Рта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон Республикаси


Download 1.09 Mb.
bet67/134
Sana11.02.2023
Hajmi1.09 Mb.
#1190279
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   134
Bog'liq
АБТЭБ фани ЎУМ Агробизнес 4 к 22 й

Бош (етакчи) тармоқ деб, қишлоқ хўжалик ялпи ва товар маҳсулотида юқори салмоқни эгаллаган тармоққа айтилади. Асосий тармоқ корхонанинг ихтисослашишини аниқлайди.
Қўшимча тармоқ бош тармоққа нисбатан, ялпи ва товар маҳсулот ишлаб чиқаришда камроқ аҳамиятга эга бўлади. Уларни қўшиб олиб бориш меҳнат, ер ва моддий ресурслардан тўлиқроқ фойдаланишни таъминлайди.
Қишлоқ хўжалиги корхоналарида қишлоқ хўжалиги тармоқларидан ташқари деҳқончилик ва чорвачиликка хизмат қилувчи тармоқлар - таъмирлаш хизмати, электр хўжалиги, автоторанспорт ва бошқалар фаолият кўрсатади.
Ёрдамчи тармоқлар таркибига қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлайдиган корхона ва цехлар, қурилиш устахоналари, қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналар ва бошқалар киради.
Маҳсулотдан фойдаланиш шаклига қараб қишлоқ хўжалик тармоғи 2 гуруҳга бўлинади:
1.Товар, сотиш учун мўлжалланган маҳсулот (пахта, пилла ва бошқалар);
2.Нотовар, тўлиғича ёки асосий қисми ички эҳтиёжга фойдаланиладиган
Маҳсулот (ем-хашак ва бошқалар).
Қишлоқ хўжалигининг тармоқлар структураси қишлоқ хўжалик жами ялпи маҳсулоти таркибида алоҳида тармоқлар ялпи ва товар маҳсулотининг салмоғи билан тавсифланади.
Ихтисослаштириш ишлаб чиқариш йўналишини характерлайди ва ҳудуд ёки хўжаликнинг тармоқ структурасини аниқлайди. Қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришни оқилона ихтисослаштиришнинг иқтисодий аҳамияти қуйидагилардан иборат:
1. Ихтисослаштириш бош ишлаб чиқариш воситаси - ердан самарали фойдаланиш учун шароит яратади. Шу асосда деҳқончилик ва чорвачилик маҳсулотларининг миқдорини кўпайтириш ва сифатини яхшилайди;
2. Ихтисослаштириш қишлоқда меҳнат ресурсларидан янада самаралироқ фойдаланишга имконият яратади. Деҳқончилик ва чорвачилик ходимларининг касбий махоратини ўзгартиради, кадрларнинг малакасини ва меҳнат унумдорлигини оширади;
3. Ихтисослаштириш капитал қўйилмалар ва асосий воситалардан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг ҳал қилувчи шарти ҳисобланади. Ишлаб чиқаришга фан-техника тараққиёти ва илғор тажрибаларни жорий қилишга имконият яратади;
4. Ихтисослаштириш товар маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларини пасайтириш ҳамда рентабелликни оширишга шароит яратади ва ҳ.к.
Қишлоқ хўжалигини иқтисодий асосланган жойлаштириш ва ихтисослаштириш маълум бир тамойиллар асосида амалга оширилади:
1. Бозор талабини ҳисобга олиш. Қишлоқ хўжалигида бозор муносабатларини жорий қилиш қишлоқ хўжалигини ихтисослаштириш ва концентрациялаш жараёнини ўзгартириш, ишлаб чиқаришни ташкил қилишнинг прогрессив шаклига ўтиш, зарар келтирадиган маҳсулот ишлаб чиқаришдан воз кечиш;
2. Табиий ва иқтисодий шароитлардан тўлароқ фойдаланиш;
3. Маҳсулот ишлаб чиқаришни истеъмолчиларга яқинлаштириш;
4. Ҳудудларни озиқ-овқат ва саноатни қишлоқ хўжалик хом-ашёси билан таъминлаш билан ҳудудлараро меҳнат тақсимотини қўшиб олиб боришни таъминлаш;
5. Мамлакат иқтисодий мустақиллигини таъминлаш;
6. Қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришни жойлаштириш ва ихтисослаштиришда халқаро меҳнат тақсимотини ҳисобга олиш ва ҳ.к.

Download 1.09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling