Меҳнатнинг унумдорлиги даражаси.
Меҳнат унумдорлигининг мутлақ (абсолют) даражасини аниқлаш учун ҳақиқатда сарфланган жами иш вақти миқдорини шу даврда ишлаб чиқилган маҳсулот миқдорига, қийматига ҳамда бажарилган иш ҳажмига тақсимлаш зарур. Бу меҳнатни тежаш иқтисодий қонунининг талаби.
Амалиётда эса у ҳақиқатда ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг, бажарилган ишнинг миқдори ёки қийматини унга сарфланган иш вақтига тақсимлаш натижасида аниқланмоқда. Бундай усулда улар бир-бирларини инкор этмайди, балки тўлдиради.
Му (16.5)
бунда: Му–меҳнатнинг унумдорлик даражаси, киши-куни, соати, сўм;
Св–маҳсулот етиштириш, хизмат кўрсатиш учун сарфланган иш вақти, киши-куни, соатда;
Ем–сарфланган вақт ичида етиштирилган маҳсулот, ц, сўм.
1-топшириқ:
1. Меҳнат ресурсларидан фойдаланиш даражасини аниқлаш.
2. Меҳнат унумдорлигининг кунлик ва йиллик кўрсаткичларини аниқлаш.
3. Деҳқончилик ва чорвачилик маҳсулотлари турлари бўйича меҳнат унумдорлигини аниқлаш.
4. Меҳнат унумдорлигини оширишга таъсир этувчи омилларни аниқлаш.
1-жадвал
Меҳнат унумдорлигини оширишга таъсир этувчи омиллар
Кўрсаткичлар
|
Ўлчов бирлиги
|
20… йил
|
20… йил
|
20… йилни 20… йилга нисбати фоиз
|
1.Меҳнатдан фойдаланиш коэффициенти
|
|
|
|
|
2.Меҳнатни фонд билан қуролланиши
|
минг сўм
|
|
|
|
3.Ишлаб чиқаришни фонд билан таъминланиши
|
минг сўм
|
|
|
|
4.Ҳар 100 га қишлоқ хўжалигига яроқли ер ҳисобига етиштирилган ЯМ миқдори
|
минг сўм
|
|
|
|
5.Меҳнат фаоллиги (ҳар бир меҳнатга яроқли киши ҳисобига сарфланган иш вақти)
|
киши соат
|
|
|
|
2-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |