Рта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон Республикаси


Назорат ва муҳокама учун саволлар


Download 1.09 Mb.
bet63/134
Sana11.02.2023
Hajmi1.09 Mb.
#1190279
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   134
Bog'liq
АБТЭБ фани ЎУМ Агробизнес 4 к 22 й

Назорат ва муҳокама учун саволлар:

  1. Нима учун агросаноат мажмуаси миллий иқтисодиётнинг кўп тармоқли тизими ҳисобланади?

  2. Агросаноат мажмуасининг мақсади ва вазифалари нималардан иборат?

  3. Агросаноат мажмуаси таркибига нималар киради?

  4. Агросаноат мажмуасининг республика иқтисодиётидаги ўрни қандай?

  5. Агросаноат мажмуаси таркибида қишлоқ хўжалигининг ўрни қандай?

  6. Агросаноат мажмуасининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашдаги ўрни қандай?

  7. Агросаноат мажмуасини шакллантиришнинг зарурлиги нимада?



XI. АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ
11-мавзу(8-мавзу): Агробизнесда кооперациявий муносабатларни ривожлантириш


Дарснинг мақсади: Агробизнесда кооперация муносабатларини ривожлантиришнинг моҳияти, ўрни ва аҳамияти, кооперация тушунчаси, турлари, кооперациянинг фаолият турига қараб турланиши ва хусусиятлари, кооперациянинг фаолият кўламига қараб турланиши, кооперацияни ривожлантиришнинг меъёрий-ҳуқуқий асослари, агробизнесда кооперацияларни ривожлантириш, хориж мамлакатларида кооперация муносабатлари, кооперациявий муносабатларни шакллантиришда ривожланган мамлакатлар тажрибаси, агробизнесда халқаро кооперация муносабатларидан фойдаланиш самарадорлиги ҳақида билим ва кўникмаларни шакллантириш.
Дарс жиҳозлари: компьютер ва мультимедиа воситалар, маркер, плакатлар, ватман, керакли адабиётлар.
Услубий таъминот: намунавий дастур, ишчи дастур, календар режа, техкарта, ўқув услубий мажмуа, таркатма материаллар.
Адабиётлар:
1. Abdug’anievА.,А.Abdug’aniev.Qishloq xojaligi iqdisodiyoti. Darslik. – T.: “ADIB NASHRIYOTI” МЧЖ, 2011. – 399 b.
2. Саматов Ғ.А., Рустамова И.Б., Шерипбаева У.А. Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти ва менежменти. Дарслик. – Тошкент: Чўлпон номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи, 2012. – 346 б.
3. Галимова Ф.Р., Дехканова Н.С., Наринбаева Г.К. Қишлоқ хўжалигида менежмент. Дарслик. – Т.: ТДАУ, 2020. – 280 б.
4. Рустамова И.Б. ва бошқалар. Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти. Ўқув қўлланма. – Тошкент, 2015. – 174 б.

Кооперация бу - маълум соҳада ўз маблағлари ва ҳаракатларини бирлаштириб кооператив аъзоларини йирик хўжалик ташкилотининг турли афзалликларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлишидир


Кооперация, тарихан юзага келган ва доимий равишда такомиллашиб борувчи ижтимоий-хўжалик фаолияти шакли сифатида, жамият ривожланишининг турли босқичларида ушбу жамиятнинг маълум қатламлари ёки гуруҳларининг эҳтиёжларини қондириш усули бўлиб юзага келади.
Ҳозирги ривожланган мамлакатларда миллий даражада кооперациялашган бирлашмаларнинг роли йилдан йилга ортиб бормоқда. Уларнинг мақсади ўз таркибига кирувчи кооперациялашган хўжаликлар манфаатларини ҳимоя қилишдан иборат бўлиб қуйидагилар билан изоҳланади:

  • бошқа ҳуқуқий шакллардаги корхоналарнинг йирик бирлашмалари томонидан рақобатни ошириш;

  • майда хўжаликлар ва хусусий тадбиркорлар фойдалана олмайдиган замонавий технологияларни қўллаш имкониятини ошириш;

  • кооперациялашган хўжаликларнинг хўжалик фаолиятини мувофиқлаштириш ва режалаштириш, ахборот алмашиш, ходимлар малакасининг даражасини оширишга мажбур этувчи хўжалик юритиш шарт- шаротларини яратиш;

  • жамоавий ўзини ўзи молиялаш учун кооперациялашган банкларни ташкил этиш йўли билан кредит – молия соҳасида кооперациялашишни амалга ошириш.

Аграр тармокда кооперацияларни ривожлантириш Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини истиқболини белгиловчи омил ҳисобланади.
Кооператив – ихтиёрий ташаббускор ва ўз-ўзини бошқарувчи жамоат ташкилоти бўлиб,тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун ҳиссадорлик асосида шахсларнинг ихтиёрий бирлашуви орқали ташкил этилади, ўз-ўзини молиялаштириш асосида фаолият кўрсатади ва ўз олдига аъзоларининг ҳаёт ва меҳнат шароитларини яхшилашга кўмаклашиш мақсадини қўяди.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш жараёнида қатнашиш даражасига қараб кооперативлар уч турга (8.1-расм), яъни ишлаб чиқарувчи, хизмат кўрсатувчи ва истемолчи кооперативларга бўлинади.
Кооперативларни илмий асосда шакллантириш тизими замон талабига жавоб бера оладиган хўжалик юритишнинг янгича шаклларига ўтишни, балки комплекс агрохизмат кўрсатишни таъминлаш имконини беради. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг кооперативлари тизимини шакллантиришга бўлган бундай ёндошув қуйидаги вазифа­ларни ҳал этишни кўзда тутади:

  • ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг кооператив шаклини асослашни;

  • хўжалик юритишнинг кооператив шаклларини ташкил этиш ва амалга ошириш тамойилларини ишлаб чиқишни;

  • кооперативлар тузишга талаб катта бўлган жойларда кооперативлар ва хизмат кўрсатиш доираларини ташкил этиш йўналишларини белгилашни;

  • худудларда хўжалик юритишнинг (хукукий, ташкилий, иқтисодий) оқилона шаклларни аниқлаш ҳамда асослашни;

  • ҳудудий кооператив хўжалик ва бошқаларнинг ўзаро муносабатлари схемасини ишлаб чиқишни.

Кооперация бир неча устунликларга эга бўлиб, улардан энг муҳими капитал таркибининг майда шаклидан катта миқёсда ишлаб чиқаришни ҳеч бўлмаганда иқтисодий мақсадга мувофиқ соҳаларда (сақлаш, қайта ишлаш, сотиш, жамғариш, сервисда) фаолият юритишни ташкил қилиш имконини яратади. Товар ишлаб чиқарувчиларнинг муаммоларини ҳал қилишга ёрдам беради.
Қишлоқ хўжалиги учун кооперативларнинг асосий аҳамияти нафақат уларнинг ижтимоий интилишларидангина эмас, балки кооперативлар қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариш ва бутун агросаноат мажмуининг концентрацияланиш воситаси ҳисобланади.
Кооперациялашда тарихий юзага келган майда қишлоқ хўжалик ишлаб чиқарувчиси ва таъминот-сотув тизимли иқтисодий асосланган йирик қайта ишлаш саноати корхоналари ўртасидаги қулай уйғунлик таъминланади. Буларнинг барчаси йирик бирлашмалар ташкил этилишида, концентрация жараёнига кўмаклашади. Унинг хусусияти шундаки, фермер хўжалиги мустақиллигини сақлаб қолган ҳолда ишлаб чиқаришнинг юқори самарадорлигини таъминлашга имкон берувчи йирикроқ иқтисодий тузилмаларга киради. Бу тузилмалар алоҳида қишлоқ хўжалик корхоналари ҳал эта олмайдиган масалаларни ҳал қилади.
Фермерлик кооперациясининг ривожланиши жаҳон амалиётида фаолият турлари бўйича кооперативларнинг : маҳсулотни қайта ишлаш, сотиш, хизмат кўрсатиш, ишлаб чиқариш воситалари билан таъминлаш, кредитлаш ва ишлаб чиқариш соҳаларини ривожлантиради. Бундай кооперативлар фермерларга сотув бозорларини ва барқарор нархларни кафолатлайди.




Download 1.09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling