Ўрта махсус таълим вазирлиги
Download 1.45 Mb.
|
СПОРТ ВА ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАР ВА УНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ
3-4-СИНФЛАР
3-4-синф ўқувчилари учун ҳаракатли ўйинлар танлашда олдинги синфларда ўтилган ўйинларнинг кўпчилигидан фойдаланиш мумкин. 3-4-синфда турли ҳаракатларни қўшиш ҳисобига ўйин мазмуни тобора мураккаблашиб, шу туфайли мақсадга эришиш ҳам борган сари қийинлашиб бориши мумкин. 1-2-синф ўқувчилари билан ўтказиладиган ўйинларга нисбатан бу синфларда ўйинлар узоқроқ давом этиши мумкин. Болаларнинг жисмоний имкониятлари ўсиб бориши билан боғлиқ куч ишлатиш талаб этиладиган ўйинлардан фойдаланилса ҳам уларда куч тушиши узоқ давом этмаслиги, буни ўқитувчи мунтазам кузатиб бориши шарт. Бу ўйинда қатнашчиларни тахминан бир хилда юклама билан таъминлашга ҳаракат қилиш керак. Жуфт-жуфт бўлиб ўйналадиган ўйинларда кўпроқ куч ишлатадиган ўйинлардан («Хўрозлар жанги», «Арқон тортиш», «Жуфт-жуфт бўлиб тортишиш») фойдаланиш яхши натижа беради. Бундай ўйинларда куч таранглашиши қисқа бўлиши ва қаршилик кўрсатиш, кураш усулларидан тўғри фойдаланишни кузатиб бориш имкони мавжуд. Болаларнинг жисмоний имкониятларини эътиборга олган ҳолда, ҳаракатли ўйинлардан фойдаланилади. Бундай ўйинлар- «Оқ айиқлар», «Қувлашмачоқ», «Қирқ тош», «Отиб қочар» кабилардир. Уларда ўйинчиларнинг ўзлари, ўйиннинг айрим вазиятларида кўпроқ ёки камроқ қатнашиш билан юкламаларини тўғри тақсимлаб борадилар. Бунинг учун ўқитувчи барча ўйинлар меъёридан ортиқ (10-15 дақиқа) давом этмаслигини кузатиб бориши зарур, акс ҳолда у ўйин қатнашчилари толиқиб қолишлари мумкин. Асосан бу ёшдагилар командали ўйинларни илк марта ташкилий равишда ўйнай бошлайдилар. Болаларда жамоа бўлиб ўйнаш тажрибаси етарли бўлмагани сабабли нисбатан содда бўлиб мураккаб тактика талаб қилмаслиги керак. Командали ўйинларда ўйинчиларга алоҳида-алоҳида ёндаша бошлаш мумкин, буни яхшиси командали ўйин тажрибаси умумлаштирилганидан амалга оширган маъқул. 3-4-синф ўқувчиларида спорт ўйинларига, умуман спортга кўпроқ қизиқиш шакллана бошлайди. Шу сабабли кўпгина ҳаракатли ўйинларга спорт ўйинлари элементларининг киритилиши болаларни спорт ва спорт ўйинларига тайёрлашга хизмат қилади. Ўйинда ўйинбошилар ўз вазифаларини 1-2-синфга нисбатан узоқ вақт давомида адо этадилар ва айрим ўйинларда болалар ўйиннинг бошидан то охиригача ўйинбоши бўлиб қолишлари мумкин («Чўртан ва товонбалиқ», «Тўр», «Асир олиш»). Шуларни эътиборга олган ҳолда, бўлажак юкламаларга чидамли ва мос келадиган ўйинбошиларни тайинлаш керак. Ўйинбошини болалар маслаҳатидан фойдаланиб тайинлаш мумкин. Улар ўртоқларининг кучини биладилар ва ўз-ўзларини танқид қила олмайдилар. Дастлабки ўйин тажрибаси, улар ўзларини ўртоқларини имкониятларини нисбатан тўғри баҳолай олишларини кўрсатади. Ўқитувчи ўйинбошини шундан келиб чиққан ҳолда сайлайди, у қандай сифатларга эга бўлиши кераклигини ҳам белгилаб бериш мумкин. Лекин кўп ҳолларда ўйинбошини болаларнинг ўзи тўғри танлайди. Ўйинбошини яна бошқа усуллар ёрдамида ҳам танлаш мумкин. Ўйин мазмунини қисқа, ва аниқ тушунтириш якунда ўйин қоидаси ҳақида сўзлаш тавсия қилинади. Шунинг учун бу ёшдаги болалар ҳикоя тарзида сўзлаб берилганини ёқтирмайдилар. Болаларни кўпроқ бировга тақлид қилишни эмас, балки таниш тушунчаларни эшитишни, болаларни ижодий фантазияни тушунишни бирга қўшиб олиб бориб қизиқтиради. Шундай қилиб, масалан, болаларнинг севимли «Овчилар ва ўрдаклар» ўйинини ўтказишда “овчилар” ва “ўрдаклар” роли алоҳида кўрсатилмайди, балки болалар бу номни шартли равишда қабул қиладилар. Чунки улар на овчиларга, на ўрдакларга тақлид қилмасликлари керак, «Овчиларнинг» асосий мақсади – тўп билан барча ўрдакларни уришдан, «Ўрдаклар» учун эса имкон борича узоқ вақт тўпни ўзига теккизмасликдан иборат. Буларнинг бари ютишга йўналтирилган. Бундай рағбатлантириш усули ўйин иштирокчиларини ўйин жараёнида ижодий ҳаракат қилишга ундайди. Бу ёшдаги болалар катталар иштирокидан, уларнинг тасаввурдаги кўринишидан уяладилар, буни улар шартли равишда қабул қиладилар. Ўқитувчининг асосий диққат-эътибори болаларнинг ўйиндаги алоҳида ҳаракатлари тўғри бажарилишига ва ўзларини тўғри тутишларига қаратилиши шарт. Ҳаракатли ўйинлар учун гимнастик таёқча, булава, арғамчи, рангли байроқчалар, шунингдек бошқа спорт жиҳозларидан фойдаланилади. Эстафетали югуришда сакраш учун арғамчи, волейбол, баскетбол, қўл тўпи ва резинали тўплар, шу билан бирга тўпни отиш ва илиб олишда асосан волейбол тўри, резина тўплардан – тўпни узатишда, думалатишда – баскетбол, футбол тўпларидан фойдаланилади. Ҳаракатли ўйинлар ўтказиладиган майдон ва асбоб-анжом, жиҳозларни тайёрлашга болаларнинг ўзларини жалб қилиш яхши натижа беради. Ўқитувчи ўйинни ўтказишда болаларни тенг кучли командаларга бўлишни ўргатиши керак. Ўқувчилар командаларга бўлинишда «келишиш» усулини маъқул топиб, улар одатда ундан ўзлари ташаббус кўрсатиш мақсадида қўллайдилар. Мактабда жисмоний тарбия дарсларида командаларга бўлинишда бошқа усуллар кўпроқ қўлланади. Масалан, санаш, фигурали юриш, югуриш, ўқитувчининг ўзи тақсимлаши кабилар. Бу ёшдаги болалар ўртасида ўйнчиларни сардорлар томонидан танлаб олиниши тавсия қилинмайди, чунки болалар етарлича командали ўйинлар тажрибаси эга бўлмаганлиги учун, ҳақиқий командани тузолмайдилар. Бундан ташқари узоқ вақт ўйинбоши қилиб тайинланмаган болалар хафа бўладилар. Агар командалар кучи турлича бўлиб қолса, ўқитувчи буни тезда тузатиши шарт. Болалар ҳаракатли ўйинда мағлуб бўлган ҳолларини бошдан жуда оғир кечирадилар, шу сабабли барча командалар учун бир хил шароит яратиш зарур. Болалар ўйин эстафеталари, қувлашмачоқ, пойга ўйинларида навбат кутишга сабрлари чидамаслигини ҳисобга олиб, уларни ҳар бири 8-10 кишидан иборат кичикроқ командаларга бўлган маъқул. Шундай қилиб, бир вақтнинг ўзида 4-5 команда ўйнаши мумкин. Асаб-мушак аппаратини такомиллаштириш билан боғлиқ машқлар болаларда ҳар қандай ҳаракатни моҳирлик билан бажаришга ундаб, ўз ҳаракатларига қизиқишларини орттиради. Ҳар қандай ўйин уларни якуний натижаси билангина эмас, балки ўйинда у ёки бу ҳаракатни бажариш имконияти билан ҳам қизиқтиради. Ўқитувчи ўйин жараёнида ҳаракатни такомиллаштиришга, айрим усулларни бажаришда маслаҳат бериш ва кўрсатишга алоҳида ўйинчиларда кўрсатилган усулларни яхши бажарилганлигини кўрсата билишга, ана шунга барча ўйин иштирокчиларини диққат-эътиборини кўрсатган ҳолда ва ўзларининг жисмоний имкониятларидан кўпроқ қўрқмасдан фойдаланишига ёрдам бериши зарур. Шундай қилиб, болалар қатор ўйинларда фақат ўз ҳаракатлари устида ишлашлари кўпроқ манфаат келтиради. Масалан, «Овчилар ва ўрдаклар» ўйинида уларни тўп билан урмасликлари учун «овчиларга» қийинчилик юзага келтириш мақсадида ўрдаклар ролини ўйинчилар турли усуллар ўйлаб топадилар. Шу ёшдаги болаларда бирдамлик ҳисси тараққий этиб бориши билан улар ўртоқларининг маслаҳатларидан фойдаланишга интиладилар. Шунинг учун ўқитувчи баъзи ҳолларда айрим ўйин иштирокчиларининг ҳаракатларига жамоа фикри ва эътиборини тортиб, ана шу ўйинчига жамоа орқали таъсир кўрсатиши керак бўлади. Кўриниб турибдики, бу ёшдаги болалар ўйинда ўртоқларига ёрдам беришни жуда яхши кўрадилар. Ўқитувчи бундай ўйинлардан тарбия мақсадида фойдаланиши керак. Болаларда ўртоқларига ёрдам бериш руҳи, уларда дўстлик, бирдамлик ҳисси тарбияланади. Командали ўйинларда, улар “тутилган”лигини тўғри тушуниб етишга ўргатиш зарур. Масалан «Қувлашмачоқ», «Кун ва тун», «Оқ теракми, кўк терак» ўйинларида ўйинчилар «тутилган»лар ўз жойларида ёки командаларида қолган ҳолда, тутилганларни санаганда ўзлари қўлларини тўтадилар. Айрим пайтларда агар тутилганлар ўзларини тутилганлигини тан олмасалар, унда ўқитувчи уларга нисбатан алоҳида диққат-эътибор билан қараши керак. Агар ўйинчилар қўрқмасдан дадил, тез ва ўз ҳатоларини тўғри тушуниб етсалар, ўйин қизиқарли, жозибали бўлади ва ўйинга ҳакамлик қилиш бир мунча енгил бўлади. Модомики спортга тайёрлайдиган ўйинлар жараёнида болаларда бошидан тўпни тўғри эгаллаш техникасини шакллантириш зарур. Шунинг учун биз ташкил этилган андозани қайтадан қуриш жуда мураккаб кечишини ёдда тутишимиз зарур. Командали ўйинларда ютуқ кўпинча ҳаракатдаги ҳамжиҳатликка боғлиқ. Шунинг учун ўқитувчи болаларни мақсадга эришишда ҳаракат қилишни, ўйинчиларни тактик усулларга «рақибни» ўйлаб қўйилган режаларини топишга ўргатиш, ўйинда болаларга қандай қилиб тўғри ҳаракат қилишни, ўзини ҳаракатини ўртоқларининг ҳаракати билан мос равишда ўргатади. Болалар ўйинга қизиқиб кетиб, ўз имкониятларини тўғри тақсимлай олмайдилар. Уларга ҳаддан ташқари ортиқча харакат қилмай дам олиш учун танаффус қилиш, кучларини тежаб сарфлашни ўргатиш керак. Ирода кучини мустаҳкамлашни ўйин мақсадидан ажратиш мумкин эмас, шунинг учун болаларда мақсадга эришишда тиришқоқлик, қатъиятлилик, топшириқни охиригача етказиш каби қобилиятини тарбияланади. Болаларда ўйинни очиқ жойда ўтказиш иштиёқи ўқувчиларда табиий шароитда эгаллаган билим ва ҳаракат тажрибаларини бойитади, шунинг учун ўқувчиларнинг география, табиатшунослик каби фанлардан эгалланган билимлар, янги ҳаракат малакаларини ўқитувчи сабр- тоқат билан ўргатиши, ривожлантириши ва такомиллаштириб бориши шарт. Ҳаракатли ўйинлар ўтказишда ҳакамлик қилишга жиддий эътибор зарур. Чунки бу ёшдаги болалар ўйинда холис ҳакамлик бўлишини, ижобий баҳоланишни маъқул топадилар. Болаларни ҳар доим ҳаққоний, тўғриликка ўргатиш керак. Бу ёшдаги болаларга тўғри ўргатилмаса, кейинчалик командали мураккаб ўйинларда, спорт ўйинларига тайёргарлик кўришда хамжиҳатликда ҳаракат қилиб ғалабага эришиш жуда оғир бўлади. Ҳакамлик ва ташкилотчилик малакаларини тарбиялаш мақсадида болаларни ана шу ёшдан бошлаб ҳаракатли ўйинларда дастлаб ўқитувчи ёнида ҳакам ёрдамчиси сифатида жалб қилиш, сўнгра оддий командали ўйинларда мустақил ҳакамлик қилишни топшириш мумкин. Бундай пайтда ўқитувчининг ўзи ҳакам ёрдамчиси ва кузатувчи вазифасини бажаради. Ўқитувчи ҳакам хатоларини паст овозда, аста тўғрилаши, ҳакам обрўсини ўйинчилар олдида сақлаши лозим. Шунингдек ўқитувчи ҳакамларда ўз кучларига ишонч ҳосил қилиб бориши талаб этилади. 3-4-синф ўқувчилари билан дарсда ўтказиладиган ҳаракатли ўйинлар вазифалари қуйидагилардан иборат: олдин эгалланган малакаларни мустаҳкамлаш ва янги малака кўникмаларини ҳосил қилиш, ўйинда ўзини тута билишга ўргатиш, келажакда спорт ўйинларида болалар учун зарур югуриш, сакраш, тўсиқларни ошиб ўтиш, катта тўпни улоқтириш ва илиб олиш; тезлик ва чаққонликни ўстириш, кучни ривожлантириш; жойда мўлжал (ориентир) олиш, диққатни тўғри тақсим қилишни ривожлантириш; мақсадга эришиш учун келишилган ҳолда ҳаракат қилишни тарбиялаш. Алоҳида эътибор ўйинни ташкил этишга, ижодий фаолликка, ўйинчиларнинг, ўртоқлар ўзаро ҳурмат билан муносабатда бўлишга, бир-бирига ёрдам бериш ва жамоа олдида жавобгарлик ҳиссини тарбиялашга қаратилиши керак. Шунингдек, бу ёшда болалар ташкилотчилик хусусиятлари тараққий эта боради, шундан келиб чиқиб ўқитувчининг асосий вазифаси – болаларда ўз ва ўртоқлари кучини тўғри баҳолаш, командани ташкил қила билиш, ўйинда ҳакамлик қилиш ва ўйинни ўтказа олиш қобилиятларини ривожлантиришдан иборат. Ўқитувчи бу вазифаларни ҳал этиш орқали ўқувчиларнинг мураккаб спорт ўйинларига секин-аста ўтишга кўмаклашади. У ҳозирги вақтда 3-синфдан бошланиши мумкин. Download 1.45 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling