Назорат ва муҳокама учун саволлар:
Қишлоқ хўжалиги моддий техника базаси ва унинг таркиби қандай?
Асосий ва айланма воситалардан самарали фойдаланиш йўналишлари нималардан иборат?
Асосий воситалар нима?
Айланма воситалар нима?
Қишлоқ хўжалигининг моддий-техника ресурслари даражасини ифодаловчи кўрсаткичлар ва уларни аниқлаш тартиби қандай?
Инновациявий техника, технологияларни қишлоқ хўжалигида кўллашнинг самарадорлиги нимадан иборат?.
Инновациявий бошқарувни қишлоқ хўжалигида кўллашнинг самарадорлиги нимадан иборат?
Фонд сиғими нима?
Фонд қайтими нима?
10. Амортизация нима?
XVI.АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ
16-мавзу: Агробизнесда меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш
Дарснинг мақсади: Аграр тармоқда меҳнат ва унинг турлари, меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш, агробизнесда меҳнат ресурслари ва улардан фойдаланиш самарадорлиги, меҳнат унумдорлиги, меҳнат унумдорлиги даражасини ифодаловчи кўрсаткичлар, уларни аниқлаш тартиби, меҳнат ресурсларидан фойдаланишни яхшилаш, агробизнесда меҳнат унумдорлиги ва уни ошириш йўллари, агробизнесда меҳнат мотивацияси ва ходимларни моддий рағбатлантириш ҳақида билим ва кўникмаларни шакллантириш.
Дарс жиҳозлари: компьютер ва мультимедиа воситалар, маркер, плакатлар, ватман, керакли адабиётлар.
Услубий таъминот: намунавий дастур, ишчи дастур, календар режа, техкарта, ўқув услубий мажмуа, таркатма материаллар.
Адабиётлар:
1. Умрзоқов Ў.П., Тошбоев А.Ж., Рашидов Ж., Тошбоев А.А. Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти ва менежменти. Ўқув қўлланма. – Т.: “Иқтисод-молия”, 2008. – 268 б.
2. Саматов Ғ.А., Рустамова И.Б., Шерипбаева У.А. Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти ва менежменти. Дарслик. – Тошкент: Чўлпон номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи, 2012. – 346 б.
3. Исмоилов И.А., Муртазаев О. “Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти”. Ўқув қўлланма. – Т., 2003.
4. Рустамова И.Б. ва бошқалар. Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти. Ўқув қўлланма. – Тошкент, 2015. – 174 б.
Меҳнат ресурслари деб, ўзининг ақлий ва жисмоний меҳнати билан ижтимоий ишлаб чиқаришда иштирок этадиган меҳнатга қобилиятли кишилар тўпламига айтилади.
Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг меҳнат ресурслари таркиби:
-доимий ишчилардан - муддациз ишга қабул қилинганлар;
-мавсумий ишчилардан - 6 ойгача муддатга қабул қилинганлар;
-вақтинчалик ишчилардан - 2 ойгача муддатга қабул қилинганлардан
-шунингдек, штатда турувчи ўсмирлар, нафақахўрлардан иборат.
Меҳнат унумдорлиги – ходимлар меҳнат фаолиятининг иқтисодий самарадорлиги кўрсаткичидир. У ишлаб чиқарилган маҳсулот ёки кўрсатилган хизматлар миқдорининг меҳнат харажатларига нисбати, яъни меҳнат харажатлари бирлиги ҳисобига ишлаб чиқарилган маҳсулот билан белгиланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |