Рта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон Республикаси


Меҳнат унумдорлиги билан иш хақи ўртасидаги боғлиқлик


Download 1.09 Mb.
bet80/134
Sana11.02.2023
Hajmi1.09 Mb.
#1190279
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   134
Bog'liq
АБТЭБ фани ЎУМ Агробизнес 4 к 22 й

Меҳнат унумдорлиги билан иш хақи ўртасидаги боғлиқлик

Кўрсаткичлар

Ўлчов бирлиги

20… йил

20… йил

20… йилни 20… йилга нисбати фоиз

1.Ялпи маҳсулот қиймати

минг сўм










2.Ҳар бир ўртача йиллик ишчи ҳисобига тўғри келадиган ялпи маҳсулот

сўм










3.Ҳар бир ўртача йиллик ишчи ҳисобига тўланган ҳақ

сўм










4. Меҳнат унумдорлиги ва иш ҳақи ўртасидаги нисбат.













Хулосалар
3-жадвал
Меҳнат унумдорлигининг кунлик йиллик кўрсаткичлари

Кўрсаткичлар

20… йил

20… йил

20… йилни 20… йилга нисбати фоиз

1.Ялпи маҳсулот қиймати солиштирма баҳода (минг сўм)










2.Ўртача йиллик ишчилар сони (киши)










3.Яратилган киши-соат ҳаммаси










4.Етиштирилган ялпи маҳсулот
а)Ҳар бир ўртача йиллик ишчи ҳисобига (йиллик меҳнат унуми)
б)Ҳар бир сарфланган киши-куни ҳисобига (кунлик меҳнат унуми)
в)Ҳар бир сарфланган киши-соат ҳисобига (соатлик меҳнат унуми)










Хулосалар
4-жадвал
Деҳқончилик ва чорвачилик маҳсулотлари турлари бўйича меҳнат унумдорлиги даражаси

Экин тури

Сарфланган киши-соат (минг)

Экин майдони (га)

Ялпи маҳсулот (ц)

1ц.маҳсулотга сарфланган киши соат

20… йил

20… йил

20… йил

20… йил

20… йил

20… йил

20… йил

20… йил

1.Дон

























2.Пахта

























3.Картошка

























4.Сабзавот

























5.Узум

























6.Мева

























7.Сут йўналишидаги асосий пода (сигирлар)

























8.Ўстириш ва боқувга қўйилган ҳайвонлар

























9.Пилла

























10.Жун

























Хулосалар


Мавзу бўйича тест:

1. Меҳнат


а) Меҳнат- бу инсоннинг мақсадга мувофиқ ижтимоий фойдали фаолиятидир
b) Меҳнат- бу инсоннинг ғайрати
с) Меҳнат- бу инсоннинг миқдорига қараб сарфланган вақти
d) Меҳнат- бу хом-ашё ва жонли меҳнатнинг мужассамлиги

2. Иш
а) Иш- табиат ва инсон томонидан бирлашган характерларининг объектив натижасидир


b) Иш- бу меҳнатдир
с) Иш- бу механик тарзда сарфланган куч
d) Иш- энергия билан сарфланган кучнинг объектив натижасидир

3. Меҳнат жараёнининг таркибий қисми


а) Хомашё (меҳрат предметлари), техника, ер
b) Меҳнат предметлари, меҳнат воситалари, жонли меҳнат сарфи
с) Машиналар, ускуна ва қурилмалар
d) Иш жойининг таъминоти, иш қуроллари

4. Қишлоқ хўжалигида меҳнатнинг хусусиятларини кўрсатинг?



  1. Жонли меҳнат улушини юқорилиги, нисбатан паст унумдорлиги, меҳнат сарфини мавсумийлиги, табиий шароитларга боғлиқлилиги.

  2. Нисбатан паст унумдорлиги, табий шароитларга боғлиқлиги, ишловчилар малакасини юқорилиги.

  3. Меҳнат сарфини мавсумийлиги, табиий шароитларга боғлиқлиги, ишловчилар малакасини юқорилиги.

  4. Фондлар билан энергия билан қуролланиши даражасини пастлиги, меҳнат кооперациясини юқори даражада эканлиги.

5. Қишлоқ хўжалигида меҳнат ресурсларидан фойдаланиш даражаси қайси кўрсаткичлар орқали аниқланади?



  1. Ҳақиқатда ишлаган жами меҳнат ресурсларини мавжуд бўлган жами меҳнат ресурсларига нисбати орқали.

  2. Максимал ойлик меҳнат сарфини минимал ойлик менат сарфига нисбати, ишлаб чиқариш фондлари қийматини йиллик ишловчилар сонига нисбати.

  3. Жонли меҳнат сарфини ялпи маҳсулот миқдорига нисбати, ялпи маҳсулот қийматини иш вақти сарфига нисбати.

  4. Жонли меҳнат сарфини ялпи маҳсулот миқдорига нисбати.

6. Қишлоқ хўжалигида меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланиш йўлларини кўрсатинг?



  1. Ёрдамчи корхоналарни ривожлантириш, ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтириш, меҳнатни ташкил этиш ва унга ҳақ тўлашни прогрессив шаклларини жорий этиш.

  2. Ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтириш, меҳнатни ташкил этиш ва унга ҳақ тўлашни прогрессив шаклларини жорий этиш.

  3. Мехнатни ташкил этиш ва унга хақ тўлашни прогрессив шаклларини жорий этиш, ходимлар малакасини ошириш, маҳсулот фонд сиғими даражасини кўтариш.

  4. Маҳсулот сифати ва сотиш боҳолари даражасини ошириш, ходимлар малакасини ошириш, маҳсулот фонд сиғими даражасини кўтариш.

7. Меҳнат унумдорлиги


а) Ходимлар меҳнат фаолиятининг иқтисодий самарадорлик кўрсаткичлари
b) Энг кам меҳнат харажатлари билан юқори меҳнат натижаларига эришиш
с) Вақт бирлигида эришилган натижалар
d) Эришилган натижага сарфланган меҳнат вақти

8. Меҳнатнинг унумдорлик даражаси қайси кўрсаткичлар орқали аниқланади?


а) Етиштирилган маҳсулотни маҳсулот етиштириш, хизмат кўрсатиш учун сарфланган иш вақтига нисбати орқали
b) Сарфланган харажатларни иш вақтига нисбати орқали
с) Буюмлашган меҳнат сарфини ялпи маҳсулот миқдорига нисбати
d) Ҳақиқий сарфланган иш вақтини уни йиллик заҳирасига нисбати орқали

9. Меҳнат унумдорлиги ошишининг асосий шартлари.


а) Фан-техника тараққиёти ва ишлаб чиқаришнинг такомиллашуви
b) Сарфланган харажатларнинг камайиши
с) Мавсумийликни бартараф этиш
d) Экстенсив ишлаб чиқаришни ташкил этиш

10.Меҳнат бозори


а) Меҳнатга бўлган қобилиятини сотиш ва сотиб олиш тизими
b) Ишчи кучига талаб ва таклифнинг мос келиш тизимидир
с) Иш кучи билан раҳбар ўртасидаги муносабат
d) Иш ҳақи ва даромадларнинг эркин ҳаракати тизими
Назорат ва муҳокама учун саволлар:

  1. Меҳнат ресурслари нима?

  2. Меҳнат унумдорлиги нима?

  3. Меҳнат ресурслари, меҳнат унумдорлигининг аҳамияти нимада?

  4. Меҳнат ресурсларидан фойдаланиш ва меҳнат унумдорлиги кўрсаткичлари ва улар қандай аниқланади ?

  5. Меҳнат мотивацияси нима?

  6. Меҳнат мотивацияси омиллари қайсилар?

  7. Меҳнат бозори нима?


МУСТАҚИЛ ТАЪЛИМ УЧУН МАТЕРИАЛЛАРИ

АГРОБИЗНЕСНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА БОШҚАРИШ” ФАНИДАН МУСТАҚИЛ ИШЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ БЎЙИЧА УСЛУБИЙ КЎРСАТМА




Кириш
Ўзбекистоннинг иқтисодий тараққиётида ҳар томонлама етук, замонавий жаҳон талабларига жавоб берадиган иқтисодчиларни тайёрлашда бошқа фанлар қатори “Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти ва менежмент асослари” фани ҳам катта ўрин тутади.
Мамлакат иқтисодиётида қишлоқ хўжалигининг аҳамияти улкан. Чунки унда республика ялпи ички маҳсулотининг учдан бир қисмига, озиқ-овқат маҳсулотларининг 95-97 фоизга яқини яратилмоқда. Давлат миқёсидаги жами валюта тушумининг яримидан ортиғи қишлоқ хўжалик маҳсулотларини экспорт қилиш ҳисобига олинмоқда. Қишлоқ хўжалигини бозор иқтисодиёти қонунлари талаблари даражасида ривожлантириш учун тармоқда эркин фаолият кўрсатиш имкониятига эга бўлган турли хилдаги мулк ва мулкчилик шаклларининг, уларга асосланган тадбиркорлик турлари ва улар ўртасидаги эркин бозор муносабатларининг назарий, услубий асосларини теранлаштириш, такомиллаштириш, инвестицияларни кўпроқ жалб этиб, фан-техника ютуқларини, янги техникаларни, илғор технологияларни ишлаб чиқаришга жорий этиш, чекланган ер ва сув ресурсларидан, ҳамда меҳнат ресурсларидан қисқа ва узоқ муддатларда тўлиқ ва самарали фойдаланиш йўлларини аниқ белгилаш, барча харажатларни тежаш, мақсадга мувофиқдир. Юқоридаги муаммоларнинг эркин бозор иқтисодиёти шароитидаги қонун-қоидаларини, барча муносабатларнинг мазмун, моҳияти, сабаб ва оқибатларини, тушунчаларини, уларнинг қишлоқ хўжалигида қай даражада, қандай шаклда амал қилаётганлигини, келажакда такомиллаштириш йўлларини «Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти ва менежменти асослари асослари» фани ўрганади.

Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш” фаннинг мақсад ва вазифалари


Фанни ўқитишдан мақсад – қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида чекланган ер-сув, меҳнат ресурслари, инвестициялар ва улардан тадбиркорлик билан самарали фойдаланишни, қишлоқ хўжалигининг республика иқтисодиётидаги ўрни ва аҳамиятини, аграр-иқтисодий ислоҳотлар, уларни ривожлантириш йўлларини, қишлоқ хўжалигида фаолият кўрсатаётган корхоналар, уларнинг ишлаб чиқариш самарадорлиги ва улар фаолиятини такомиллаштириш йўлларини, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида ишлаб чиқариш харажатлари, уларнинг таркиби ва камайтириш йўлларини, қишлоқ хўжалигини эркин бозор иқтисодиёти талаблари асосида бошқаришни барпо этиш, такомиллаштиришни, етиштирилган маҳсулотнинг ҳажмини, сифатини, рақобатбардошлигини ошириш йўлларини, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида иқтисодий муносабатларни амалга оширишда фойдаланилаётган баҳолар тизимини, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида даромад ва фойдани аниқлаш, уларни оқилона тақсимлаш йўлларини, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг қай даражада ихтисослашганлигини, ишлаб чиқариш воситаларини қаердан, қандай қилиб сотиб олиш ҳамда етиштирилган маҳсулотларни қачон, кимга, қандай тартибда сотиш ва бу жараёнларни бошқариш йўлларини ва бошқа масалаларни ўрганиш.Фаннинг вазифаси – илғор қишлоқ хўжалик корхоналарининг эришган ютуқларини чуқур ўрганиш ва уларни бошқа хўжаликларга жорий қилиш учун тавсия этиш,экин майдонлари бирлиги ҳисобига кўпроқ ва арзонроқ маҳсулот етиштириш учун кенгайтирилган такрор ишлаб чиқаришни жорий қилиш имкониятини яратиш учун иқтисодий тадбирлар ишлаб чиқишдан иборат.



Download 1.09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling