Ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 1.45 Mb.
bet52/151
Sana31.03.2023
Hajmi1.45 Mb.
#1313261
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   151
Bog'liq
СПОРТ ВА ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАР ВА УНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ

Методик кўрсатмалар. Ўйин вақтида барча иштирокчилар жим туриши лозим, акс ҳолда ўйинни давом эттириш қийинлашади ва ўйин қизиқарли ўтмайди.


ЮК БИЛАН ЮГУРИШ
Ўйинга тайёрланиш. Ўйинчилар икки командага бўлиниб, икки қаторга сафланадилар (командаларда ўғил ва қиз болалар сони тенг бўлади). Ҳар бир команданинг рўпарасида 2-2,5 метр нарида 4-5 та “ғўлача” ва тўплар қўйилади. Ҳар бир команданинг биринчи ўйинчиларида вазни 1-1,5 кг бўлган рюкзак ёки халтача бор.
Ўйин тавсифи. Ўқитувчининг сигналидан кейин биринчи бўлиб турган ўйинчилар гул ёки тўплар орасидан югуриб, орқага ҳам шу йўсинда қайтадилар ва рюкзак ёки халтачани иккинчи ўйинчига бериб, қаторнинг охирига бориб турадилар. Шу ҳаракатларни барча ўйинчилар такрорлайди. Биринчи бўлиб маррага келган команда ғолиб ҳисобланади.
Ўйиннинг бошқа вариантларида рюкзак ўрнига икки ёки уч ғилдиракли велосипедни ҳайдаш ёки баскетбол тўпини ерга уриб югуриш ҳам мумкин.
Педагогик аҳамияти. Ўйин қатнашчиларидан диққат-эътибор ва тезкорлик реакцияси талаб қилинади. Ўйин болаларнинг координацияси ва ҳаракат тезлигини ривожлантиради. Ўйиннинг ўзига хос ҳаракати – тез югуриш.


АЙЛАНАДАГИ “ОВЧИЛАР” ЎЙИНИ
Ўйинга тайёрланиш. Ўйинчилар тенг икки командага бўлинадилар. Ерда диаметри 8 метрли айлана чизилади. Биринчи команда ўйинчилари айлана атрофида, иккинчи команда ўйинчилари айлана ичида турадилар. Айлана атрофида турган ўйинчилардан бирининг қўлида волейбол тўпи бўлади.
Ўйин тавсифи. Тарбиячининг сигналидан кейин айлана атрофида турган ўйинчилар тўпни отиб ўртадаги ўйинчиларга текказишга ҳаракат қиладилар. Агар тўп бирор ўйинчига тегса, у айлана ташқарисига чиқиб туради. Отилган тўпни ичкаридагилардан бирортаси ушлаб олса, тўп отган ўйинчи ўртага тушади. Ўйин 3-4 дақиқа давом этганидан сўнг командалар ўрин алмашадилар. Айлана ичидан ташқарига кўпроқ ўйинчини чиқарган команда ютган ҳисобланади.
Педагогик аҳамияти. Бу ўйинда барча ўйинчилар фаол қатнашадилар. Ўйин иштирокчиларда ҳаракатда эпчиллик, тезлик, реакция тезлиги, жасурлик, топқирлик, қатъийликни тарбиялашга ёрдам беради. Ўйин волеболдаги каби тўпни узатиш ва илиб олиш малакасини мустаҳкамлаб, такомиллаштиради.

ЧИЗИҚ УСТИДАН ТОРТ” ЎЙИНИ



Download 1.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling