Ўйин қоидалари. 1. Ўқитувчи сигналидан аввал “кечувга” киришиш мумкин эмас. 2. “Дарё”дан кечиш пайтида биронта ўйинчининг оёғи ерга тегмаслиги керак. Охирги ўйинчиси йўлда жиҳоз қолдирмай чизиқдан ўтган команда дарёдан тўлиқ кечиб ўтган ҳисобланади.
Педагогик аҳамияти. Ўйинда болалар жамоада ташкилий равишда ҳаракат қилишга ўрганадилар, чунки ўйинда мақсадга эришиш учун аниқ, тезлик билан, мувозанатни сақлаган ҳолда ҳаракат қилиш талаб қилинади
Ўйин мустақил ҳаракат қилиш, эпчиллик, чаққонлик, чидамлилик, эгилувчанлик сифатларини ривожлантиради.
Ўйиннинг ўзига хос ҳаракати–тез ҳаракатланиб югуришдир.
ЧЎМИЛДИ-ҚОЧДИ
Ўйинга тайёрланиш. Ўйин болаларда сабр-тоқат, чидамлилик ва сув тагида узоқ вақт нафас олмай туриш қобилиятини ривожлантиради. Ўйин тўрт-беш кишилик гуруҳ бўлиб ўйнашга мўлжалланган ва унча чуқур бўлмаган ҳовуз, анҳорда ўтказилади. Ҳакам қуръа ёрдамида белгиланади, болалар сув ҳавзаси лабида турадилар.
Ўйин тавсифи. Ҳакам “Чўмилди-қочди” дейиши билан ўйинчилар бараварига сувга сакрайдилар. Сувга охирги тушган ўйинчи чўмилтирилади. Уч-тўрт бола кечиккан иштирокчини сув тагига “чўктириб”, сўнгра сузиб қочадилар. Чўмилтирилган ўйинчи бошқаларни қувади. Кимни тутиб олса, ўша ўйинчи чўмилтирилади.
Ўйин қоидаси. 1. Сув ҳавзасининг 1-1,5 м дан чуқур бўлмаслиги шарт. 2. Чўмилтирилган болани сув тагида “беш” саноғигача ушлаб туриш мумкин. 3. Сув ҳавзасининг таги турли буюмлардан тозаланган бўлиши шарт.
Педагогик аҳамияти. Ўйин болаларда сабр-тоқат, чидамлилик ва сув тагида нафас олмай узоқ вақт туриш қобилиятини ривожлантиради.
Ўйинда эпчиллик, тезкорлик, сезгирлик имконияти тарбияланади. Ўйиннинг ўзига хос ҳаракати – тез югуришдир.
ТЎПНИ ЧУҚУРЧАГА ТУШИРИШ
Ўйин тавсифи. Ерда тўп диаметрига тенг чуқурча кавланади. Чуқурча атрофига 1 м 20 см оралиқда ўйинчилар сонига тенг айлана чизилади. Ўйинчилардан бири онабоши бўлиб, доира ташқарисида тўпни ерга қўйиб туради. У тўпни юмалатиб, чуқурчага туширишга ҳаракат қилади. Марказий чуқурча атрофидаги ўйинчилар ўз айланаларидан чиқмаган ҳолда, тўпни қўлларидаги таёқ билан уриб, чуқурчага туширишга йўл қўймасликка ҳаракат қиладилар. Таёқчаларнинг узунлиги – 1,5 м. Тўп чуқурчага тушса, ўйинчилар қўлларидаги таёқни доираларга қўйиб, бир-бирлари билан жой алмашадилар. Шу вақтда онабоши бўш қолган доирачадан ўрин эгаллашга уринади.
Do'stlaringiz bilan baham: |