Ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 1.45 Mb.
bet58/151
Sana31.03.2023
Hajmi1.45 Mb.
#1313261
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   151
Bog'liq
СПОРТ ВА ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАР ВА УНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ

Ўйинга тайёрланиш. Ҳар бир синфдан 10-12 ўйинчидан гуруҳ иборат тузилади. Гуруҳлар учун 7–9 мли тўртбурчаклар чизилади. Волейбол майдончасидан ҳам фойдаланиш мумкин. Ҳар бир гуруҳ ўз навбатида иккитадан жамоага бўлинади ва уларга ўзларига ном қўйилади. Масалан, “Лочин” ва “Зафар” командалари. “Лочин” командаси ўйинчилари тўртбурчакнинг ўнг ёки чап томонидан чизиқ ташқарисида, тўртбурчак ичкарисига юзи билан ёнма-ён сафланадилар. Қуръа ташлаш усули билан “Зафар” ўйинчилари тўртбурчак ичига тушадилар ва уларнинг вазифаси эркин ҳаракатланишидан иборат.
Ўйин тавсифи. Ўқитувчининг ишораси билан “Лочин” жамоасининг ўйинчиси бир оёғини тиззадан букиб, чап қўлини орқасига яшириб, тўртбурчак ичига киради. Унинг вазифаси бир оёқда сакраб юриб, унинг қўли билан “Зафар” ўйинчиларини ушлашдан иборат, яъни кафти билан бегона ўйинчининг бирор жойига тегиши керак. Шу вақтнинг ўзида “Зафар” ўйинчиси тўртбурчакдан чиқиб, белгиланган жойга бориб туради. “Лочин” жамоасининг ўйинчиси эса навбатдаги ўйинчини ушлаши 15-20 сония давом этади. Бунинг учун “Лочин” жамоасининг қолган ўйинчилари бир маромда бирдан йигирмагача овоз чиқариб санайдилар. Шу вақт ичида “Зафар”нинг неча ўйинчиси ушланганлиги ҳисобланади. Кейинги сафар “Зафар” жамоаси тўртбурчакдан ташқарига чиқади.
Педагогик аҳамияти. Ўйин сезгирлик, чаққонлик ва кучни ривожлантиришга ёрдам беради. Шунингдек, ўйин мақсадга эришиш учун интилиш, ўзи ва ўртоқларининг кучини ижодий баҳолаш қобилиятини ривожлантиради. Ўйиннинг ўзига хос ҳаракати–бир оёқда югуриш, қаршилик кўрсатиш ва курашишдир.


УЗОҚҚА ОТИШ
Ўйинга тайёрланиш. Ўқувчилар тенг сонли беш-саккизта командага бўлинадилар. Ҳар бир команда бир қаторга сафланиб, старт чизиғининг орқасидан жой олади.
Командаларнинг олд қатордаги ўйинчилари биттадан (оғирлиги 1-1,5 кг) тўлдирма тўп оладилар.
Ўйин тавсифи. Ўқитувчи ҳуштак чалиши билан дастлабки ўйинчилар старт чизиғида туриб тўпни келишилган усулда (икки қўллаб пастдан, бошлари устидан ошириб, ўнг ёки чап қўл билан) иложи борича узоққа улоқтирадилар.
Иккинчи рақамли ўйинчилар эса тўпни тушган жойидан яна отадилар. Ўйин шу зайлда давом этади. Умумий ҳисобда тўпни энг узоққа улоқтирган команда ғолиб ҳисобланади.

Download 1.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling