Рта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон Республикаси


Назорат ва муҳокама учун саволлар


Download 1.09 Mb.
bet55/134
Sana11.02.2023
Hajmi1.09 Mb.
#1190279
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   134
Bog'liq
АБТЭБ фани ЎУМ Агробизнес 4 к 22 й

Назорат ва муҳокама учун саволлар:
1. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган Стратегияси ҳақида сўзлаб беринг.
2. “Аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш” йўналиши ҳақида гапириб беринг.
3. “Қулай агробизнес муҳитини ва қўшилган қиймат занжирини яратиш” йўналиши ҳақида гапириб беринг.
4. “Соҳа бошқарувида давлат иштирокини камайтириш ва инвестициявий жозибадорликни ошириш” йўналиши ҳақида гапириб беринг.
5. “Табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва атроф-муҳит муҳофазасини таъминлаш” йўналиши ҳақида гапириб беринг.
6. “Давлат бошқарувининг замонавий тизимларини ривожлантириш” йўналиши ҳақида гапириб беринг.
7. “Тармоқни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган давлат харажатларини босқичма-босқич диверсификация қилиш” йўналиши ҳақида гапириб беринг.
8. “Қишлоқ хўжалигида илм-фан, таълим, ахборот ва маслаҳат хизматлари тизимини ривожлантириш” йўналиши ҳақида гапириб беринг.
9. “Қишлоқ ҳудудларини ривожлантириш” йўналиши ҳақида гапириб беринг.
10. “Тармоқ статистикасининг шаффоф тизимини ишлаб чиқиш” йўналиши ҳақида гапириб беринг.


VIII. АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ
8-мавзу(6-мавзу): Агробизнес муҳити ва унга таъсир этувчи омиллар


Дарснинг мақсади: Тадбиркорлик муҳити, тадбиркорлик муҳитига таъсир этувчи омиллар, тадбиркорлик фаолиятидаги ташқи омиллар, тадбиркорлик фаолиятидаги ички омиллар, тадбиркорлик фаолиятига таъсир этувчи омиллаларнинг ўзига хос хусусиятлари, тадбиркорлик фаолияти ривожигa таъсир этувчи ташкилий, иқтисодий, ижтимоий омиллар ҳақида билим ва кўникмаларни шакллантириш.
Дарс жиҳозлари: компьютер ва мультимедиа воситалар, маркер, плакатлар, ватман, керакли адабиётлар.
Услубий таъминот: намунавий дастур, ишчи дастур, календар режа, техкарта, ўқув услубий мажмуа, таркатма материаллар.
Адабиётлар:
1. Агробизнес: учебно-методическое пособие / Э. А. Петро-вич, Л.П. Лазарев, Е.Л. Демитриченко. – Горки: БГСХА, 2013. – 234 с.
2. Саматов Ғ.А., Рустамова И.Б., Шерипбаева У.А. Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти ва менежменти. Дарслик. – Тошкент: Чўлпон номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи, 2012. – 346 б.
3. Галимова Ф.Р., Дехканова Н.С., Наринбаева Г.К. Қишлоқ хўжалигида менежмент. Дарслик. – Т.: ТДАУ, 2020. – 280 б.
4. Михалев С.В., Галиева Р.И. Основы организации агробизнеса: учебное пособие. – Иркутск: ГБПОУ “Иркутский аграрный техникум”, 2015. – 189 с.

Ҳар қандай тадбиркорлик маълум бир ҳудудда: мамлакат, вилоят, шаҳар ёки қишлоқ миқёсида олиб борилади. Тадбир­корлик фаолиятини самарали олиб бориш учун маълум бир ишчи муҳити бўлиши керак.


Бундай муҳит айрим ҳудудлар миқёсида мужассамланиб, ўзида ишбилармонлик функцияларини амалга оширишни мужассамлантирган. Умумий ҳолда тадбиркорлик муҳити асосан қуйидаги тўртта омил: ҳуқуқий, сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий омилларнинг ўзаро боғликлиги натижасида амалга оширилади. Улар ижобий ёки рағбатлантириш кўринишида ҳам шаклланиши мумкин. Ушбу ҳолда мамлакат ёки минтақадаги мавжуд шарт-шароитлар тадбиркорлик фаолиятини олиб бо­риш учун мос бўлади. Чунки, бундай муҳит тадбиркорга амал­га ошираётган ишларининг натижалари қандай бўлишини олдиндан кўра билишига кенг имконият туғдиради. Тадбиркорнинг ўз иши натижаларини олдиндан кўра билиши таваккаллик тушунчасига тескари ҳолда ифода этилади. Агар тадбиркор маъ­лум бир муҳитда таваккалчилик асосида фаолият кўрсатаётган бўлса, у ҳолда у ўзгарувчанлик, барқарорсизлик, таваккалчилик билан тавсифланади. Бундай муҳит юқорида келтирилган ижобий муҳитга тўғри келмайди. Амалда кўп ҳолларда тадбиркор­лик муҳитининг маълум бир омили тадбиркорнинг иш натижаларига асосий таъсир кўрсатади, деб бўлмайди. Чунки, тадбиркорни кўпроқ тадбиркорлик муҳитини белгиловчи омил­ларнинг ўзаро боғлиқлиги қизиқтиради.
Юқорида таъкидлаб ўтилган омиллардан ҳуқуқий омиллар асосий омил бўлиб ҳисобланади, чунки тадбиркорлик фаолиятини олиб бориш учун тадбиркорлик муҳитида амалга оширилиши мумкин бўлган ўйинлар қоидасини кўрсатиб беради. Ўйинлар қоидаси тушунчаси рухсат этилган ва амалга оширилаётган иш (ҳаракат)ларни ўз ичига олади. Рухсат этилган иш (ҳаракат)ларга нисбатан ўйин қоидалари турли шаклда намоён бўлади. Ўйин қоидалари нима қилиш мумкин-у нима қилиш мумкин эмас тамойили асосида ишлаб чиқилиши мумкин. Бу қоидаларда тадбиркорлик фаолиятини олиб бориш йўлидаги барча чэгара ёки чекловлар яққол кўрсатилиб берилиши керак. Умуман олганда, ҳуқуқий омил – тадбиркорлик фаолиятини юритиш йўлидаги барча қонунлар (солиқ, ер, меҳнат муносабатлари) ва йўриқномалар мажмуи бўлиб, тад­биркорлик фаолиятини тартибга солади ҳамда тадбиркорнинг иқтисодий жараёндаги бошқа субъектлар билан муносабатини мужассамлантиради.
Ҳуқуқий базанинг тўлиқ ёки бир меъёрда юритилмаслиги тадбиркорлик фаоллиги даражасига катта салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикасида амалиётда тадбиқ қилинаётган иқтисодий ислоҳотларнинг асосини ташкил қилаётган бир бутун ҳуқуқий база мавжуддир.

Download 1.09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling