Рта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон Республикаси
Ихтисослаштириш қуйидаги турларга бўлинади
Download 1.09 Mb.
|
АБТЭБ фани ЎУМ Агробизнес 4 к 22 й
- Bu sahifa navigatsiya:
- ихтисослаштириш коэффициентини
Ихтисослаштириш қуйидаги турларга бўлинади:
1. Хўжалик ичидаги ихтисослаштириш. Бунда маҳсулот ишлаб чиқариш хўжаликлар ичидаги бўлимлар, фермалар, бригадалар ва оилалар бўйича ихтисослашади; 2. Хўжаликлараро ихтисослаштириш. Бунда турли хил маҳсулотлар етиштириш бўйича корхоналар ўртасида меҳнат тақсимоти жорий қилинади. Хўжаликлараро чўчқачилик ёки қорамолни бўрдоқига боқувчи, бузоқларни ўстирувчи фермалар, маҳсулотларни қайта ишловчи корхоналар ва ҳ.к. ташкил этилади; 3. Тармоқлар ичида ихтисослаштириш. Бунда бир тармоқ ичида, чунончи чорвачиликда - қорамаолчилик, чўчқачилик, қўйчилик каби соҳалар бўйича, деҳқончиликда эса ғалла, пахта, сабзавот, полиз каби маҳсулотларни етиштириш бўйича меҳнат тақсимоти жорий қилинади. Хўжаликда ихтисослаштиришни тўла характерлаш учун ихтисослаштириш коэффициенти кўрсаткичи қабул қилинган. У қуйидагича ҳисобланади: 100 Ких = --------- (12.1) Ҳ(2n-1) бу ерда 100 - алоҳида тармоқ бўйича товар маҳсулотларининг умумий ҳиссаси,фоиз Ҳ - тармоқдаги товар маҳсулотларининг турлари бўйича ҳиссаси, фоизда; n - товар маҳсулотларининг ҳиссаси бўйича тартиб рақами (энг юқоридан бошлаб). Масалан: пахтачиликда ихтисослашган хўжаликда товар маҳсулотлари таркиби қуйидагилардан иборат бўлсин (жами товар маҳсулотга нисбатан фоиз ҳисобида): пахта-50 фоиз, дон-30 фоиз, сут-15 фоиз ва бошқа турдаги маҳсулотлар эса 5 фоиз. Шу маълумотлар асосида ихтисослаштириш коэффициентини қуйидагича ҳисобланади. 100 Ких = ------------------------------------------------------ = 0.38 (12.2) 50(2*1-1) +30(2*2-1) +15(2*3-1) +5(2*4-1) Бу коэффициент қанча бир бутунга яқин бўлса, ихтисослаштириш даражаси шунча юқори бўлади. Агар ихтисослаштириш коэффициенти 0,35 бўлса, паст даражадаги ихтисослаштириш; 0,35 дан 0,50 гача ўрта; 0,50 дан 0.60 гача юқори; 0,60 дан катта бўлса, чуқурлаштирилган ихтисослаштириш дейилади; 4. Зона ёки иқтисодий районлар бўйича ихтисослаштириш. Бунда қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш бўйича зона ёки иқтисодий районлар бўйича меҳнат тақсимоти жорий қилинади Қишлоқ хўжалигида тармоқларни қўшиб олиб боришнинг ва ихтисослаштиришнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидаги кўрсаткичлар тизими билан аниқланади: 1. 100 га қишлоқ хўжалигига яроқли ерга ва ҳайдаладиган ерга, 1 та ходимга, 100 сўмлик асосий ишлаб чиқариш фондларига ва 100 сўмлик жорий ишлаб чиқариш харажатларига тўғри келган ялпи ва товар маҳсулот қиймати; 2. 100 га ҳайдаладиган ерга тўғри келган ғалла, пахта, гўшт, сут ва бошқалар; 3. Меҳнат унумдорлиги, маҳсулот таннархи, маҳсулот ишлаб чиқариш рентабеллиги. Демак, маҳсулот етиштириш учун қаерда қулай шароит мавжуд бўлса, маҳсулот бирлигининг таннархи ва баҳоси арзонлашса, бу хўжалик ва истеъмолчилар учун шунча фойдалидир. Ижтимоий меҳнат тақсимоти бир томондан ишлаб чиқаришни ҳар хил соҳаларини ва уларни маълум хилдаги маҳсулот етиштиришга ихтисослаштириб ажратса, бошқа томондан улар ўртасида аниқ ва пухта кооператив алоқаларни тақазо этади. Хўжаликлар, бунда ўзаро ва саноат корхоналари билан ишлаб чиқариш , иқтисодий алоқаларни амалга оширадилар. Янги хилдаги йирик ихтисослашган ташкилий ишлаб чиқариш формалари вужудга келади. Интеграция сўзи маълум бўлаклар йиғиндисини бир бутунга бирлаштириш маъносини билдиради. Интеграция бутунлай ёки қисман ташкилий қўшилишга олиб келади. Бир хилдаги тармоқ ва соха корхоналарининг ўзаро кооперациялашиши горизонтал интеграция дейилади. Горизонтал интеграция икки хил маънода амалга оширилади: биринчи, алоҳида бўлган, умумий ишлаб чиқариш жараёнида ўзига хос вазифани бажарувчи иҳтисослашган қишлоқ хўжалиги корхоналари ўртасида кооперацияни амалга оширишдир ; иккинчи, бир нечта хўжаликларнинг имконият ва маблағларини йирик ихтисослашган корхона ташкил этиш мақсадида бирлашишидир. Горизонтал бўйича хўжаликлараро кооперациянинг ташкилий формалари бўлиб, улар хўжаликлараро кооперация корхоналари бирлашмаларидир. Хўжаликлараро кооперация қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш, ишлаб чиқаришга боғлиқ бўлмаган соҳаларда, қурилиш, хизмат қилиш ва бошқаларда ташкил топгандир. У корхоналар ва хўжаликлар ўртасида ҳар хил бирикмалар кўринишларида амалга оширилиши мумкин. Хўжаликлараро кооперация капитал маблағларни тез қоплаш, ер, меҳнат ва моддий ресурслардан самарали фойдаланиш имконини беради. Агросаноат интеграциясига хос бирлашмалар авваламбор маҳсулоти тез бузиладиган қишлоқ хўжалиги тармоқлари ( узум, мева, сабзавот, мойли экинлар ва бошқа)да вужудга келди. Ҳозирда вертикал интеграция асосида фаолият олиб борадиган агросаноат тузилмаларининг қуйидаги шакллари мавжуд: агросаноат корхоналари; холдинг компаниялари; агрофирмалар; илмий ишлаб чиқариш бирлашмалари. Download 1.09 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling