Ўрта махсус таълим вазирлиги
Download 1.45 Mb.
|
СПОРТ ВА ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАР ВА УНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- ТЎХТАТИБ УРИШ Ўйин тавсифи.
- Ўйин қоидалари.
- КАТТА АЙЛАНМА ЭСТАФЕТА Ўйинга тайёрланиш.
- Ўйин тавсифи.
Педагогик аҳамияти. Ўйин болаларда ижодий ташаббускорлик, фикрлаш, чаққонлик, тез ҳаракатланиш каби ҳислатларни ривожлантиради, болаларда топқирлик қобилиятларини намоён қилиш имконини беради, шу билан бирга болаларда кузатувчанлик ва ҳаракат реакциясини талаб қилади. Ўйиннинг ўзига хос ҳаракати–тошни билдирмай қўлдан-қўлга узатиш ва югуриш.
ТЎХТАТИБ УРИШ Ўйин тавсифи. Ўйинчилар айлана бўлиб сафланиб, волейбол тўпини доирада юрган онабошининг ушлашига қўймай, уни турли йўналишларда бир-бирига узатиб турадилар. Онабоши тўпни уриб ерга туширишга ҳаракат қилади. Тўп ерга тушиши билан ўйинчиларнинг бари ҳар томонга қочади, онабоши тўпни ердан олиб “Тўхта!” дейди. Бу сўз айтилганидан сўнг бирор ўйинчи ҳам қимирламаслиги керак. Онабоши тўпни ўзи истаган ўйинчига отади. Тўп кимга тегса, ўша ўйинчи онабоши бўлади ва ўйин такрорланади. Тўп ҳеч кимга тегмаса, шу ўйинчининг ўзи яна онабоши бўлади. Бир марта ҳам онабоши бўлмаган (ёки бошқаларга қараганда камроқ марта бўлган) ўйинчилар ғолиб ҳисобланади. Ўйин натижаларини аниқлашда биринчи онабошининг роли ҳисобга олинмайди. Ўйин қоидалари. 1.Тўп ерга тушиши билан қочган ўйинчилар тўпга жойларидан қўзғалмаган ҳолда чап беришлари мумкин. 2.Тўп ҳаводан учиб келиб текканида ҳисобга олинади. Педагогик аҳамияти. Ўйин болаларда илиб олиш малакаларини мустаҳкамлаш ва такомиллаштиришга кўмаклашади ва шу билан бирга қўл тўпи ва баскетбол ўйинларига тайёрлаш босқичларидан бири ҳисобланади. Ўйин болалар диққат-эътиборини очиқ ҳавода нишонга аниқ олишни ривожлантиради. КАТТА АЙЛАНМА ЭСТАФЕТА Ўйинга тайёрланиш. Майдонча атрофидаги айланма йўлканинг бурилиш жойлари байроқчалар билан белгилаб қўйилади. Майдонча марказига финиш (марра) байроғи ўрнатилади. Ўйинчилар тенг тўртта командага бўлинадилар. Ҳар бир команда йўлканинг бурилиш жойида бир қатор бўлиб сафланиб туради. Қаторларда биринчи турган ўйинчилар йўлкага чиқиб стартга тайёрланадилар. Ўйин тавсифи. Раҳбар сигналига биноан ўйинчилар югурадилар ва майдончани тўлиқ айланиб чиққач (йўлка узунлиги 40-80 м), эстафета таёқчасини иккинчи ўйинчига берадилар ва ўйин шу тарзда давом этади. Команданинг охирги ўйинчиси югуриш йўлкаси бўйлаб майдончани айланиб, ўз командасининг байроқчаси атрофидан айланиб ўтиши ва марказга ўрнатилган финиш байроғи олдига югуриб бориб, унинг дастасига эстафета таёқчасини теккизиши лозим. Бу ишни биринчи бўлиб бажарган команда ғалаба қозонади. Ўйин қоидалари. 1.Навбатдаги ўйинчи эстафета таёқчасини қабул қилиб олганидан кейингина югуради. 2.Бурилишдаги байроқчаларни айланмасдан, йўлни қисқартириб югуриш мумкин эмас. Download 1.45 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling