Ўрта махсус таълим вазирлиги
Download 1.45 Mb.
|
СПОРТ ВА ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАР ВА УНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- ОЛМАХОН”ЛАР ВА “ЁНҒОҚ”ЛАР
- Ўйин қоидалари.
- Педагогик аҳамияти.
- ЧУМЧУҚ”ЛАР
Педагогик аҳамияти. Ўйин тезлик, чаққонлик, сезгирлик каби ҳислатларни тарбиялашга ёрдам беради. Ўйинда жараёнида диққат- эътибор, ўзаро мувофиқ ҳаракат қилиш ривожлантирилади. Ўйиннинг ўзига хос ҳаракати – тез югуриш, тўпни олиб қочишдан иборат.
“ОЛМАХОН”ЛАР ВА “ЁНҒОҚ”ЛАР Ўйин тавсифи. Ўйинчилардан бири онабоши қилиб тайинланади. Қолган ўйинчилар майдончанинг истаган жойида учтадан, қўл ушлашиб жойлашадилар. Ҳар бир учликдаги ўйинчилар ким “олмахон”, ким “ён-ғоқ”, ким “эман ёнғоғи” бўлишини ўзаро келишиб оладилар. Раҳбар “Ол-махонлар!” деб чақириши билан муайян ўйинчилар ўзларининг учлигидан чиқиб, исталган бошқа учлик таркибига кириб оладилар, яъни чақирилган ўйинчилар ўзаро жой алмашадилар. Жой алмашишда онабоши бўш қолган ўринлардан биттасини эгаллаб, учликни тарк этган ўйинчининг номини олади. Жойсиз қолган ўйинчи онабоши бўлади. Ўйин пайтида бир марта ҳам онабоши бўлмаган ёки бошқаларга нисбатан камроқ онабоши бўлган ўйинчи ғолиб ҳисобланади. Ўйин натижаларини якунлашда ўйинни бошлаган иштирокчининг онабошилиги ҳисобга олинмайди. Ўйин қоидалари. 1. Учликлардаги ўйинчилар қўл ушлашиб олган пайтда онабоши даврадан ўрин эгаллай олмайди. 2. Раҳбар чақирган ўйинчилар ўринларини алмаштиришлари шарт. Педагогик аҳамияти. Ўқувчиларда диққат-эътибор, сезгирлик, биргаликда келишган ҳолда ҳаракат қилишни тарбиялайди. Методик кўрсатмалар. Ўйин мобайнида бир неча марта бирданига иккитадан ўйинчи (“Олмахонлар!”, “Ёнғоқлар!”) чақирилиши мумкин. Ўйиннинг ўзига хос ҳаракати – тез ва қисқа югуришдан иборат. “ЧУМЧУҚ”ЛАР Ўйин тавсифи. Диаметри 5-8 мга тенг катта айлана (“дон сепилган” жой) чизилади. Битта онабошидан бошқа ўйинчилар – “чумчуқ”лар бўлиб айлана атрофига жойлашадилар. Онабоши, яъни катта қуш айлананинг ўртасидан жой олади. “Чумчуқ”лар бир оёқда сакраб гоҳ айлананинг ичига кирса, гоҳ ундан чиқиб кетадилар. Катта “қуш” айлана ичида югуради, айлана ичкарисидаги “чумчуқ”ларга қўл текказиб, уларни “чўқийди” ва “дон” териб ейишларига йўл қўймайди. Катта “қуш” “чўқиган” “чумчуқлар” ҳам ўйинни давом эттираверадилар. “Чумчуқ”лар катта қушга чап бериб, айлана ичида узоқроқ қолишга ҳаракат қиладилар. Раҳбар “чўқилган” “чумчуқ”ларни аниқлаб беради. Онабоши бир марта ҳам қўл теккиза олмаган ўйинчилар энг чаққон ҳисобланади. Download 1.45 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling