатли спорт ўйинларида тайёргарлик гуруҳлари доимий команда тузиш мумкин. Командаларга бўлишда сардорлар ўйинчиларни танлаб олиш усули ҳам қўлланади. Бу усулни охиригача етказмаслик мумкин, яъни охиргиси санаб бўлиши билан, 5-7-синф ўқувчилари билан ўтказилгани каби улари командаларга ажраладилар.
Юқори синф ўқувчилари ўйинбошини ўзлари сайлайдилар: улар ўз ўртоқларининг имкониятларини яхши биладилар ва унинг ролига боғлиқ равишда ораларидан онабошини танлаб оладилар.
Ҳаракатли ўйинлар ўтказилганда ўқувчиларга тактик вазифаларни ҳал этишда кўпроқ мустақиллик берилса, бу ижодий мустақиллик ва ташаббус намоён қилишлари учун қўшимча шароит яратади. Шундай мақсадда ўқитувчига ўйинчиларни ўзлари ўйин ташкил этишларини, ўзлари ҳакамлик қилиб, ўйинни мустақил равишда муҳокама этиш ва баҳолашларини тавсия қилиш лозим.
Малакани тўғри шакллантириш мақсадида ўйинда ўйинчилар диққатини у ёки бошқа машқлар техникасини бажаришга қаратиш зарур. Бу спорт ўйинлари учун зарур айрим техник усулларни мустаҳкамлаш ва такомиллаштиришга, уни ўйин вазиятида тўлақонли ижро этишга имкон пайдо қилади.
Ўйин тамом бўлиши билан ўйин қатнашчилари билан ўйинда қўлланган техника ва тактика алоҳида ўйинчилар билан, шу билан бирга команда билан бирга таҳлил қилинади. Айрим техник ва тактик усулларни такомиллаштириш мақсадида уларни ўйин вазиятида, ҳамда шу каби махсус ташкил этилган машқларни кўп марта такрорлаш талаб этилади. Баъзи юқори синф ўқувчилари етарли ўзаро мослашмаганлиги, кам ҳаракатлилиги туфайли, айниқса аралаш жинсли гуруҳларда, баъзи бир усулларни такрорлашга уялади. Бундай ҳолда ўқитувчи уни ўртоқлари олдида ноқулай аҳволга туширмай, вазифанинг уддасидан чиқишига ёрдам бериши керак. Баъзи техник усулларни уйда машқ қилишда маслаҳат бериши мумкин.
Катта синф ўқувчилари билан ўйин ўтказиш олдидан, ўқитувчи ушбу ўйин олдидан қандай вазифалар қўйилганини маълум қилади. Бу ўқувчиларга ўйинни тушуниб етган ҳолда ўзлаштириш ва ўйин жараёнида шунга мос равишда олиб бориш имконини беради. Ўйин вазифасини тушунган ҳолда ўқувчилар унга жиддий муносабатда бўлиб, баъзи усулларни техника жиҳатдан бажариш ва уларнинг тактикасини такомиллаштиришда ундан фойдаланилади.
9-11-синф ўқувчиларида мушаклар ҳажми ошиб, уларнинг жисмоний имкониятлари ортади. Организмнинг барча функцияларда барқарорлик юзага келади. Бунинг бари иш қобилиятини ошириб ўқувчиларга ўйинда етарлича катта юклама бериши мумкин. Шу билан бирга, суяк-мускул аппарати ривожланиш жараёни ҳали тугалланмаган бўлиб, шунинг учун бир томонлама давомли кучли зўр диққат этибор билан беришни тавсия қилинмайди.
Ўқитувчи 15-18 яшар қизларни ўсмирлар билан бирга машғулот ўтказишда, айниқса куч, тезлик ва чидамлилик талаб қиладиган жисмоний имкониятлари пастлигини ҳисобга олиши керак. Ўсмир ва қизлар ўйинларида ҳакамлик қилиш айниқса қатъий ва ижобий бўлиши керак, чунки улардаги спорт ўйинларига ҳакамлик қилишга яқин. Ўқувчиларнинг ҳакамлик қилишларини такомиллаштириш мақсадида ўқитувчи ўйинчилар билан бирга улар ишини муҳокама қилади.
Ўқувчилар ижодини ривожлантириш учун уларга ўйин-эстафеталар ва баъзи спорт турлари элементлари билан бошқа ўйинлар тузиш тавсия қилинади. 9-11-синф ўқувчиларининг ҳаракатли ўйинлар дарсининг асосий вазифаси қуйидагича бўлади: мураккаб ҳаракатли ўйинларда ташкилотчилик малакаларини такомиллаштириш; ўз командаси натижаси учун ҳар бир ўйинчининг масъулиятини ҳис қилишни таъминлаш; мусобақа ўйинида ўзини тута билиш имкониятини тарбиялаш; ҳакамлик малакасини такомиллаштириш; баъзи спорт турлари ва спорт ўйинларининг техник ва тактик усулларини дастур талабларига мос равишда такомиллаштириш; шуғулланувчиларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини ошириш ва одоб-ахлоқ ва ирода сифатларини ижобий тарбиялашга ёрдам кўрсатиш ва ҳ.к.



Download 1.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling