Ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 1.45 Mb.
bet51/151
Sana31.03.2023
Hajmi1.45 Mb.
#1313261
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   151
Bog'liq
СПОРТ ВА ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАР ВА УНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ

Педагогик аҳамияти. Бу ўйин ўйинчиларда тезлик, эпчиллик тарбиялайди. У қатнашчилардан диққатни бир жойга тўплашни талаб қилади. Болаларда тўпни узатиш малакасини такомиллаштиради ва умумий координацияни ривожлантиради. Оёқлар орасидан тўпни узатиш ўйиннинг ўзига хос ҳаракати: тўпни турли усулда тўпни тез узатиш, навбат билан дам олиш билан қисқа-қисқа зўр бериб югуриш.

ИГНА”, “ИП” ВА “ТУГУНЧА”


Ўйинга тайёрланиш. Ўйинчилар қўл ушлашиб, айлана ҳосил қилиб турадилар. Уч ўйинчи айланадан ташқарида олдинма-кетин кема-кет туради. Буларнинг олдингиси “игна”, иккинчиси “ип” ва учинчиси “тугунча” вазифасини бажарди.
Ўйин тавсифи. “Игна” ҳар томонда югуриб юради. “Ип” билан “тугунча” ҳам унинг кетидан эргашиб юрадилар. Агар “ип” “чигаллашиб” (бошқа томонга кетиб) қолса ёки уни “тугунча” ушласа, ўйин қайтадан бошланади ва янги “игна”, “ип” ҳамда “тугунча” тайинланади.
Ўйин қоидалари. Ўйинчилар қўлларини кўтариб, “игна”, “ип” ва “тугунча”га йўл очиб туришлари лозим.
Педагогик аҳамияти. Ўйин болаларда интизом, диққат-эътибор, сезгирликни ривожлантиради.


КИМ КЕЛДИ
Ўйин тавсифи. Ўйинчилар ярим доира шаклида жойлашадилар. Бир онабоши тайинланади. У ўйинчиларга орқа ўгириб туради. Ўқитувчи ишо-расидан сўнг у ўқувчилардан бирининг олдига келади ва қўлини унинг елкасига тегизиб, қайтиб ўз жойига бориб туради. Онабоши “Бир, икки, уч!” деб орқасига бурилади ва елкасига ким қўл тегизганини, яъни унинг олдига ким келганлигини айтиб беришга ҳаракат қилади. Топса, қўлини тегизган ўйинчи онабоши бўлади, топа олмаса онабоши қолаверади.
Ўйин қоидалари. 1.Онабоши “Бир, икки, уч!” деб айтмай орқага бурилиши мумкин эмас. 2.Онабоши олдига келаётган ўйинчи секин юриши ва гапирмаслиги керак.
Педагогик аҳамияти. Ўйин болаларда интизом, эшитиш қобилиятини ривожлантириб, диққатни тарбиялашга ёрдам беради, Ўйинбошининг иродасини тарбиялайди (сигнал бермагунча кўзни очиш мумкин эмас). Бу ўйиндан ташқари вазиятда болалар бир-бири билан танишиб оладилар. Ўйиннинг ўзига хос ҳаракати-овоз чиқармасдан юриш.

Download 1.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling