Ўйин қоидалари. 1. Ўйинни кенг, очиқ майдонда ўтказган маъқул. 2. Ҳар бир командага биттадан хоккей бўлиши ва тўпнинг тушган жойини аниқлаши керак. 3. Ўйинда ҳамма усуллардан фойдаланиш мумкин.
Педагогик аҳамияти. Ўйин тўпни пастдан отиб ошириб ва илиб олиш малакаларини такомиллаштиришга ёрдам беради. Ўйин қатнашчилардан диққат, кузатувчанлик, ҳаракат реакцияси, ҳаракат координацияси талаб қилади. Ҳар хил усулда отиш қўл мушакларини ривожлантиради.
ИЛОН ИЗИ БЎЛИБ ЮРИШ
Ўйинга тайёрланиш. Ўқувчилар икки гуруҳга бўлиниб, старт чизиғи ортида бир қатордан саф тортиб турадилар. Ҳар бир гуруҳ қаршисида бир-биридан 0,5 м масофада олти-саккизта тўлдирма тўп бўлади. Командаларнинг биринчи ўйинчилари кўзлари боғлиқ ҳолда тулдирма тўп олдида турадилар.
Ўйин тавсифи. Ўқитувчи сигналидан кейин кўзи боғланган ўқувчилар илон изи бўлиб тўплар орасидан, гоҳ чап, гоҳ ўнг тарафдан ўтишлари керак. Маррага етиб келгач, улар кўзларини очиб, эстафетани иккинчи ўйинчига топширадилар, сўнгра учинчи ўйинчига ва ҳ.к. Тўпларга тегмай ўтган ўйинчига 2 очко берилади. Ўйинда кўп очко тўплаган команда ютган ҳисобланади.
Педагогик аҳамияти. Ўйин эстафета элементлари билан илон изи бўйлаб юриш кўникмаларини мустаҳкамлайди ва такомиллаштиради. Бу ўйин ҳаракат тезлиги, эпчиллик, ҳаракатларнинг ўзаро мослиги ва сезгирликни ривожлантиради.
БУЛАВАЛАР БИЛАН ЭСТАФЕТА
Ўйинга тайёрланиш. Ўқувчилар тенг икки командага бўлиниб, старт чизиғи ортида бир қатордан саф тортиб турадилар. Иккала команданинг биринчи ўйинчиларида тўрттадан булава бор.
Старт чизиғидан 15-20 м масофада ҳар бир команда қаршисида тўртта доира чизилади.
Ўйин тавсифи. Ўқитувчи ҳуштагидан сўнг командаларнинг биринчи ўйинчилари қўлидаги булава билан доира олдига югуриб бориб, ҳар бир доирага биттадан булава қўйиб чиқадилар. Сўнг ортга қайтиб, иккинчи ўйинчи қўлига тегадилар, иккинчи ўйинчи эса булаваларни териб олишга интилади ва уларни ўз навбатида кейинги ўйинчига берадилар ва ҳ. к. Вазифани биринчи бўлиб тугатган команда ғолиб ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |