Рта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон Республикаси
Назорат ва муҳокама учун саволлар
Download 1.09 Mb.
|
АБТЭБ фани ЎУМ Агробизнес 4 к 22 й
- Bu sahifa navigatsiya:
- XШ. АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ 13-мавзу: Агробизнесда ер ресурсларидан фойдаланишни ташкил этиш ва бошқариш Дарснинг мақсади
- Дарс жиҳозлари
- Адабиётлар
Назорат ва муҳокама учун саволлар:
1. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини жойлаштириш деганда нимани тушунасиз? 2. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ихтисослаштиришнинг иқтисодий моҳияти нимада? 3. Ихтисослаштириш турлари кандай? 4. Ихтисослаштириш даражаси кандай аниқланади? 5. Тор доирадаги ихтисослашиш деганда нимани тушунасиз? 6. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини интеграция жараёнларининг иқтисодий моҳияти нимада? 7. Қишлоқ хўжалиги корхоналарини ихтисослашувининг иқтисодий мазмуни, шакллари ва даражаси қандай? 8. Қишлоқ хўжалигида ахборотлар тизимининг аҳамияти нимада? 9. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ихтисослаштиришни иқтисодий самарадорликга таъсири кандай? 10. Фан-техника тараққиётини ихтисослаштиришга таъсири кандай? XШ. АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ 13-мавзу: Агробизнесда ер ресурсларидан фойдаланишни ташкил этиш ва бошқариш Дарснинг мақсади: Ер ресурслари тушунчаси ва ундан фойдаланиш тартиби, ер фонди ва унинг таркиби, ер қишлоқ хўжалигининг асосий воситаси сифатида, қишлоқ хўжалигида ер ресурслари ва унинг ўзига хос хусусиятлари, ер унумдорлиги ва уни ошириш йўллари, ердан фойдаланишнинг иқтисодий самарадорлик кўрсаткичлари, қишлоқ хўжалигида ягона ер солиғини белгилаш ва уни тўлаш тартиби, ер ресурсларидан рационал фойдаланиш ва тупрок унумдорлигини ошириб бориш, алмашлаб экишни жорий этиш, агротехника тадбирларини самарали амалга ошириш ҳақида билим ва кўникмаларни шакллантириш. Дарс жиҳозлари: компьютер ва мультимедиа воситалар, маркер, плакатлар, ватман, керакли адабиётлар. Услубий таъминот: намунавий дастур, ишчи дастур, календар режа, техкарта, ўқув услубий мажмуа, таркатма материаллар. Адабиётлар: 1. Abdug’anievА.,А.Abdug’aniev.Qishloq xojaligi iqdisodiyoti. Darslik. – T.: “ADIB NASHRIYOTI” МЧЖ, 2011. – 399 b. 2. Саматов Ғ.А., Рустамова И.Б., Шерипбаева У.А. Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти ва менежменти. Дарслик. – Тошкент: Чўлпон номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи, 2012. – 346 б. 3. Исмоилов И.А., Муртазаев О. “Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти”. Ўқув қўлланма. – Т., 2003. 4. Рустамова И.Б. ва бошқалар. Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти. Ўқув қўлланма. – Тошкент, 2015. – 174 б. Қишлоқ хўжалигининг ер ресурслари – бу қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотини ишлаб чиқаришда хусусий мулк сифатида эгалик қилишга ва фойдаланишга ажратилган ер майдонларидир. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг моддий асоси сифатида ер ресурслари ишлаб чиқаришнинг умумий омили бўлиб, тармоқдаги бошқа ишлаб чиқариш ресурсларини бирлаштириш учун моддий асос ҳисобланади. Чунки ер қишлоқ хўжалигида бош ишлаб чиқариш воситаси ҳамда меҳнат предмети ҳисобланади. Ишлаб чиқариш восита сифатида ердан фойдаланишда унинг бир қанча хусусиятлари мавжуд: ер қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқариш воситаси. Бошқа соҳаларда ер жой вазифасини бажариб келмоқда. ер майдонининг чекланганлиги ва такрор ишлаб чиқарилмаслиги. ер табиатан чекланган, унинг майдонини инсон кенгайтира олмайди. Бошқа асосий воситаларни, масалан, тракторларни, машиналарни талабни қондириш мақсадида хоҳлаганча ишлаб чиқариш мумкин; ернинг табиат маҳсули эканлиги. ернинг келажакдаги тақдири табиатга боғлиқ. Бошқа асосий воситалар, яъни бинолар, иншоотлар, комбайнлар, тракторлар инсон меҳнатининг маҳсулидир. Зарурият туғилганда улар инсон томонидан ишлаб чиқарилиши мумкин. ерни эса инсон ишлаб чиқара олмайди; қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш мақсадида ерни бир жойдан иккинчи жойга кўчириб юриш имконияти чекланган. Ундан жойлашган маконида оқилона фойдаланиш мумкин. Лекин машина ва тракторларни талаб этилган жойга олиб бориб, турли хилдаги ишларни амалга ошириш, бино-иншоотларни ҳам талаб этилган жойга қуриш мумкин; ернинг юқори қатлами ҳисобланган тупроқ унумдорлигининг мавжудлиги, яхши қараш натижасида унинг ошиб бориши, тупроққа вақтида ишлов берилса, ўғитланса, унинг унумдорлиги ошиб бориши мумкин. Лекин бошқа асосий воситалар ишлаб чиқариш жараёнида қатнашиши оқибатида жисмоний жиҳатдан ишдан чиқади. Улар вақт ўтиши билан фан-техника тараққиёти натижасида маънавий жиҳатдан ҳам эскиради. ернинг унумдорлигидан тадбиркорлик билан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. 3.1-жадвал Download 1.09 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling