Рта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон Республикаси


«Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш» фанининг мақсади


Download 1.09 Mb.
bet39/134
Sana11.02.2023
Hajmi1.09 Mb.
#1190279
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   134
Bog'liq
АБТЭБ фани ЎУМ Агробизнес 4 к 22 й

«Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш» фанининг мақсади:

  • қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида чекланган ер-сув, меҳнат ресурслари, инвестициялар ва улардан тадбиркорлик билан самарали фойдаланишни;

  • қишлоқ хўжалигининг республика иқтисодиётидаги ўрни ва аҳамиятини;

  • аграр-иқтисодий ислоҳотлар, уларни ривожлантириш йўлларини;

  • қишлоқ хўжалигида фаолият кўрсатаётган корхоналар, уларнинг ишлаб чиқариш самарадорлиги ва улар фаолиятини такомиллаштириш йўлларини;

  • қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида ишлаб чиқариш харажатлари, уларнинг таркиби ва камайтириш йўлларини;

  • қишлоқ хўжалигини эркин бозор иқтисодиёти талаблари асосида бошқаришни барпо этиш, такомиллаштиришни;

  • етиштирилган маҳсулотнинг ҳажмини, сифатини, рақобатбардошлигини ошириш йўлларини;

  • қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида иқтисодий муносабатларни амалга оширишда фойдаланилаётган баҳолар тизимини;

  • қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида даромад ва фойдани аниқлаш, уларни оқилона тақсимлаш йўлларини;

  • қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг қай даражада ихтисослашганлигини, жойлашганлигини ҳамда ички ва ташқи интеграциялашганлигини;

  • ишлаб чиқариш воситаларини қаердан, қандай қилиб сотиб олиш ҳамда етиштирилган маҳсулотларни қачон, кимга, қандай тартибда сотиш ва бу жараёнларни бошқариш йўлларини ва бошқа масалаларни ўрганиш.

«Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш» фанининг вазифалари:

  • илғор қишлоқ хўжалик корхоналарининг эришган ютуқларини чуқур ўрганиш ва уларни бошқа хўжаликларга жорий қилиш учун тавсия этиш ;

  • экин майдонлари бирлиги ҳисобига кўпроқ ва арзонроқ маҳсулот етиштириш учун кенгайтирилган такрор ишлаб чиқаришни жорий қилиш имкониятини яратиш учун иқтисодий тадбирлар ишлаб чиқишдан иборат.

  • қишлоқ хўжалигини ривожлантириш маҳсулот ишлаб чиқариш суръатини тезлаштиришга, жамғарма миқдори ва капитал сарфлар самарадорлигини оширишга, ишлаб чиқаришни рационал ташкил этиш ва меҳнат унумдорлигини оширишга бевосита боғлиқдир. Бу масалаларни ҳал қилишда Қишлоқ хўжалик иқтисодиёти ва менежменти фанининг вазифаси жамғарма самарадорлигини ошириш меҳнат унумдорлигини ошириш ва шу асосда ишлаб чиқариш суратини юксалтириш, ишлаб чиқариш қувватидан тўла фойдаланишга эришиш йўлларини кўрсатиб беришдир.



1-топшириқ: Қуйида берилган мустақил ўзлаштириш учун мавзулар бўйича эссэ ёзинг:
1) Қишлоқ хўжалигининг республика иқтисодиётида тутган ўрни ва аҳамияти.
2) Қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари.


2-топшириқ: «Блиц-сўров» саволларга жавоб беринг, жадвал сўров вақтида тўлдирилади






Download 1.09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling