Рта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон Республикаси
Назорат ва муҳокама учун саволлар
Download 1.09 Mb.
|
АБТЭБ фани ЎУМ Агробизнес 4 к 22 й
- Bu sahifa navigatsiya:
- XIV. АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ 14-мавзу: Агробизнесда сув ресурсларидан фойдаланишни ташкил этиш ва бошқариш Дарснинг мақсади
- Дарс жиҳозлари
- Адабиётлар
Назорат ва муҳокама учун саволлар:
Қишлоқ хўжалигида ердан фойдаланиш самарадорлиги кўрсаткичлари қайсилар? Қишлоқ хўжалиги ерлари фойдаланишга қараб қандай тоифаларга бўлинади? Ер рентаси ва унинг турлари қандай? Ўзбекистон ер фонди қанча ва ундан фойдаланиш тартиби қандай? Ягона ер солиғини тўлашни муддатлари қандай? Фермер хўжаликларида ердан фойдаланганлик учун қандай солиқ солиқ тўланади? Қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришида иштирок этувчи омиллар қандай? XIV. АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ 14-мавзу: Агробизнесда сув ресурсларидан фойдаланишни ташкил этиш ва бошқариш Дарснинг мақсади: Сув ресурсларининг қишлоқ хўжалигини ривожлантиришдаги ижтимоий-иқтисодий аҳамияти, сув ресурслари ва сув манбалари ҳакида тушунча, қишлоқ хужалигига сув етказиб берувчи СИУнинг фаолияти, агробизнесда суғориш ва сув ресурсларидан фойдаланиш йўллари, сувдан фойдаланишда тежамкор технологиялар ва уни амалиётга жорий этиш йўллари, сувдан фойдаланишнинг иқтисодий самарадорлиги ва уни ошириш йўллари, сув объектлари, сув манбалари ва сувни истеъмолчиларига сувни етказиб беришни ташкил этиш ҳақида билим ва кўникмаларни шакллантириш. Дарс жиҳозлари: компьютер ва мультимедиа воситалар, маркер, плакатлар, ватман, керакли адабиётлар. Услубий таъминот: намунавий дастур, ишчи дастур, календар режа, техкарта, ўқув услубий мажмуа, таркатма материаллар. Адабиётлар: 1. Abdug’anievА.,А.Abdug’aniev.Qishloq xojaligi iqdisodiyoti. Darslik. – T.: “ADIB NASHRIYOTI” МЧЖ, 2011. – 399 b. 2. Саматов Ғ.А., Рустамова И.Б., Шерипбаева У.А. Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти ва менежменти. Дарслик. – Тошкент: Чўлпон номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи, 2012. – 346 б. 3. Исмоилов И.А., Муртазаев О. “Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти”. Ўқув қўлланма. – Т., 2003. 4. Рустамова И.Б. ва бошқалар. Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти. Ўқув қўлланма. – Тошкент, 2015. – 174 б. Республикамизда сув ресурслари манбалари чекланган. Уларнинг умумий миқдори 49,4 млрд. м3 атрофида. Шундан 30,6 млрд. м3 ёки 61,9 фоизи йирик дарёларнинг сувидан, 16,5 млрд. м3 республика ҳудудидаги майда дарёларнинг сувларидан, қолган қисми эса ер ости ҳамда коллектор-зовурлардан олинадиган сувлардан иборат. Мавжуд сув ресурслари ҳозирги ўсиб бораётган талабни тўлиқ қондира олмайди. Шу сув ресурсларининг аксарият қисми қишлоқ хўжалиги тармоғида ишлатилади. Сув ресурслари давлат муҳофазасида, мулкчилик шакллари бўйича тақсимланмаган. Республикада мустақиллик йилларида сувдан фойдаланиш ислоҳотлари олиб борилди. Суғориладиган деҳқончиликни ривожлантириш ва қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқаришни жадаллаштириш суғориладиган ерларда сув танқислигини вужудга келтиради. Бу эса ўз навбатида хўжалик суғориш тизимларида сувни беҳуда нобуд қилмаслик, сув сарфини камайтириш, суғориш усулларини такомиллаштириш бўйича қатор тадбирларни амалга ошириш ва сувдан фойдаланишни қатъий ҳисоб-китобини олиб бориш тартибини жорий этишни талаб қилади. Қишлоқ хўжалик экинларини суғоришда тупроқдан сизиб йўқоладиган ва суғориш тизимлари такомиллаштирилмаганлиги туфайли исроф бўладиган сув миқдори 35-40 фоизга тенг бўлади. Ўзбекистонда экинларни суғоришда фойдаланиладиган сув асосан ўз оқими билан келадиган сув бўлиб, асосий суғориш усули қатор оралари ишланадиган экинлар ва ем-хашак экинларини эгатлар орқали суғориш ҳисобланади. Келажакда суғориш усуллари ва техникасини такомиллаштириш, суғориш тизимларига хизмат қилишни тегишли йўлга кўйиш, мавжуд суғориш машиналарини такомиллаштириш ва шу асосда эгатлар орқали суғориш учун сув етказиб беришга қилинадиган қўл меҳнати сарфларини камайтириш талаб қилинади. Бу борада Ўзбекистонда ирригация тизимларини бошқаришнинг маъмурий-ҳудудий тамойилидан ҳавза тамойилига ўтишни кўзда тутувчи, сув ресурсларини бошқариш, шунингдек сувдан фойдаланишда бозор тамойилларини барча даражада тадбиқ қилиш амалга оширилмоқда. Download 1.09 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling