Рта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон Республикаси


Айланма фондларнинг айланиш коэффициенти


Download 1.09 Mb.
bet37/134
Sana11.02.2023
Hajmi1.09 Mb.
#1190279
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   134
Bog'liq
АБТЭБ фани ЎУМ Агробизнес 4 к 22 й

Айланма фондларнинг айланиш коэффициенти. Уни аниқлаш учун сотилган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг, кўрсатилган хизматларнинг, бажарилган ишларнинг умумий қийматига асосий подага ўтказилган ёш ҳайвонларнинг қийматини қўшиб, ундан асосий подадаги ҳайвонларни сотишдан тушган маблағни айиргандан сўнг қолган қийматни айланма фондларнинг йиллик ўртача қолдиқ суммасига тақсимлаш лозим. У қуйидаги ифода орқали аниқланади:
К = (12.9)
бунда:
К - айланма фондларнинг айланиш коэффициенти;
Ск - сотилган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг, бажарилган ишлар, хизматларнинг қиймати (сўм);
ЕхK - асосий подага ўтказилган ёш ҳайвонларнинг қиймати (сўм);
Хс - асосий подадаги ҳайвонларни сотишдан тушган тушум (сўм);
Афкк - айланма фондларнинг йиллик ўртача қолдиқ қиймати (сўм).
Бу кўрсаткич хўжаликлардаги айланма фондларнинг бир йил давомида айланиш тезлигини кўрсатади. Унинг миқдори имконият доирасида бирдан юқори бўлгани маъқул. Шу кўрсаткичга асосланган ҳолда айланма фондларнинг айланиш муддати ҳам аниқланади.
Уни юқоридаги кўрсаткичдан фойдаланиб, йил давомида айланма фондлар (воситалар) айланишининг ўртача даврини топамиз. Бунинг учун бир йилдаги календарь кунлари
умумий сонини (365 ёки 366) айланиш коэффициентига тақсимлаб, қуйидаги тенгликдан фойдаланилади:
Ад= (12.10)
бунда-Ад-айланма фондларнинг айланиш муддати, кун.
Фонд билан таъминланиш - қишлоқ хўжалиги учун тайинланган ишлаб чиқариш фондлари қийматини қишлоқ хўжалигида фойдаланадиган (ҳайдаладиган ерлар, экинзорлар) ҳар бир гектарга ёки 100 гектарга тўғри келадиган қийматидир.
Фонд билан таъминланиш қуйидагича аниқланади:
(12.11)
бунда – Фич - ишлаб чиқариш фондлари қийматини
S- ер майдони.
Фонд билан қуролланиш-қишлоқ хўжалиги учун тайинланган ишлаб чиқариш фондлар қийматини қишлоқ хўжалик ишларида иштирок этган ўртача бир ишловчи ҳисобига тўғри келадиган қийматдир.
(12.12)
бунда – Р –ўртача йиллик ишчилар сони
Қишлоқ хўжалигида ишлатиладиган асосий ва айланма фондлардан фойдаланишнинг иқтисодий самарадорлигини қуйидаги йўллар билан ошириш мумкин:
- илғор техникани қўллаш, қишлоқ хўжалигини интенсивлаштириш, ихтисос-лаштириш;
- қишлоқ хўжалигида илмий асосланган хўжалик юритиш тизимини қўллаш;
- хўжаликда мавжуд бўлган ишлаб чиқариш фондларидан мақсадга мувофиқ тежамли фойдаланиш;
- асосий ва айланма фондларни бир-бирига оқилона боғлаш ва илғорлар тажрибасини ишлаб чиқаришга кенг жорий этиш .


Назорат ва муҳокама учун саволлар:

  1. Агробизнеснинг моддий техника базаси ва унинг таркиби қандай?

  2. Асосий ва айланма воситалардан самарали фойдаланиш йўналишлари нималардан иборат?

  3. Асосий воситалар нима?

  4. Айланма воситалар нима?

  5. Агробизнеснинг моддий-техника ресурслари даражасини ифодаловчи кўрсаткичлар ва уларни аниқлаш тартиби қандай?

  6. Инновациявий техника, технологияларни қишлоқ хўжалигида кўллашнинг самарадорлиги нимадан иборат?.

  7. Инновациявий бошқарувни қишлоқ хўжалигида кўллашнинг самарадорлиги нимадан иборат?

  8. Фонд сиғими нима?

  9. Фонд қайтими нима?

  10. Амортизация нима?


Download 1.09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling