Педагогик аҳамияти. Бу ўйинчида координация, мувозанат сақлаш, эпчиллик, тезкорликни тарбиялайди. Ҳар бир ўйинчида ўзига топширилган вазифа учун жамоа олдида жавобгарликни ҳис қилишга ўргатади. Футболчи ўйинчи тўпни бош билан ўйнаш техникасини эгаллашига кўмаклашади.
ИККИ ТЎПНИ УЗАТИШ
Ўйинда ўйинчилар жуфтликларга бўлиниб иштирок этадилар. Улар эни тўрт метр йўлак (коридор)нинг қарама-қарши томонида бир-биридан 5-7 метр масофада жойлашадилар. Коридор арқон ёки байроқчалар билан белгиланади. Жуфтликнинг ҳар бир ўйинчисида биттадан тўп бўлади. Раҳбарнинг ҳуштаги билан улар бир вақтда тўпни бир-бирларига йўналтириб, сўнг думалаб келаётган тўпни тепиб орқага қайтарадилар. Тўп бир-бирига тегса ёки улардан бири коридордан ташқарига чиқиб кетса, унда жуфтлик мусобақани тугатган бўлади. Бошқаларга нисбатан кўпроқ ва хатосиз машқ бажарган команда ўйинда ғолиб ҳисобланади. Ўйин қатнашчиларининг жисмоний тайёргарлигига қараб, ўйин шартини соддалаштириш мумкин. Коридор чегарасини кенгайтириш, тўпни олдин тўхтатиб, сўнг узатиш шартини қўйиш мумкин.
Педагогик аҳамияти. Ўйин тўпга оёқ билан зарба бериш малакасини ривожлантиради, бу футболда тўп билан ишлаш техникасини эгаллашга ёрдам беради. Ўйин оёқ кучини ривожлантиришга, диққат, фикрлаш, аниқ ва тез ҳаракат қилиш қобилиятини ўстиради.
ЭПЧИЛ ДАРВОЗАБОН
Ўйинга тайёрланиш. Уч-тўрт кишидан иборат команда галма-галдан мусобақалашади. Ўйинни бошлаган команда бир кишидан сафланади. Олдинда беш метр оралиқда узунасига иккита тўшак тўшалади. Тўшакдан уч метр узоқроқда туради.
Ўйин тавсифи. Ҳуштак билан ўйинчилар навбатма-навбат олдинга ўмбалоқ ошиб, ўрнидан туриб, раҳбар отган тўпни илиб оладилар. Ўйинчи тўпни илиб олса, командасига бир очко қўшилади. Команданинг ҳар бир ўйинчиси машқни уч мартадан бажарганидан кейин ўйин тугайди. Рақиб ҳам шундай ҳаракат қилади. Кўп очко тўплаган команда ўйинда ютган ҳисобланади.
Педагогик аҳамияти. Ўйин дарвозабонда диққатни, аниқ, эпчил ҳаракатларни тезликни, ўз-ўзини тута билиш қобилиятини тарбиялайди. Ўйин дарвозабоннинг ўмбалоқ ошиб отилган тўпни илиб олиш малакасини тарбиялайди. Ўйиндаги асосий ҳаракат–ўмбалоқ ошиб тўпни илиб олишдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |