Ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 1.45 Mb.
bet44/151
Sana31.03.2023
Hajmi1.45 Mb.
#1313261
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   151
Bog'liq
СПОРТ ВА ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАР ВА УНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ

Ўйин қоидалари. 1. Оёқни уч марта сакрагандан кейингина алмаштириш мумкин. 2. Онабоши ўйинчиларга фақат айлана ичидагина қўл текказиши мумкин.
Педагогик аҳамияти. Ўйинда сакровчанлик, сезгирлик, чаққонлик ўзига хос ҳаракатлар билан чап бериш хусусияти тарбияланади. Ўйиннинг ўзига хос жиҳати қисқа-қисқа югуриб, сакрашдан иборат.
Методик кўрсатмалар. Ўйинни ўттиз дақиқагача давом эттириш мумкин. Ўйинни бир неча марта қайтарган (ҳар бир қайтариш олдидан ўйинчилар бир дақиқадан дам олишлари) маъқул. Раҳбар ўйин вақтида барча ўйинчиларнинг фаол қатнашаётганини кузатиш мақсадида атрофда айланиб юради.


ЮГУРГАННИ ТУТ
Ўйин тавсифи. Майдонча чизиқ билан чегараланиб, қаергача югуриш мумкинлиги аниқ кўрсатиб қўйилади. Битта қувловчи тайинланади. Қолган иштирокчилар унинг атрофида айлана ҳосил қилиб турадилар. Қувловчи “Бир, икки, уч” дейиши билан ҳамма атрофга қочади ва қувловчи улар кетидан қувлай бошлайди. Қувловчи бирон ўйинчини тутай дейиши билан у ўтириб олади. Қувловчи ўз ишини давом эттиради. Ўйинни исталганча давом эттириш мумкин.
Ўйин қоидалари. 1. Фақат 5 сония давомида ўтиришга рухсат этилиб, қувловчи узоқ вақт ўтирган ўйинчини тутиши мумкин. 2. Ўтиришга улгурган ўқувчини тутиш мумкин эмас. 3. Тутилган ўйинчи тўхтайди ва қўлини юқорига кўтариб “мен қувловчиман” деб қаттиқ овоз билан эълон қилади. Шундан кейингина у ўйинчиларни тутишга киришади. У ўзининг қувловчи эканлигини маълум қилмаса, унинг тутгани ҳисобга олинмайди.
Педагогик аҳамияти. Ўйин диққат, фикрлашни, чаққонликни тарбиялайди.


ЖОЙ АЛМАШИШ
Ўйин тавсифи. Ўйинда иштирок этувчи ўқувчилар икки командага бўлинади. Командалар майдончанинг икки томонида юзма-юз ҳолатда жойлашиб, майдончанинг ўртасидан онабоши жой олади.
Ўйинчилар раҳбар ишораси билан жой алмашиш мақсадиди майдончанинг бир томонидан иккинчига югуриб ўта бошлайдилар. Шу пайт онабоши улардан ҳеч бўлмаса биттасини ушлаши, уни ўз ўрнига турғизиб қўйиши лозим. Тутилган ўйинчи онабоши бўлади ва ўйин раҳбар тўхтатгунича шу зайлда давом этади.

Download 1.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling