Рта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон Республикаси
Download 1.09 Mb.
|
АБТЭБ фани ЎУМ Агробизнес 4 к 22 й
- Bu sahifa navigatsiya:
- Дарс жиҳозлари
- Адабиётлар
- Қишлоқ хўжалиги икки тармоқдан деҳқончилик ва чорвачилик тармоғидан иборат
XII. АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ
12-мавзу(9-мавзу): Агробизнесда ишлаб чиқаришни жойлаштириш, ихтисослаштириш ва интеграция жараёнлари Дарснинг мақсади: Агробизнесда ишлаб чиқаришни жойлаштиришнинг моҳияти, ихтисослашувнинг иқтисодий мазмуни, шакллари ва даражаси, ихтисослаштиришнинг иқтисодий аҳамияти, жойлаштириш ва ихтисослаштириш тамойиллари, ихтисослаштириш турлари, ихтисослаштиришнинг иқтисодий самарадорлиги кўрсаткичлари, интеграция тушунчаси, интеграция жараёнларининг иқтисодий моҳияти, горизонтал интеграция, вертикал интеграция, агросаноат интеграциясида синергетик самарадорлик ҳақида билим ва кўникмаларни шакллантириш. Дарс жиҳозлари: компьютер ва мультимедиа воситалар, маркер, плакатлар, ватман, керакли адабиётлар. Услубий таъминот: намунавий дастур, ишчи дастур, календар режа, техкарта, ўқув услубий мажмуа, таркатма материаллар. Адабиётлар: 1. Исмоилов И.А., Муртазаев О. “Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти”. Ўқув қўлланма. – Т., 2003. 2. Саматов Ғ.А., Рустамова И.Б., Шерипбаева У.А. Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти ва менежменти. Дарслик. – Тошкент: Чўлпон номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи, 2012. – 346 б. 3. Галимова Ф.Р., Дехканова Н.С., Наринбаева Г.К. Қишлоқ хўжалигида менежмент. Дарслик. – Т.: ТДАУ, 2020. – 280 б. 4. Рустамова И.Б. ва бошқалар. Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти. Ўқув қўлланма. – Тошкент, 2015. – 174 б. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши турли хил маҳсулот ишлаб чиқарувчи, ўзаро алоқадор тармоқлар мажмуасидан иборат Қишлоқ хўжалиги тармоқлари иқтисодиётнинг бошқа тармоқларидан қуйидаги белгилар билан фарқ қилади: а) ишлаб чиқарадиган маҳсулот турлари; б) ишлаб чиқариш воситаларининг турлари ва ташкилий тузилиши; в) ходимлар малакаси ва таркиби; г) меҳнатни ташкил этиш ва унга ҳақ тўлаш хусусиятлари. Қишлоқ хўжалиги икки тармоқдан деҳқончилик ва чорвачилик тармоғидан иборат. Уларнинг ҳар бирининг ичида тармоқ структураси мавжуд. Деҳқончиликда тармоқлар экиладиган экинларнинг тури ва гуруҳига қараб бўлинади. Масалан: ғалла ишлаб чиқариш, пахтачилик, канопчилик ва бошқалар. Сабзавотчиликда очиқ ва ёпиқ усулда сабзавот етиштирилади. Боғлар эса данакли ва уруғлиларга бўлинади. Чорвачиликда эса моллар ва ҳайвонлар турларига қараб тармоқларга бўлинади: қорамолчилик, чўчқачилик, паррандачилик, пиллачилик ва ҳ.к. Бундан ташқари ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг характерига қараб: сут, қорамолчилик, гўшт-сут, қўйчилик, жун-тери олиш бўйича ва бошқалар. Ишлаб чиқаришдаги роли ва иқтисодий аҳамиятига қараб корхоналарда қишлоқ хўжалик тармоқлари: бош (етакчи), қўшимча ва ёрдамчи тармоқларга бўлинади. Download 1.09 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling