Ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 1.45 Mb.
bet34/151
Sana31.03.2023
Hajmi1.45 Mb.
#1313261
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   151
Bog'liq
СПОРТ ВА ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАР ВА УНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ

ДЎНГГА САКРАШ
Ўйинга тайёрланиш. Ерга тўрт–беш қатор, бир-биридан 40-55 см оралиқда айланалар, “дўнглар” чизилади. Ҳар қаторда 10-12 тадан айлана бўлиши керак.
Ўйин тавсифи. Ўйинчилар 4-5 гуруҳга бўлинадилар ва ҳар бир гуруҳ ўз дўнгининг олдига биттадан бўлиб сафланади. Ҳар бир қатордаги ўқувчилар дўнгдан-дўнгга олдинма-кетин сакраб ўтадилар. Оралиқларда “ботқоқ”қа тушиб кетмай, дўнглардан биринчи бўлиб сакраб ўтган команда ғолиб ҳисобланади. Шундан кейин ўйин тугайди.
Педагогик аҳамияти. Ўйин болаларда диққат эътиборини, сакровчанлик, тезкорлик, чидамлилик хусусиятларини тарбиялайди. Бир киши ҳамма учун, ҳамма бир киши учун курашишни ўргатади.
Методик кўрсатмалар. Дўнгчаларни тўғри чизиқ бўйлаб эмас, балки навбат билан ўнг, чап томонларга чизиш мумкин.


ТОРТИБ ЧИЗИҚДАН ЎТКАЗИШ
Ўйин тавсифи. Ўйинчилар тенг икки командага бўлинадилар. Иккала командага бўйи, вазни жиҳатидан тахминан бир хил ўйинчилар олинади. Майдон ёки зал ўртасидан чизиқ ўтказилади. Командалар чизиқнинг икки томонидан юзма-юз сафланадилар. Бўйи ва вазни жиҳати тенг ўйинчилар қарама-қарши жойлаштирилиши керак. Ҳар бир командадан 4-5 қадам нарида очко ҳисобловлар туради. Ўйин раҳбарнинг сигнали билан бошланади. Ҳар бир команда бошқа команда ўйинчиларини чизиқдан ўз томонига тортиб олишга ҳаракат қилади. Тортиб олинган ўйинчи қарши команда ҳисобчисининг олдига келиб, кафтини уни кафтига теккизиши шарт. Шундан кейингина у чизиқдан қайтиб ўтиши мумкин ва яна ўз командасида ўйнаш ҳуқуқига эга бўлади. Ҳисобчилар тортиб ўтказилган ўйинчиларни санаб борадилар. Ҳар бир тортиб ўтказилган ўйинчи учун команда битта очко олади. Ўйинда кўпроқ очко тўплаган команда ютган ҳисобланади.
Ўйин қоидалари:
1.Ўйинчини фақат қўлидан ушлаб тортиш мумкин.
2.Биттадан, жуфтлаб, бир йўла бир неча ўйинчини тортиб ўтказиш ҳам мумкин.
3.Иккала оёғи чизиқдан ўтган ўйинчигина тортиб ўтказилган ҳисобланади.
Педагогик аҳамияти. Ўйин куч, эпчиллик, тиришқоқлик, шижоаткорлик, иродани тарбиялашга ёрдам беради. Тортиб ўтказиш усули ёрдамида, ўқитувчи томонидан белгиланганидан сўнг, муайян гуруҳ мушакларини ривожлантириш мумкин.
Ўйиннинг ўзига хос ҳаракатлари – қаршилик кўрсатиш ва курашиш.

Download 1.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling