Педагогик аҳамияти. Бу ўйинда барча ўйинчилар фаол қатнашадилар. Ўйин болаларда ҳаракат тезлиги ва эпчиллик, тезкорлик реакцияси, жасурлик, дадиллик каби хусусиятларни тарбияйди. Ўйиннинг ўзига хос ҳаракати – тўпни нишонга аниқ уриш.
ҚЎЛ ТЎПИ МУСОБАҚАСИ
Ўйинга тайёрланиш. Ўйинчилар уч-тўртта командага бўлиниб, бир қатордан сафланиб, чизиқ орасида ёнма-ён жойлашадилар. Майдончанинг бир томонидаги старт чизиғидан 10-15 метр оралиқда параллел чизиқ ўтка-зилади, шу чизиқда ҳар бир команданинг қаршисига диаметри 1-1,5 метрли айлана чизилади. Бу айланаларда ҳар бир команданинг биттадан онабоши-лари жойлашиб, қатор олдидаги биринчи ўйинчилар биттадан тўп олади.
Ўйин тавсифи. Ўқитувчи ҳуштагидан кейин ўйинчилар тўпни белгиланган чизиққача ерга уриб олиб бориб, бир қўллаб онабошига узатадилар, сўнг яна олдинга югуриб, айланадан жой оладилар. Кейин тўпни олиб, ўзларининг командаларигача олиб борадилар ва навбатдаги ўйинчига узатиб, қаторнинг охирига бориб турадилар. Барча ўйинчи яна шу ҳаракатларни бажаради. Ўйин қатордаги биринчи ўйинчилар яна ўз жойларини эгаллаганларидан кейин тугайди. Берилган вазифани тез ва аниқ бажарган команда ютган ҳисобланади.
Педагогик аҳамияти. Бу ўйин қўл тўпи ўйини учун зарур айрим малакаларни мустаҳкаб, такомиллаштиради. Масалан, улоқтириш, тўпни олиб юриш, тўп узатиш, дарвозага аниқ улоқтириш. Бундан ташқари, ўйин ўйинчилар ҳаракат тезлиги, югуриш, эпчиллик ва диққат каби ҳислатларни ривожлантиради.
ЖОНГЛЁРЛАР
Ўйинга тайёрланиш. Ўйинчилар галма–галдан волейбол ёки футбол тўпини бош устидан ирғитиб, бош ва гавдани орқага энгаштириб, белни эгиб, орқа ва бўйин мускулларини таранг қиладилар. Улар гавдани олдинга кескин ҳаракат қилдириб, тўпнинг марказига бош билан зарба берадилар. Шу пайтгача ярим букилган тиззалар, тўпни бош билан уришда тўғриланади. Тўп ерга тушиши билан, ўйинчи машқни тамомлаган бўлади. Ҳар бир ўйинчига учтадан имконият берилади. Уч имкониятда тўпни кўпроқ урган ўйинчи ғолиб ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |